Тафаккур тўғрисида баҳс этадиган фанлар
Фаннинг номи
Тафаккурнинг қайси томони ўрганади
Фалсафа
Тафаккур ривожланишнинг энг умумий
қонуниятларини ўрганади.
Психология
Тафаккурнинг руҳий жараён сифатида норматив
ривожланиши, унинг индивидда намоён бўлиш
хусусиятлари ва вазифаларини ўрганади.
Мантиқ
Грамматика
Тафаккур қонунлари ва шаклларини ўрганади.
Тафаккурнинг тилда ифодаланишини ўрганади
Физиология Тафаккурнинг табиий фаолиятининг моддий
механизмини асосини – инсон текширади мия
Мантиқ илмининг йўналишлари
Йўналишларнинг номи
Ўрганиш объекти
Тафаккур шакллари ва қонуниятлари.Фикрнинг чин
18
1. Классик (икки қийматли) мантиқ
бўлиши шартлари.
2. Ноклассик мантиқ:
а) кўп маъноли мантиқ
б) интуитив мантиқ
в) конструктив мантиқ
г) модал мантиқ
д) логицизм
Фикрнинг чинлигини икки ва ундан ортиқ қийматда
(чин,хато,ноаниқ,қисман чин ва ҳ.к) ўрганади.
3. Диалектик мантиқ
Фикрлаш қонунлари ва шаклларининг ривожланишини
ўргатади.
Билишнинг асосий босқичлари схемаси
Билиш босқичлари
Билиш шакллари
Муҳим белгилари
1. Босқич (ҳиссий
билиш)
Сезги
Идрок
Тасаввур,
Бевосита сезги органларига таъсир этиш
натижасида ҳосил бўлади, объектив
борлиқнинг субъектив образидир.
II. Босқич. (ақлий
билиш)
Тушунча
Ҳукм
Ҳулоса
Умумлаштириш, зарурий муносабатлар
топиш, ҳақиқат ёки ноҳақиқат эканлигини
аниқлаш, бавосита билиш, тил билан
бевосита боғлиқлиги ва шу кабилар
Таянч тушунчалар
Мантиқ, тафаккур, тафаккур шакли, тафаккур қонуни, чин фикр, тўғри тафаккур.
Такрорлаш учун саволлар
1. Тафаккурнинг асосий хусусиятлари нималардан иборат?
2. Тафаккур шакли нима?
3. Тафаккур қонуни нима?
4. Формал мантиқ нимани ўрганади?
19
5. Формал мантиқ тафаккурни ўрганувчи бошқа фанлар билан қандай
муносабатда?
6. Формал мантиқни ўрганиш қандай аҳамиятга эга?
Машқлар
1.Қуйидаги мулоҳазалар асосида тафаккурнинг муҳим хусусиятларини
тушунтириб беринг:
1.1.Куч – билим ва тафаккурда (И.Каримов).
1.2.Бизнинг бутун қадр-қимматимиз тафаккурда жамланган (Б.Паскаль).
1.3.Тафаккур сезгидан қандайдир дастлабки турткини олмаса, ҳеч қандай
ғоялар, фикрлар, ақлий жараёнлар юзага келмайди (Ж.Эдвардс).
1.4.Ҳеч нима инсон тафаккуридек эркин бўлолмайди (Д.Юм).
1.5.Ақлни ўстирмоқ учун ҳадеб ўқийвермай, кўпроқ фикрлаш керак (Р.Декарт).
1.6.Цивилизациянинг буюк вазифаси – одамни фикрлашга ўргатишдир
(Т.Эдисон).
1.7.Ақл ҳиссиётнинг кўзини очади (Р.Роллан).
1.8.Ақл мулоҳаза юритиш, англаш хусусиятига, яъни сабаб ва оқибатни узвий
боғлаш, «нима учун» деган саволга жавоб бериш, тасодифларни аниқлаш,
қонуниятларни очиш, янги хусусиятларнинг янги шароитларга мослигини
белгилаш, воқеалар занжирининг боши ва ниҳоясини топиш хусусиятига эга
(Ж.Фабр).
2. Қуйидаги фикрларнинг қандай мантиқий шаклга эга эканлигини аниқланг:
2.1.Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти, ғоя, миллий истиқлол
мафкураси, мафкуравий бўшлиқ, сиёсат ва давлат қурилиши.
2.2.Мафкура қотиб қолган ақидалар йиғиндиси эмас (И.Каримов).
2.3.Она тили – бу миллатнинг руҳидир (И.Каримов).
2.4.Инсонга фойда келтирмайдиган инсон – ўликдир (Юсуф Хос Ҳожиб).
2.5.Жуфт сонлар иккига қолдиқсиз бўлинади.
Саккиз – жуфт сон.
Демак, саккиз иккига қолдиқсиз бўлинади.
2.6.Ҳозирги пайтда рўй бераётган айрим салбий ҳолатлар, ножўя хатти-
ҳаракатлар, ёвуз ишлар, аввало, мафкуравий бўшлиқ туфайли содир бўлмоқда.
Нега деганда, ҳали ҳаётий тажрибага эга бўлмаган, оқ-қорани таниб улгурмаган
ёшлар ҳар турли таъсирларга берилувчан бўлади (И.Каримов).
3. Қуйидаги фикрларнинг формал жиҳатдан тўғри ёки хато қурилганини
аниқланг:
3.1.«Саройбон чиқиши билан Мирзо Абдуллатиф нам киприкларини
пирпиратиб, Али Қушчига юзланди. Овози аллақандай ногирон титраб:
– Соҳиби карам Мавлоно! – деди. – Мен сиздан зойича кўрмоғингизни сўраган
эдим. Кўрдингизму?..
20
– Кечиргайсиз, шаҳзода, – деди Али Қушчи оҳиста. – Камина тунов куни иқрор
бўлган эдим: илми нужумдан бехабармен...
– Юлдузлар ҳолатини билган аллома илми нужумдан ҳам бохабар бўлмоғи
даркор...
– Надоматлар бўлғайким...
– Йўқ! Сиз биласиз! Маним пешанамга нелар ёзилган, салтанатнинг тақдири не
бўлур – барини биласиз. Ва лекин айтмоқни истамайсиз (О.Ёқубов. Улуғбек
хазинаси. 3-нашри. Т., 1989, 398 – 399-бетлар).
3.2.Ака-укалар бир-бирларини ҳурматлаши керак.
Н.ва М. бир-бирини ҳурматлайди.
Демак, Н. ва М. – ака-укалар.
3.3.Дин қадриятдир.
Зардуштийлик – дин.
Демак, зардуштийлик қадриятдир.
4. Қуйидаги мулоҳазалар асосида мантиқ илмининг предметини тушунтириб
беринг:
4.1. Мантиқ инсоннинг ақлида мавжуд бўлган тушунчалардан у ҳосил
қилмоқчи бўлган тушунчаларга ўтиш усулларини ўрганувчи фандир (Ибн Сино).
4.2. Мантиқнинг чегаралари унинг ҳар қандай тафаккурнинг фақат формал
қоидаларини баён этувчи ва қатъий равишда исботловчи фан эканлиги билан аниқ
белгиланади (И.Кант. Соч.в шести томах, т.3. М., 1964, с.83).
4.3. Мантиқни тафаккур ҳақидаги, унинг таърифлари ва қонунлари тўғрисидаги
фан деб айтишимиз мумкин, фақат бунда тафаккур энг умумий моҳият ёки стихия
бўлиб, унда ғоя мантиқий шаклда намоён бўлади. Ғоя формал тафаккур эмас,
балки ўз таърифлари ва қонунларини тайёр ҳолда топмайдиган, аксинча, уларни
ўзи яратадиган ва уларнинг тараққиётидан ташкил топадиган яхлитлик
кўринишидаги тафаккурдир (Гегель. Энциклопедия философских наук. Т.1. Наука
логики. М., 1974, с.107).
4.4. Муҳокамаларимизни яхшилашнинг ягона воситаси уларни, худди
математиклардаги сингари яққол ҳис қилинадиган, хатоларимизни ўз кўзимиз
билан топадиган ва одамлар ўртасида баҳс чиқиб қолса, «Келинг, ҳисоблаб
чиқамиз», деб айта оладиган кўринишга келтиришдир; ана шунда ҳеч бир
расмиятчиликсиз кимнинг ҳақ эканлигини кўриш мумкин бўлади (Г.В.Лейбниц.
Цитата по: Стяжкин Н.И. Формирование математической логики. М., 1967, с.
217).
5. Қуйидаги мулоҳазалар асосида мантиқ илмининг аҳамиятини тушунтириб
беринг:
5.1. Демократик жамиятда болалар, умуман, ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган
этиб тарбияланади (И.Каримов).
5.2. Мантиқ тафаккур кишиларининг тангриси (Л.Фейхтвангер).
5.3. Хато – бор-йўғи нотўғри муҳокама юритишнинг оқибати, холос (К.Боуви).
5.4. Бизнинг бутун фазилатимиз фикрлаш қобилиятимиз борлигида. Шундай
21
экан, тўғри фикрлашга интилайлик (Б.Паскаль).
5.5. Ҳақиқатнинг нима экани, не нарсанинг ҳақиқатга яқин эканлиги, ниманинг
ёлғонлиги, ҳақиқат ва ёлғоннинг қандай хиллари борлиги мантиқ ёрдамида
аниқланади (Ибн Сино).
5.6. Ҳақиқатни танлаган зотлар:
Ўлим билмас, завол топмасдир («Авесто»дан).
5.7. Энг аянчли кишилар янглиш фикрловчи кишилар эмас, балки ҳеч бир
тайинли, изчил фикри йўқ, мулоҳазалари узуқ-юлуқ, бир-бирига боғланмаган
тушунчаларга эга бўлган одамлардир (Н.Г.Чернишевский).
Do'stlaringiz bilan baham: |