Даволаш
.
Туғма қизилчанинг специфик давоси йўқ, симптоматик терапия
қўлланади.
ОИВ-инфекцияси, ОИТС.
ОИВ-инфекцияси иммун тизимнинг вирусли касаллиги, организмнинг
шартли-патоген микроорганизмларга нисбатан турғунлигини кескин
пасайишига олиб келувчи ва охир-оқибатда ўлим билан тугайдиган оғир
кечиш хусусиятига эга. ОИТС илк маротаба 1978 йилда АҚШда баѐн
қилинган. Жаҳоннинг турли мамлакатларида олиб борилган кўп сонли
тадқиқотларда ОИТС патогенезида иммун тизим функцияси бузилишининг
етакчи роли, авваламбор иммунитетнинг Т-бўғини тасдқиланган. Одам
275
иммунтанқислик вируси (ОИВ), унинг мембранасида СД4+ рецептори
мавжудлиги сабабли авваламбор Т-лимфоцит-хелперларга, шунингдек
моноцитлар/макрофагларга ва микроглия ҳужайраларига ўхшашлик
хусусиятига эга. Бошланишида вирус ушбу структуралар функциясини
бузади, кейин уларнинг тўла парчаланишини келтириб чиқаради, бу иммун
тизимнинг секин-аста бузилишига сабабчи бўлади ва натижаси улароқ –
организмнинг турли инфекцияларга адекват ҳимоя реакцияси йўқ бўлишига
олиб келади. Натижада шартли-патоген микроорганизмлар томонидан
чақириладиган инфекцион касалликларнинг генерализацияланган шкллари
юзага келади, бу охир-оқибатда ўлим сабабчиси бўлади.
Этиология ва эпидемиологияси.
ОИВ (Н IV I, II) ретровируслар кичик оиласига мансуб. Натив ҳолатида
у қонда, ташқи муҳит предметларида организмни 14 кун мобайнида,
қуритилган субстратлар юзасида 7 кунгача инфицирлаш қобилиятини сақлаб
қолади. Вируснинг оптимал биологик фаоллиги нейтрал ѐки суст ишқорий
муҳитда (рН 7,0-8,0) намоѐн бўлади, ишқорий муҳитнинг рН ошганда ѐки
пасайганда вируснинг биологик фаоллиги камаяди. ОИВ юқори ҳароратга
жуда сезгир: ҳарорат 56 °С га кўтарилганда 30 дақиқадан кейин унинг
фаоллиги тўлиқ йўқолади, 100 °С да 1 дақиқа ичида вирус ўлади.
Стерилизация учун қўлланиладиган ултратовушли ва У-нурлар таъсирига
вирус турғун.
ОИВ организмнинг кўпгина биологик суюқликлари (сўлак, қон, ѐш,
орқа мия суюқлиги, кўкрак сути, сперма, қин ажралмаси)дан ажратиб
олинган. ОИТС эпидемиологиясида зарарланиш хавфи юқори бўлган
гуруҳлар (гомосексуалистлар, фоҳишалар, наркоманлар, гемофилия билан
касалланганлар) алоҳида рол ўйнайди.
Ҳозирги вақтда болаларнинг ОИВ билан инфицирланишининг иккита
асосий йўли кўриб чиқилмоқда, айнан: онадан ѐки қон маҳсулотларидан.
Инфицирланиш қорин ичида (йўлдош орқали 20-25% ѐки туғиш вақтида
276
туғруқ йўллари орқали контакт йўл билан – 75%), кўкрак билан боқилганда
(15-20%) содир бўлиши мумкин. Болаларда касалликнинг инкубацион даври
бир нечта ойдан 2-4 йилгача давом этади. Бола туғилиши ва ОИТСнинг
биринчи симптомлари пайдо бўлиши орасидаги ўртача вақт 4 ойни ташкил
қилади. Агар инфицирланган аѐлда ҳомиладорлик касалланишнинг 1-йилида
бошланган бўлса ҳҲомиланинг қорин ичида зарарланиш хавфи катталашади.
Таснифи
.
X қайта кўриб чиқилган КХТ кўра ажратилади:
В20-В24. Одам иммунтанқислик вируси (ОИВ) билан чақирилган
касаллик.
R75. Одам иммунтанқислик вируси (ОИВ) ташувчисини лаборатор
тасдиқланиши.
Z21. Одам иммунтанқислик вируси (ОИВ) билан чақирилган
симптомсиз инфекция.
ОИВ-инфекциянинг клиник таснифи (В. И. Покровский, В. В.
Покровский, О. Г. Юрик, 2000) қуйидагича:
– инкубация босқичи;
– бирламчи кўринишлар босқичи:
А – симптомсиз сероконверсия;
Б – иккиламчи касалилкларсиз ўткир ОИВ-инфекция;
В – иккиламчи касалликлар билан келган ўткир инфекция;
– латент босқич;
– иккиламчи касалликлар босқичи: А, Б, В;
– терминал босқич.
Клиник манзараси.
ОИВ-инфекциясининг асосий клиник симптомлари бўлиб туғилганда
паст тана вазни, жисмоний ва психомотор ривожланишнинг орқада қолиши,
узоқ вақтли иситмалаш, тарқалган лимфаденопатия, гепатоспленомегалия,
атопик экзема, диарея, рецидивланувчи бактериал ва вирусли инфекциялар,
277
стигмоид эмбриогенез (ОИТС-эмбриопатия, гипертелоризм, кенг ясси буртиб
чиққан пешона, ботиқ бурун илдизи) ҳисобланади. Касалликнинг биринчи
белгилари сифатида кўпинча тери ва шиллиқ қаватларнинг турғун кандидози,
пневмоцистали зотилжам бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |