Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Клиник манзараси

Туғма микоплазмали инфекциянинг генерализацияланган шакли 
боланинг кўпгина аъзо ва тизимлари: жигар, ўпкалар, буйраклар, МНТ 
шикастланишлари билан кечади. Шу аъзоларнинг туғма нуқсонлари 
ривожланиш эҳтимоли бор. 
Уреаимкоплазмали инфекция билан шикастланган чақалоқлар ҳолати 
кўпинча оғир бўлади. Касаллик генерализацияланган шаклга эга ва кўзлар, 


280 
жигар, 
буйраклар, 
тери 
қопломлари, 
лимфатик 
тугунлар, 
МНТ 
шикастланишлари, 
интерстициал 
зотилжам, 
геморрагик 
синдром, 
гепатоспленомегалия ва остеомиелит ривожланиши билан намоѐн бўлади. 
МНТ шикастланиши менингит, менингоэнцефалит, Гейне-Барре 
касаллиги туридаги полирадикулоневрит, энцефалопатиялар кўринишида, 
психомотор ривожланишда орқада қолиш билан намоѐн бўлади. Қатор 
болаларда қорин ичи микоплазмознинг энг биринчи кўринишларидан бири 
бўлиб ҳаѐтнинг 1-ҳафтасида ривожланадиган ўткир гидроцефалия 
ҳисобланади. 
Myc. Pneumoniae томонидан чақирилган зотилжам учун қуйидагилар 
хос: 
– нафас йўлларининг шиллиқ қаватлари ѐндош катарал яллиғланиш 
ўзгаришлари (фарингит, трахеит, бронхит); 
– токсикознинг тезлик билан ошиб бориши; 
– ўнг ўпканинг нисбатан анча ифодаланган шикастланиши; 
– оғир нафас етишмовчилигининг йўқлиги. 
Касаллик юқори нафас йўлларининг ифодаланган катари, тана 
ҳарорати ошиши (38-40 °С, узоқ вақт сақланади, лекин кейин критик тарзда 
меъѐргача тушади), иштаҳа йўқолиши, бўшашганлик, қайт қилиш, 
геморрагик синдром, тери қопламларининг рангпарлиги ва сариқлилиги 
билан намоѐн бўлади. Бунда аускультатив турли калибрдаги хириллашлар 
эшитилади, йўтал турғун қуруқ характерга эга. Йўтал беморни унчалик 
безовта қилмайди, аммо 30-60 кунгача, баъзида ундан кўп муддатга 
сақланади. Рентгенограммада ўпка расми кучайиши шароитида ўпкаларнинг 
ўчоқли инфилтратланганлиги, ўпка илдизларининг кенгайиши қайд 
қилинади. Myc. Hominis томонидан чақирилган қорин ичи микоплазмозида 
зотилжаминг клиник манзараси Myc. Pneumoniae томонидан чақирилган 
зотилжамга жуда ўхшаш. 
Ташхислаш



281 
Микоплазмали инфекция диагностикасида анамнестик маълумотлар 
(бола ташлашлар, ривожланиш нуқсонларига эга болаларнинг туғилиши), 
клиник кўринишлар ва лаборатор текширишлар (нурли, гистологик, 
цитологик диагностика, ПЗР, иммунфермент ва бактериаологик таҳлиллар, 
бевосита ва билвосита иммунофлюоресценция, ДНК-диагностика, КБР ва 
микоплазмали инфекция учун специфик бўлган плазмобластик реакция) 
натижалари катта аҳамиятга эга. 
Антенатал даврда ултратовушли сканирлаш услуби катта диагностик 
аҳамиятга эга бўлади. 
Даволаш

Янги туғилган чақалоқларни даволашда эритромицин (40-50 мг/кг/кун), 
спирамицин (100-150 мг/кг/кун) 3 маҳал, томчилаб 5-10 кун курс билан 
юбориш яхшироқ; макропен (40-50 мг/кг/кун оғиз орқали 3 маҳал 2 ҳафталик 
курс), азитромицин (5-10 мг/кг кунига 1 марта, курс 3 кун) қўлланилади ва 
биоценоз тиклангунча бир вақтнинг ўзида синдромал ва симптоматик 
терапия олиб борилади. 


282 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish