босқичлари..... ..... ..... ..... ..... ..... ..... ..... ..... ..... ..... ..... ..... ..... ..... .. 21
Мантиқ илми ва тил............................................................................46
Формал мантиқнинг асосий қонунлари (принциплари)..............53
Тушунча..................................................................................................62
Ҳукм (мулоҳаза). Савол. Норма ........................................................77
Хулоса чиқариш....................................................................................95
Аргументлашнинг мантиқий асослари............................................131
Муаммо. Гипотеза. Назария...............................................................142
Мантиқ терминларининг қисқача луғати.....................................156
Адабиётлар.............................................................................................174
4
Кириш
Замонамиз фанларнинг барчасига инсон қадр – қиммати, унинг ахлоқи,
маданияти нуқтаи назаридан қарашни тақозо этади. Мантиқ фани ҳам бундан
истисно эмас. Инсон ҳаётининг сифати унинг моддий, маънавий, айниқса, ахлоқий
равнақи, соғлом турмуш тарзи, мустақил, эркин фикр юритиш қобилиятига эга
бўлиши билан боғлиқ.
Инсон муаммосини ҳал қилишда,маънавий маданиятнинг таркибий қисми
бўлган мантиқ илми алоҳида аҳамият касб этади. Чунончи, ҳозирги жамиятга хос
мураккаб ижтимоий муносабатларни, қилинаётган муҳим илмий кашфиётларни
тушуниб етиш учун юқори даражадаги мантиқий фикрлаш маданиятга эга бўлиш
лозим.
«Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» йўналишида таҳсил
олаётган талабаларга “Мантиқ” фанини ўқитишдан мақсад уларни тўғри
фикрлашнинг мантиқий шакллари ва қонун-қоидалари билан таништириш асосида
мантиқан изчил, асосли муҳокама юритишга ўргатиш, аниқ фикрлай оладиган
баркамол инсон этиб тарбиялаш, уларда янги турмуш ва тафаккур тарзини қарор
топтириш ва шу тариқа етук мутахассис бўлишлари, янги демократик жамият
қуришнинг фаол иштирокчиларига айланиши учун зарур назарий тайёргарликка
ва амалий кўникмаларга эга қилишдан иборат.
Бу фанни ўқитишда қуйидагиларга эътибор берилади:
-
талабаларга тўғри муҳокама юритишнинг мантиқий шакллари ва
қоидаларини ўзлаштиришга ёрдам бериш, уларнинг мустақил фикрлаш
маданиятини юксалтириш;
- хато фикрларнинг пайдо бўлиш сабаблари билан таништириш, уларнинг
оқ-қорани тушуниб етишига, бузғунчи ғоялар билан яратувчи ғоялар, шу
жумладан, миллий ғояни ажрата оладиган бўлишига эришиш;
- уларни хулосавий билимлар ҳосил қилиш, муаммоларни яратиш ва ҳал
этиш, фаразларни илгари суриш ва асослаш усуллари, қоидалари билан
таништириш;
- талабаларга мулоқатда бўлиш ва, айниқса, савол-жавоб қилиш, баҳс
юритиш сир-асрорларини ўргатиш;
- уларни илмий билимларнинг мантиқий тузилишлари ҳамда илмий
назарияларнинг мантиқий қурилиши билан таништириш ва бошқалар.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |