7.13. ҲИКОЯНИ ҚАЙТА ЭСГА ТУШИРИШ
Сўз-мантиқ хотира хусусиятларини ўрганиш ҳикояни қайта эсга тушириш методикаси ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Бунда фақатгина матнни тушуниш ва эслаб қолиш қобилиятигина эмас, балки оғзаки ва ёзма нутқ қобилиятлари ҳам аниқланади. Тажриба ўтказиш учун турли мураккабликдаги ҳикояларни тайёрлаб олиш керак. Уларни алоҳида қоғозларга компьютерда ёзиб олиш мумкин. Кичик болалар учун ҳикоялар қисқача, мазмуни тушунарли бўлиши керак. Бундай ҳикояга мисол келтирамиз:
Қадим замонда болалар яшаган экан. Уларга онаси ёғоч от совға қилади. Болалар кучук ва мушукни отга миндириб, сайр қилдира бошлайди. Яхши сайр қилиб юрганда, от бирдан юрмай қолибди. Болалар қараса, отнинг оёғи синиб қолган экан. Болалар Анвар амакини чақиришибди ва у отни тузатиб берибди.
Ҳар бир ҳикояда сифатий таҳлилдан бошқа, миқдорий таҳлил қилиш имконини берадиган маълум сўз бирликлари сонини ажратиб олиш керак. Бунда ҳикоя бошқача турга, яъни миқдорий таҳлил қилганда тадқиқотчи учун калитдай ҳолга келади. Масалан:
Бир бола /бор эди/. Унинг исми /Аброр эди/. Аброр/ онаси билан /кўчага/ ўйнашга чиқди/. Аброр /тез-тез чопиб бораётиб/, тошга /қоқилиб тушди/ ва йиқилди/. Аброрнинг оёғи /лат еди/. Унинг оёғи/ қаттиқ оғриди/. Онаси Аброрни /докторга олиб борди. Доктор оёғини/ бойлаб қўйди/, ва у оғримай қолди/.
Каттароқ бола учун мураккаброқ ҳикоялар танланиши мумкин. Сўз бирикмаларининг маълум миқдори ажратилган бир неча ҳикояларни келтирамиз:
1. Ўн йиллик/ 136/ - ўрта мактаб/ ўқувчиси/ ўн икки ёшли/ Санжар/ ёзги таътилни/ бувисиникида/, қишлоқда/ ўтказди. Кечки пайт/ ўрмондан/, қайтаётиб/, Санжар темир йўлнинг/ тузатилмаганлигини/ пайқаб қолди/. Санжар бу ҳақда темирйўлчиларга хабар берди/. Авариянинг/ олди олинди/. Ҳушёрлик/ кўрсатган бола/ мукофот/ билан тақдирланди/.
2. Душанба куни кечқурун/ америка пассажир самолети/ «Боинг»/ Канада яқинида/ бошқа самолетга урилди/. 180 та йўловчининг барчаси, жумладан 18 та аёллар/ ва 9 та болалар ҳам/ ҳеч нарсани кўриб бўлмайдиган/ қоронғи/ қор бўронига қарамасдан/, бўронли кунда/ қутқазилди. Ҳамма пассажирлар/ «Россия» теплоходи билан/ портга етказилди.
Ҳикояни қайта эсга тушириш бўйича тажрибани турли тартибда ўтказиш мумкин. Боғча ёшидаги болаларга ҳикояни экспериментатор ўқиб беради. Кейин иложи борича матнга ўхшаш қилиб, эшитилган ҳикояни эсга тушириш сўралади. Бошланғич синф ўқувчилари эса ҳикояни мустақил ўқишлари ёки эшитишлари мумкин.
Шуни эсда тутиш керакки, ҳикояни идрок қилиш, уни ўқиб бериш усулига боғлиқ. Тадқиқотчи ҳикояни ўқиб бериши синалувчига ҳикоя мазмунини тушунишни осонлаштиради, «эшитганини» идрок қилиши учун кўпроқ куч, диққатнинг кўпроқ барқарорлиги талаб этилади (С.Я.Рубинштейн, 1970). Синалувчи мустақил ўқиганида унда матнни бир неча марта қараб чиқиш имконияти туғилади, шу билан бир вақтда ёмон ўқилганда матннинг мазмунини тушунишда қийинчилик вужудга келади. Ҳикояни ёзма равишда эсга туширишда янада кўпроқ қийинчиликлар вужудга келади. Шунинг учун ҳам кўпчилик синалувчилар ҳикоя қилиб беришни афзал кўрадилар.
Агар бола эшитган ҳикоясини айтиб беришга қийналса. ўргатувчи дарс элементларини қўллаши мумкин. (С.Я.Рубинштейн, 1962, 1970). Ҳикоя бир неча марта ўқиб берилади ва кейин синалувчи билан бирга ўқилганини муҳокама қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |