Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Янги туғилган чақалоқларда коптокча филтрациясининг



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

 Янги туғилган чақалоқларда коптокча филтрациясининг 
тезлиги, мл/дақиқа

Ёш 
28-32 ҳафта 
муддатларида чала 
туғилган чақалоқлар 
33-34 ҳафта 
муддатларида чала 
туғилган чақалоқлар 
Вақтида етилиб 
туғилган чақалоқлар 
1-2 кун 
9,5 (6,9–12,7) 
15,9±1,9 
20,8±1,9 
4-6 кун 
10,7 (9,4–15,3) 
24,1±1,7 
46,6±5,2 
3-5 ҳафта 
37,0±3,7 
60,1±4,6 
Буйраклар томонидан сув экскрецияси коптокчалар филтрациясининг 
паст қиймати билан чекланган. Бу сувнинг тери ва ўпкалар орқали қисман 
йўқотилиши билан компенсацияланади – кунига 25–30 мл/кг. Янги туғилган 
чақалоқларнинг буйраклари организмдан суюқликни чиқара олади, агар у 
аста-секин организмга кирса. Организмнинг бир вақтда суюқлик билан 
юкламаси диурез ошмасдан ҳужайралараро суюқлик ҳажмининг ошишига 
олиб келиши мумкин. 
Янги туғилган чақалоқларнинг қарийб 99%да диурез ҳаѐтнинг 
дастлабки 48 соатида кузатилади, шулардан 93%да – ҳаѐтнинг биринчи 24 
соат давомида. Дастлабки уч кун ичида диурез йўқлиги қорин ичи жиддий 
деградациясини ѐки сийдик тизими аъзоларининг патологиясидан далолат 
беради. Сийдик тутилиши сийдик ҳосил бўлиш камайиши ѐки сийдик 
йўлларининг обструкцияси ҳолатларида юзага келади. Ўз навбатида, сийдик 
ҳосил бўлишининг бузилиши ҳам буйрак (буйраклар агенезияси, буйрак 
веналарининг икки томонлама тромбози, кортикал ѐки найчали некроз ва 
бошқалар), ҳам буйракдан ташқари (томир ичи гиповолемияси, суюқлик 
истеъмолининг чекланиши) сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин. Сийдик 
чиқиши учун тўсиқлар бўлиб сийдик чиқариш йўлининг дивертикуллари ва 
стриктуралари, қуфа облитерацияси ва бошқа тўсиқлар ҳисобланади. 
Туғилгандан кейинги ҳаѐтнинг дастлабки икки кунида сийдик меъѐрда 
камида 0,5 мл/кг/соат миқдорида чиқарилади (сийиш тезлиги кунига 2–6 


461 
марта), туғилгандан 48 соат ўтгач меъѐрдаги сийдик 3–4 мл/кг/соат миқдорда 
чиқарилади. 
Янги туғилган чақалоқларнинг транзитор (физиологик) олигурияси 
меъѐрий ҳисобланади ва соғлом туғилган чақалоқларнинг барчасида 
ҳаѐтининг дастлабки 3 кунида учрайди. У онадаги лактация камлиги, 
шунингдек ўпкалар ва тери орқали сувнинг сезиларли даражада йўқотилиши 
билан боғлиқ бўлган янги туғилган чақалоқ организмининг компенсатор 
реакцияси ҳисобланади. Юзага келаѐтган гиповолемияга жавобан буйрак 
артерияларининг торайиши кузатилади, бу буйрак гипоперфузияси билан 
бирга қон айланишининг марказлашувига олиб келади. Янги туғилган 
чақалоқларда кунлик диурезнинг нормал кўрсаткичлари ҳаѐтнинг биринчи 
икки кунида 0,5–2,5 мл/кг/соатни, 1-ҳафтанинг охирида – 2 (5) мл/кг/соатни 
ташкил қилади. Ҳаѐтнинг дастлабки икки кунида сийдик чиқаришнинг 
одатий тезлиги 2 дан 6 мартагача, кейинги кунларда кунига 5–25 марта. 
Сийдик миқдорининг ѐш нормасига солиштирганда 30% дан кам 
кўрсаткичга пасайиши, ҳаѐтнинг биринчи икки кунида диурез 0,5 мл/кг/соат 
дан ва ҳаѐтнинг 1-ҳафтаси охирига қадар 1 мл/кг/соат дан кам бўлиши 
патологик олигурия деб ҳисобланади. Патологик олигурия буйракларнинг 
ривожланиши туғма нуқсонларида, реваскуляр синдромда, сийдик 
йўлларининг обструкциясида, ЎБЕда кузатилади, ѐки у сувсизланиш, 
респиратор синдром билан боғлиқ преренал келиб чиқиш хусусиятига эга. 
Преренал патология учун сийдикда натрийнинг юқори концентрацияси ва 
унинг юқори осмолярлиги хос, дисплазияли ва обструктив уропатияда бу 
кўрсаткичлар паст. 
Полиурия – ѐш нормага солиштирганда (4 (5) мл/кг/с дан кўп) сийдик 
чиқариш ҳажмининг 1,5–2 баравар кўпайиши. Сийдикнинг нисбий зичлиги 
паст (1001–1004) ва сувсизланишда ҳам кўпаймайди. Буйракларнинг
найчали ацидозида, гипоалдостеронизмда, псевдогипоалдостеронизмда, 
буйракли глюкозурияда учрайди ва гипертермия билан бирга келиши 


462 
мумкин. Полидипсия, артериал гипотензия, адинамия мавжудлиги 
характерлидир. Организмга суюқликнинг етарли даражада тушмаслиги 
сабабли конвулсив синдром ѐки коллаптоид ҳолат ривожланиш эҳтимоли 
бор. 
Янги туғилган чақалоқлардаги ҳам олигурия, ҳам полиурия қўшимча 
текширувни талаб қилади. 
42-жадвалда диурезнинг ѐшга боғлиқ хусусиятлари келтирилган 
(Пленерт, Хайн, 1969). 
Агар бола инфузион терапияни олаѐтган бўлса, унда ҳолда ҳаѐтнинг 1-
кунидан бошлаб диурез 1 мл/кг/соат дан, кейинчалик – 2 мл/кг/соат дан кам 
бўлмаслиги керак. 
Жадвал 42. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish