Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Такрорлаш учун саволлар
1. Тафаккур қонунлари нималарни акс эттиради?


62
2. Тафаккур қонунларининг объективлиги ва универсаллиги нимада?
3. Айният қонунидан келиб чиқадиган асосий талаб нимадан иборат?
4. Нозидлик қонунининг моҳияти нимада? Унинг объектив зиддиятларга бўлган
муносабати қандай?
5. Учинчиси – истисно қонуни фикр юритувчи субъект олдига қандай талабни
қўяди? Бу қонун қандай ҳукмларга нисбатан амал қилади?
6. Етарли асос қонуни ўзида тўғри муҳокама юритиш учун зарур бўлган қандай
талабни ифода этади? У хулоса чиқариш, аргументлашда қандай аҳамиятга эга?
Таянч тушунчалар
Фикрнинг аниқлиги, фикрнинг изчиллиги, фикрнинг асосланганлиги, айният
қонуни, нозидлик қонуни, учинчиси - истисно қонуни,етарли асос қонуни.
II-БОБ. БИЛИШНИНГ УМУММАНТИҚИЙ МЕТОДЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ
5-мавзу. Тушунча
Тушунча – тафаккурнинг мантиқий шакли
Тушунча – предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим белгиларини акс
эттирувчи тафаккур шаклидир.
Белгилар деб, предметларни бир-биридан фарқ қилувчи ҳамда уларнинг
бир-бирига ўхшашлигини ифода қилувчи томонларга, хусусиятларга айтилади.
Белгилар муҳим ёки номуҳим бўлади. Предмет белгисининг муҳим ёки
номуҳим бўлиши, бизнинг предметга амалда қандай муносабатда бўлишимизга
қараб ҳам белгиланади. Хусусан, бир муносабатда муҳим бўлмаган белгилар
бошқа муносабатда муҳим бўлиши мумкин. Масалан, кишининг лаёқати унинг
қандай касбни танлаши учун муҳим бўлса, инсон сифатида мавжуд бўлиши учун
муҳим эмас. Бундай муҳим белгилар предметнинг маълум бир муносабатдаги
муҳим белгилари дейилиб, объектив муҳим белгилардан (предметнинг мавжуд
бўлиши билан зарурий алоқада бўлган белгилардан) фарқ қилади.
Предмет тўхтовсиз ҳаракатда, тараққиётда бўлганлиги учун вақт ўтиши
билан унинг муҳим бўлган белгиси номуҳим бўлган белгига ёки аксинча, номуҳим
белгиси муҳим белгига айланиши мумкин.
Масалан, бевосита кузатиладиган фактлар эмпирик билиш босқичида муҳим
аҳамиятга эга бўлса, назарий билиш босқичида унга камроқ мурожаат қилинади.
Демак, тушунчада предмет ўзининг муҳим белгилари орқали фикр қилиниб,
бу белгилар предметнинг умумий ва индивидуал белгилари бўлиши мумкин.
Масалан, «Ғафур Ғулом» тушунчасида предметнинг умумий белгилари (инсон,
шоир) билан бир қаторда, индивидуал муҳим белгилари (хусусан, «Сен етим
эмассан» шеърининг муаллифи) ҳам фикр қилинади.
Тушунчанинг ҳиссий билиш шаклларидан тубдан фарқ қилишига алоҳида
эътибор бериш зарур. Сезги, идрок ва тасаввур предметнинг яққол образларидир.


63
Биз фақат бирорта конкрет предметни, масалан, ўзимиз ёзиб ўтирган қаламни
идрок қилишимиз ёки у тўғрисида тасаввурга эга бўлишимиз мумкин. «Умуман
қалам»ни идрок қилиб бўлмайди. Чунки тушунча предметнинг яққол образи эмас,
балки абстракт образидир. Қалам тушунчаси ўзида конкрет қаламларнинг
барчасини қамраб олгани ҳолда, уларнинг ҳар бирига хос бўлган индивидуал
белгиларни ташлаб юбориб, умумий, муҳим белгиларини ифода қилади. Айни
пайтда бу белгилар қаламни бошқа предметлардан, масалан, китобдан фарқ
қилдириб турадиган махсус белгилар бўлиб ҳам хизмат қилади.
Тушунча предметнинг номуҳим белгиларидан четлашар экан, демак, уни
тўлалигича акс эттира олмайди. Бу маънода у ҳиссий билиш шаклларига нисбатан
борлиқдан узоқроқда туради. Лекин, тушунча предметнинг муҳим белгиларини
инъикос қилиши, моҳиятини акс эттириши билан ҳиссий билиш шаклларига
нисбатан борлиқни чуқурроқ, тўлароқ ифода этади.
Тушунча, ҳиссий билиш шаклларидан фарқли ўлароқ, инсон миясида
тўғридан-тўғри акс этмайди. У маълум бир мантиқий усуллардан фойдаланилган
ҳолда ҳосил қилинади. Бу усуллар таққослаш, таҳлил, синтез, абстракциялаш,
умумлаштиришлардан иборат.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish