Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРДА БУЙРАКЛАР



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРДА БУЙРАКЛАР 
ФУНКЦИЯЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ. 
Ҳаѐтнинг 4-ҳафтасидан бошлаб ҳомиланинг буйраклари мураккаб 
ривожланиш давридан ўтади, бу жараѐн туғруқдан кейинги даврда ҳам давом 
этади. Коптокчалар ва найчалардан иборат нефронларнинг биринчи авлоди 
ривожланишнинг 8-ҳафтасидан кейин пайдо бўлади. Янги коптокчаларнинг 
пайдо бўлиши ҳомиланинг организм оғирлиги 2000–2500 га етганда 
тўхтайди. Макромолекулаларнинг коптокча филтрацияси ва глюкоза, 


457 
фосфатлар, 
карбонатлар, 
p2-микроглобулиннинг 
реабсорбцияси 
ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасига келиб белгиланади. 
Ҳомила буйраклари қорин ичида ҳам ишлайди, аммо айирув 
тизимининг асосий функциялари йўлдош диализ орқали таъминланади, ва шу 
сабабли буйракларнинг қон билан таъминланиши чекланган. Шунга қарамай, 
ҳомила ҳомиладорлик пайтида гипотоник сийдикнинг жиддий ва кўпайиб 
борадиган миқдорини ишлаб чиқаради. Фетал сийдик – ҳомила атрофи 
сувларининг бош таркибий қисми, ва эҳтимол, уни ишлаб чиқаришнинг 
асосий сабаби бўлиб ҳомила атрофи суюқлигининг керакли ҳажмини сақлаш 
зарурати ҳисобланади. Ўртача олганда ҳомила тахминан 10 мл/кг/соат 
сийдик чиқаради. Агар ҳомиладор аѐлда кам сувлилик ѐки кўп сувлилик 
бўлса, ҳомила ва янги туғилган чақалоқда буйраклар шикастланишини 
истисно қилиш керак. 
Буйракнинг асосий вазифаси гомеостазни сақлаб туришдир, бу 
организм учун зарур бўлган моддаларни тежаш ва уларнинг ортиқча 
миқдорини экскреция қилиш, шунингдек метаболитлар ва ѐт моддаларни 
чиқариб ташлаш орқали таъминланади. Буйраклар осмо-, волюм-, ион 
бошқарувида, КАҲни ушлаб туришда, организмдаги экскретор ва инкретор 
жараѐнларида иштирок этади. Буйраклар ишининг асосини коптокчаларда 
зардоб 
филтрациясини, 
буйрак 
найчаларида 
ионлар 
ва 
найча 
реабсорбциясини, сийдик концентрацияси ва секрециясини таъминловчи 
органик бирикмаларнинг фаол ва пассив транспорти ташкил қилади. 
Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, янги туғилган чақалоқларда 
нефронларнинг асосий миқдори шаклланиши якунланган ва туғилиш вақтига 
келиб катталардагига (тахминан 1 миллион) мос келади, аммо уларнинг 
тузилиши морфологик етилмаганлиги билан фарқ қилади. Янги туғилган 
чақалоқларнинг буйракларида медулляр ва ўрта кортикал нефронлар, 
катталарда 
эса 
кортикал 
устун 
келади. 
Медулляр 
нефронларда 
коптокчалардан чиқадиган артериолалар нафақат перитубуляр (найчалар 


458 
атрофида жойлашган), балки медулляр томирларини ҳам ҳосил қилади, 
бунинг натижасида янги туғилган чақалоқнинг буйракларида қоннинг бир 
қисми найчалар тизимини айланиб ўтади, бу найчаларнинг функциясини 
чеклайди. Бундан ташқари, медулляр нефронларда олиб келувчи ва олиб 
кетувчи артериолалар орасида шунтлар мавжуд. Юқоридаги келтирилган 
хусусиятлар кортикал зоналарнинг қон билан таъминланиши камайишига 
олиб келади. 
Янги туғилган чақалоқларнинг буйраклари коптокчалари ўлчами ва 
уларнинг умумий функционал юзаси катталардагига қараганда анча кичик. 
Коптокча капиллярлари цилиндрсимон ва кубсимон эпителий билан 
қопланганлиги сабабли филтрация анча кам бўлади. Бола улғайган сайин 
коптокчалар эпителийси аста-секин яссига айланиб ва капиллярлар 
қовузлоқлари орасига чуқур кириб бориб филтрация майдонини оширади. 
Янги туғилган чақалоқларнинг буйраклари анча калта Генле қовузлоқлари ва 
проксимал найчалари, фермент тизимлари етарлича фаол бўлмаслиги, 
ҳужайралараро бўшлиқда нордон мукополисахаридлар йўқлиги билан 
ажралиб туради. 
Туғилиш вақтига келиб буйраклар коптокчалари найчаларга 
солиштирганда анча етилганлиги, шунингдек уларнинг айрим қисмлари 
нотекис ривожланганлиги исботланган. Янги туғилган чақалоқларда 
найчаларнинг проксимал бўлимлари энг кам ривожланган, уларнинг 
реабсорбция қобилияти дистал найчаларга қараганда анча паст. Шу 
муносабат билан янги туғилган чақалоқлар буйракларининг морфологик 
тузилиши катталарникига ўхшаш функцияни таъминлай олмайди ва эрта 
неонатал даврда нефронларнинг барча парциал функцияларининг паст 
кўрсаткичларига олиб келади. 
Маълумки, чақалоқларда коптокчалар филтрация тезлиги (у фақат 
ҳаѐтнинг 18-ойлигида самарали бўлади), секреция, сийдикни концентрация 
қилиш қобилияти камайган, ортиқча сувни чиқариб ташлаш имконияти ва 


459 
осмотик диурез ривожланиши чекланган. Электролитлар, аминокислоталар, 
глюкоза 
реабсорбцияси, 
буйрак 
функцияларининг 
нейрогуморал 
бошқарилиши етарлича ривожланмаган. 
Паст найчали филтрациянинг асосий сабаблари: коптокчали 
мембраналарнинг чекланган ўтказувчанлиги, етарлича бўлмаган филтрловчи 
юза, паст артериал босим ва қон оқимига қаршилик ошганлиги. Катта одамда 
функияларнинг бундай чекламалари буйрак етишмовчилиги белгиларини, ва 
асосан қонда электролитлар ва мочевина даражасини ошишини чақириши 
мумкин эди. Янги туғилган чақалоқда бундай ҳолат юзага келмайди, сабаби 
овқатланиш, буйраклар функцияси ва ўсиш жадаллиги динамик тарзда 
координацияланган. Қабул қилинган оқсиллар ва углеводларнинг жиддий 
қисми тез ўсаѐтган тўқималарга чўкади, уларнинг фақат озгина миқдори 
метаболизм жараѐнларида қатнашади. Катаболизмнинг осмотик фаол 
маҳсулотлари буйраклар томнидан чифарилиши мумкин, бунда уларнинг 
қондаги даражаси ошмайди. Организмда пластик мақсадларда азотнинг 
ушланиб қолиши янги туғилган чақалоқнинг буйрагини сийдик билан 
мочевинанинг баланд миқдорларини чиқариш заруратидан озод қилади. 
Коптокча филтрацияси тезлиги (КФТ) эндоген клиренси бўйича ҳаѐтнинг 1-
ҳафтасида 25 мл/дақиқадан 68 мл/дақиқагача ўзагриб туради, бунда вақтида 
дунѐга келган чақалоқ ҳаѐтнинг биринчи 2-3-кунларида у 12 мл/дақиқани 
ташкил қилади. Коптокчали филтрацяи қиймати бола тана вазнига, унинг 
етуклигига ва постнатал ҳаѐтдаги вақтига бевосита боғлиқ. Эсда тутиш 
лозимки, гестациянинг 35 ҳафтасигача чала туғилган чақалоқларда 
нефрогенез тугалланмаган, бу уларда коптокчали филтрациянинг паст 
қийматларини тушунтиради. 41-жадвалда ѐшга ва гестация муддатига боғлиқ 
ҳолда коптокча филтрацияси тезлиги ҳақидаги А. Алпэрт, Н. Гордиани 
маълумотлари келтирилган. 


460 
Жадвал 41.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish