Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Мантиқ ва инсонпарварлик
Замонамиз фанларининг барчасига инсон қадр – қиммати, унинг ахлоқи,
маданияти нуқтаи назаридан қараш керак. Мантиқ фани ҳам бундан истисно эмас.
1
Аль-Фараби. Вводный трактат в логику. // Материалы по истории прогрессивной общественно-философской
мысли в Узбекистане. – Т.: «Фан», 1976, с. 128.


15
Инсон муаммосининг хал қилиниши, унинг турмуш тарзи, моддий, маънавий,
ахлоқий нуқтаи назардан такомиллашишига боғлиқ.
Инсонийлик муаммосини ҳал қилишда мантиқ илми, маънавий
маданиятнинг таркибий қисми сифатида, алоҳида аҳамият касб этади. Чунончи,
ҳозирги замон фанида юксак кашфиётлар, ижтимоий ҳаётда мураккаб
муносабатлар юз бермоқда, буларни таҳлил қилиш учун эса мантиқий фикрлаш
маданияти керак. Фан ёрдамида инсон фаолияти ривожланди, унинг оёқ, қўли ва
бошқа органларининг ўрнини босадиган машиналар пайдо бўлди. Мантиқ илмини
тадбиқ этиш натижасида инсон интеллектини режалаштирувчи «ақлий машина»
лар вужудга келди, бинобарин, сунъий ақл вужудга келмоқда.
Буларнинг барчаси инсоннинг ақлий ва жисмоний меҳнатини бажарадиган
машина яратишнинг чегараси борми?, Агар чегараси бўлмаса, инсоннинг ўзи
келажакда қандай ахволга тушиб қолади ?, каби саволларни келтириб чиқармоқда
ва уларга жавоб беришни тақозо этади. Бу ҳозирги даврда ҳал қилиниши зарур
бўлган долзарб муаммолардан биридир. Шунинг учун ҳар қандай фан, шу
жумладан мантиқ илми, инсон ҳаётининг табиий ва ижтимоий томонларини
мутаносиб сақлаш ва такомиллаштиришга алоҳида аҳамият бериши керак.
Мантиқ фанининг назарий ва амалий аҳамияти
Мантиқ фанининг илмий ишонч – эътиқоднинг шаклланишида тутган
ўрни
Фактлар ва бошқа далилларга таяниб юритиладиган фикр юксак ишонтириш
кучига эга бўлади, кишиларда ишонч-эътикодни мустаҳкамлайди. Билишнинг
мақсади илмий асосга эга бўлган эътиқодни яратишдан иборат. Ана шунинг учун
ҳам ёшларда илмий асосга эга ишонч-эътиқодни яратиш муҳим аҳамият касб
этади.Аргументлаш ишонч-эътиқодни шакллантириш воситасидир. Ишонч-
эътиқод эса, инсоннинг комиллик мезонларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Ишонч –эътиқод- бу кишилларнинг хулқ-атвори ва ҳатти –ҳаракатини
белгилаб берадиган қарашлари ва тасаввурларидир.
Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши, барқарор ривожланиши маълум бир
даражада ёшларнинг чуқур билимга, мустаҳкам ишонч-эътиқодга ва, умуман,
комил инсон бўлишларига боғлиқ. Бу ҳақда Президентимиз И. А. Каримов
шундай деб таъкидлаган: «Комил инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил
фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўла оладиган, билимли,
маърифатли кишиларни тушунамиз. Онгли, билимли одамларни олди-қочди
гаплар билан алдаб бўлмайди. У ҳар бир нарсани ақл, мантиқ тарозисига солиб
кўради. Ўз фикр-ўйи, хулосасини мантиқ асосида қурган киши етук одам
бўлади».
2
2
1.Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. //Асарлар тўплами. 7 жилд. - Т.: “Ўзбекистон”, 1999, 134-бет.


16
Чуқур таҳлилга, мантиққа асосланмаган бир ёқлама фикр одамларни
чалғитади. Фақат баҳс-мунозара, таҳлилга асосланган тўғри хулосаларгина
ҳақиқатни билишга йўл очади.
Баҳс, мунозара юритишнинг, чин фикрларни исботлай билишнинг, хато
фикрларни рад этишнинг ўзига хос қонун-қоидалари мавжуд. Бу қоидаларни
билиш ҳар бир инсонга, шу жумладан, талабаларга чин фикрни хато фикрдан
ажрата билиш, тўғри тафаккурлаш маданиятини шакллантириш имконини беради.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish