Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Тубулопатиялар

Тубулопатиялар – бу буйраклар найчаларида турли хил моддаларни 
мембрана орқали транспорти бузилиши билан боғлиқ касалликлар. Бирламчи 
тубулопатиялар – буйрак найчаларида моддалар ташилиши бузилиши юзага 
келадиган касалликлар. Иккиламчи тубулопатиялар – моддалар ташилиши 
диффуз бузилиши содир бўладиган касалликлар ва нафақат буйракларда, 
балки бошқа аъзоларда ҳам кузатилади. 
Клиник кўриниши

Буйракдаги турли хил моддаларнинг транспорт бузилишларининг 
сифатли ва миқдорий хилма-хиллигига қарамай, найча бузилишларининг 
клиник манзараси бир нечта асосий клиник-лаборатор синдромлардан иборат 
(А.В. Папаян, И.С. Стязҳкина, 2002): 
– полиурия; 
– электролитлар бузилиши; 
– қоннинг КАҲни бузлиши; 
– рахитга ўхшаш синдром (буйрак остеопатиялари); 
– нефролитиаз. 
Шуни таъкидлаш керакки, ҳаѐтнинг биринчи ойларида тубуляр 
бузилишлар жуда кам намоѐн бўлади. Туғма тубулопатияларнинг кўпчилик 
қисми клиник жиҳатдан ҳаѐтнинг 2-3-ойлигида ѐки ҳаѐтнинг 2-ярмида, 
баъзан 2-йилида, найча бузилишлари скелет суякларида рахитга ўхшаш 
ўзгаришлар, психомотор ривожланишдаги кечикишларга олиб келгандагина 
юзага чиқади. 
Б. С. Каплан (1998) бошланиши неонатал даврда намоѐн бўладиган 
найча функциялари издан чиқишларининг қуйидаги маълумотларини тақдим 


499 
этади: Дебре де Тони–Фанкони буйрак синдроми; буйрак найчали ацидоз: 
дистал I тип (Лайтвуд–Баттлер–Олбрайт синдроми), проксимал II тип; 
псевдогипоалдестеронизм; Х хромосома билан чатишган нефроген қандсиз 
диабет. 
Дебре де Тони–Фанкони буйрак синдроми (глюкоза–фосфатаминли 
диабет) аутосом-доминант 
турида авлоддан-авлодга ўтади. Баъзи 
муаллифлар аутосом-рецессов ирсийланишни таъкидлашади. Ушбу синдром 
проксимал найчаларда сув, фосфатлар, натрий, калий, бикарбонатлар, 
глюкоза, аминокислоталар ва бошқа органик кислоталарнинг реабсорбцияси 
камайиши билан намоѐн бўлади. Касалликнинг дастлабки белгилари: 
бўшашганлик, адинамия, анорексия, қайт қилиш, субфебрилитет, скелетнинг 
рахитсимон ўзгаришлари билан 
биргаликда келадиган жисмоний 
ривожланишдан орқада қолиш. 
Ташхислаш

Қон таҳлилида гипофосфатемия, гипокалиемия, ацидоз аниқланади, 
гишқорли 
фосфатаза 
фаоллиги 
ошади. 
Сийдик 
таҳлилида 
– 
гипераминоацидурия (аланин, аргинин ва бошқалар), фосфатурия, 
глюкозурия, натрийурия, калийурия. 
Даволаш

Даволаш ишқорли ичимликни (100 мл сувга 2 г лимон кислотаси, 3 г 
натрий цитрат, 3,3 г калий цитрат; 1 мл эритма 1 ммол натрий ва калийни ўз 
ичига олади) кунига 45–60 мл тайинлаш. Тош пайдо бўлишининг олдини 
олиш учун овқатлантиришдан кейин кунига 3 марта магурлит ѐки 
блемаренни 0,5 г дан буюриш керак. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish