Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Фоиз ставкасининг қопланмаган паритети гипотезаси



Download 1,46 Mb.
bet4/12
Sana24.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#221317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
хусан

Фоиз ставкасининг қопланмаган паритети гипотезаси


Бреттон Вудс валюта тизимининг таназзули ва валюта курсларининг сузиб юрувчи режимга ўтказилиши иқтисодчилардан курсни шакллантириш бўйича янги усулларни ишлаб чиқишни талаб этди. Бу борада бажарилган илк ишлар фоиз ставкаси ва валюта курси ўтасида боғлиқликни акс этган. Шу йўсинда фоиз ставкасининг қопланмаган паритети гипотезаси юзага келди. Бу моделнинг асосчилари бўлиб, Ж.Билсон, Ж.Лонгворт, ҳамда Р.Миз ва К.Рогофф ҳисобланишади. Гипотезага мувофиқ, икки мамлакат фоиз ставкалари ўртасидаги фарқ мос даврда валюталарнинг номинал курси ўзгариши билан қопланиши керак. Фоиз ставкасининг қопланмаган паритети гипотезасининг ишлаб чиқилиши валюта курсини таҳлил қилишнинг монетаристик концепциясига асос солди. Асосий монетарстик модел валюта курсини аниқлаш учун еттита тенгламани ўз ичига олади. Монетаристик моделнинг энг содда кўриниши Буюк Британия пул муомаласини ўрганиш учун Ж.Рикардо, Ж.Уитли ва классик мактабнинг бошқа вакиллари томонидан қўлланиб келинган. Кейинчалик Г.Кассель биринчи жаҳон уруши даврида немис маркасининг қадрсизланиши бўйича олиб борган тадқиқоти таҳлилларида қўллаган. Монетаристларнинг замонавий модели ХВФ мутахассислари Я.Френкел (1976 йилда) ва М.Муссо (1976- 1979) ишларида шакллантирилди. Модел бир қанча таркибий қисмлардан иборат: пулнинг қиймат назарияси, харид қобилияти паритети, реал ва номинал фоиз ставкалар боғланишини акс этган Фишер тенгламаси, рационал кутиш гипотезаси, самарали бозор гепотезаси. Монетаристик моделдан келиб чиқадиган асосий хулоса эгилувчан нархлар шароитида валюта курси пул таклифи, миллий даромад ва қисқа муддатли фоиз ставкаларига боғлиқ бўлади. Бир қатор соддалаштиришларни амалга ошириб, монетаристлар очиқ иқтисодиётдаги мувозанатни пул бозоридаги мувозанатга боғлиқ деб эътироф этишади. Реал валюта курсининг юқори тебранувчанлиги навбатдаги янги турдаги икки моделни: умумий мувозанат ва қатъий нархлар моделларнинг шаклланишига олиб келди.
Г.Касселнинг абсолют ва нисбий харид қобилияти паритети назарияси.
Х арид қобилияти паритети концепциясининг муаллифи ХХ асрнинг таниқли швед иқтисодчиси Стокгольм иқтисодий мактабининг асосчиси Густав Кассельга6 тегишлидир. Г.Кассель етук математик бўлганлиги учун халқаро бозорларнинг миқдорий қонуниятларини аниқлашга ҳаракат қилган. Биринчи жаҳон урушидан сўнг олтин стандартидан воз кечиш оқибатида валюталарнинг курси ва реал харид қобилияти орасидаги паритет бузилди. Г.Кассель Давид Рикардонинг валюта курси ва пулни ички тўлов қобилияти орасида аниқ боғлиқлик бўлиши керак деган ғоясига мурожат қилди. Г.Кассель фикрига кўра валюта курсини харид қобилияти паритетига асосан ўрнатилиши халқаро бозорларни мувозанат ҳолатига олиб келиши керак эди. Ўзининг назарий изланишларини 1916 йил эьлон қилиб, урушдан кейин кенг тарғиб эта бошлади. «Харид қобилияти паритети» тушунчаси Г.Кассель томонидан 1918 йил «Economic Journal» да мақола чоп этгандан сўнг иқтисодий терминологик оборотга киритилди. У 1920 йилда Миллатлар Литасига (ҳозирги БМТ га ўхшаш ташкилот) харид қобилияти паритетидан халқаро валюта сиёсатини асоси сифатида фойдаланишни таклиф этди. Шундай фикр юритиш натижасида бир хил баҳо қонуни (Law of one price) га асос солинди. Унга кўра мукаммал рақобат шароитида бир хил товарлар бир хил валютада ифодаланса бир хил баҳога эга бўлади. Математик формулада бир хил баҳо қонуни қуйидагича ифодаланади:
ХҚАП нинг ягона баҳо қонунидан фарқи шундаки, қонун фақат битта товар баҳоси ҳисобига олади, ХҚАП назарияси эса барча товарлар баҳосини ҳисобга олади. Аммо ички ва ташқи товарлар баҳосининг умумий қийматини қандай аниқлаш мумкин? Кўп ҳолларда статистик бўлимларда икки давлатда мавжуд бир хил товарларнинг савати тузилади. Бир хиллик бир – бирини тўлалигича ўрнини босиш ва иқтисодий нуқтаи назардан улар орасида фарқ йўқлигини билдиради. ХХ аср бошларида Г.Кассель назариясига ўз қарашларини Дж.М.Кейнс билдирган. Унинг фикрича «харид қобилияти паритети катта эътибор талаб этади, аммо у валюта курсларини аниқлашнинг аниқ барометри бўлиб хизмат қилмайди». Кассель ўз назариясидаги баьзи камчиликларни тан олади, унинг фикрича, назариянинг ишламаслигига сабаб «Валютанинг келажагига ишонч бўлмаслиги оқибатида пулнинг ички қобилиятини пасайиши, спекулатив операциялар ва х.к.» бўлиши мумкин. 1970 йилларга келиб бу назарияни янгилашга уринишлар бўлди. Иқтисодчилар томонидан валюта курсининг ўзгаришлари баҳоларнинг абсолют ўзгаришлари эмас, балки нисбий кўрсаткичлари орқали тушунтириш мумкин деб ҳисоблай бошладилар. Натижада харид қобилиятининг нисбий паритети ХҚНП назарияси вужудга келди(Relative parity of purchasing power teory). Унга мувофиқ валюта курсларининг тебраниши давлатлардаги баҳоларнинг нисбий ўзгаришига пропорционалдир. Математик формулада ХҚНП қуйидагича ифодаланади:
Б иринчидан: унинг ёрдамида узоқ муддатли валюта курси номинал динамикаси прогнозлари тузилади. Тузилган прогнозлар асосида валюта курси ва ХҚП орасидаги мустаҳкам корреляцияни аниқлаш мумкин.
Иккинчидан: инфляциянинг юқори даражаси даврида ХҚНП орқали макроиқтисодий номутаносибликни баҳолаш мумкин.
Учинчидан: паритетлар асосида миллий товарлар ва ҳизматларнинг ҳақиқий баҳоси аниқланади.
Фискал экспансия сиёсати қарама-қарши натижага олиб оради. Товарларга талаб ва таклиф ортади, қулай миллий кредитларга таклиф қисқариб боради. Импорт ўсиши валюта таклифи ортишига олиб келади ва айирбошлаш курси пасайиши кузатилади. Пул-кредит сиёсати билан боғлиқ ҳолат сингари, кўпинча фискал сиёсатдан фойдаланиш баъзан аҳоли ва ишбилармонлар доираси орасида кенг тарқаладиган салбий натижаларга эга бўлиши мумкин. Бу айниқса турли ҳукумат нафақаларини аҳолига беришда солиқлар ёки чекловларни оширишга тааллуқлидир. Шунинг учун, ҳукумат кўпинча сиёсий жаргонда “таҳдид ва ваъдалар билан манипуляция қилиш”дан фойдаландилар. Бошқарувчи доиралар ҳаракатининг бундай тури ҳукуматнинг юқори қаторлари вакиллари айирбошлаш курсига оид ўзларининг алоҳида стратегияларини олиб бориш мақсадлари ҳақида қатъият ва оммавий равишда эълон қилишларини кўзда тутади. Бу ҳаракатларнинг мақсади - валюта бозори иштирокчиларининг кутишларига таъсир этишдан иборат. Масалан, агар доллар қиймати маълум вақт мобайнида пасайтирилса, валюта бозори иштирокчилари, ушбу жараё келгусида ҳам давом этишини асосли равишда кутишлари мумкин. Бундай кутишлар янада кўпайиб борувчи зарарларни четлаб ўтиш учун ўз доллар захираларини сотишга мажбур қилиши мумкин. Долларнинг бу қўшимча савдолари, бундай кутишлар ўз-ўзидан рўёбга чиқишига олиб келиши мумкин. Ушбу жараённи қисқартириш ёки ҳатто орқага қайтариш учун АҚШ ғазначилик отиби ва Федерал захира тизими раиси долларнинг янада тушишини бартараф этиш стратегияси ишлаб чиқилганлиги тўғрисида тегишли оммавий эълон қилишлари мумкин. 57 Валюта бозори иштирокчилари, ҳукумат ўз мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш учун барча имкониятларга эга эканлигини биладилар, агар у кредит-пул, фискал ва захира сиёсат воситаларидан фойдаланса. Агар иштирокчилар, ҳукумат ҳақиқатда ушбу чоралардан фойланишига ишончалар, у ҳолда иштирокчиларнинг, доллар курси келгусида ҳам пасайиши мумкинлиги ҳақидаги кутишлари ўзгариши мумкин. Улар ўзларининг қўшимча доллар захираларини сотишни ҳатто ҳукумат томонидан унинг вакиллари доллар қиймати камайиши тўхтатилишини эълон қилган чекловчи ҳаракатларни амалга оширмай тўхтатадилар. Муаммо, ҳукуматнинг ҳаракатлари, агар валюта бозори иштирокчилари, бошқарувчи гуруҳлар кредит-пул, фискал ва захира сиёсатини олиб бориш учун зарур имкониятларга эга эканликлари ва улар уларга мурожаат қилишга тайёрликларига ишонч ҳосил қилган ҳолатдагина самарали ҳисобланишидадир. Афсуски, сўнгги йиллар амалиёти ҳукумат кўпинча ўз ваъдаларини бажармаслигини кўрсатди. Шунинг учун ҳам валюта бозори иштирокчилари баъзан оммавий эълонларга ишонмайди ва “таҳдид ва ваъдаларни манипуляция қилиш” самарасиз бўлиб қолади. Картер президентлиги даврининг охирларида қилинган оммавий эълонлар, ҳукуматнинг баъзи амалга оширилмаган оммавий эълонларига яхши мисол бўла олади. Хорижий марказий банклар Картер маъмуриятининг доллар қийматини оширишга оид ҳаркатларини маъқуллашдан бош тортганлар. Америка валютасига ишонч, президент Картер Федерал захира тизими раиси Уильям Миллер ўрнига, ушбу лавозимга Картер маъмурияти дастлаб тайинлашни рад этиб келган, пулга оид масалаларда консерваторлик қилган Пол Волкерни тайинлагандан сўнг қайта тикланди. Кредит-пул сиёсати Ушбу давлатларнинг валюта бозорида валюта сотиш ва харид қилиш воситасида ўтказилган ҳукумат аралашувлари ушбу давлат ихтиёридаги захиралар миқдори билан чегараланади. Давлат ичкарисида амал қилувчи фоиз ставкаларини ўзгартириш учун мамлакат марказий банки томонидан ўтказилгаан пул-кредит сиёсати аралашувнинг нотекис, лекин амалий шакли ҳисобланади. Масалан, агар Федерал захира тизими доллар қийматининг тушишини тўхтатишни хоҳласа, у АҚШ ғазначилиги векселларини очиқ бозорда сотиши мумкин. Ушбу қимматли қоғозларнинг қўшимча таклифи уларнинг нархи камайиши ва фоиз ставкалари кўтарилишини келтириб чиқаради. АҚШда ушбу ўта баланг фоиз ставкалари хорижий кредиторлар учун америка нинг қимматли қоғозларини жозибашини оширади ва шу билан бир вақтда бошқа давлатлардан америка инвестицияларини бирор даражада қайтаради. Бунинг натижаси сифатида, америка қарзлари, валюта бозорларида долларга қўшимча талабни яратган ҳолда ортиб боради, хорижликларни америка томонидан кредитлаш эса сезиларли даражада камаяди, бу айнан шу бозорларда америка долларига таклиф қисқаришини келтириб чиқаради. Валюта бозорларида долларга юқори талаб ва уларнинг қисқарган таклифи доллар қиймати кўтарилиб кетишига олиб келади. Лекин агар Федерал захира тизими ўз олдига доллар қийматини камайтириш мақсадини белгилаб олса, у ғазначиликнинг жами векселларини сотиб олиши мумкин. Ушбу қимматли қоғозларнинг камайиши АҚШда фоиз ставкаларининг тушишига олиб келади, долларнинг қиймати ҳам америкалик инвесторлар ўз қўйилмаларини, ушбу фоиз ставкаси юқори бўлган жойга жойлаштиришни, хорижий инвесторлар эса – АҚШ иқтисодиётига камроқ маблағ киритишни бошлайдилар. Айирбошлаш курси миқдорига таъсир этиш учун кредит-пул сиёсатини қўллашдаги сезиларли камчиликлар, очиқ бозорларда фоиз ставкаларини камайтирувчи ёки оширувчи айнан шу ҳаракатлар мамлакат ичкарисида ҳам пул маблағлари таклифини пасайтириши ёки кўтариши, бу эса банкдаги жорий счетлар каби депозитларни муомаладан ва ишбилармонлик операцияларидан чиқаришга олиб келиши ҳисобланади. Мамлакатдаги пул таклифига оид катта ўзгаришлар инфляция ёки дефляцияга айланиб кетиши мумкин. Инфляция ёки дефляцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган жиддий иқтисодий муаммолар айирбошлаш 58 курсларини тартибга солишда кредит-пул сиёсатидан фойдаланиш учун ҳукуматнинг эркин муомаласини сезиларли даражада чеклаб қўяди
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг юқори суръатдаги ривожланиши товар бозори билан бир қаторда молия бозорини шаклланишига сабаб бўлди. Молия бозорининг муҳим секторидан бири бўлиб, турли мамлакат валюталарини ўзаро нисбатани аниқловчи валюта 14 бозори ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, валюта бозорининг асосий кўрсаткичи сифатида валюта курсини ҳисоблаш мумкин. Валюта курси – бир мамлакат пул бирлигини бошқа мамлакат пул бирлигида акс этувчи нарх ҳисобланади. Нарх нисбати эркин бозор шароитида талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, ёки ҳукумат ва унинг асосий молия – кредит органлари, асосан марказий банклар томонидан қатъий тартибга солиш билан белгиланади. Назарий жиҳатдан ҳар бир мамлакат валюта курсини бошқа мамлакат валюталарига тенглаштириш орқали аниқлаши керак. Лекин назарий ва ҳуқуқий томондан оқил бўлган бундай ёндашув амалда юзлаб валюта курсларини пайдо бўлишига олиб келади, бу шубҳасиз, ташқи иқтисодий операциялар тезкорлигига ноқулай вазият туғдириши мумкин. Жаҳон валюталарининг юзага келиши ҳар бир мамлакат учун ўз миллий валюта курсини юзлаб миллий пул бирликларига нисбатан аниқлашда қулайлик яратиб берди. Бунда ўз валюта курсини битта жаҳон валютасига нисбатан аниқлаш кифоя. Валюта курси жамоа валюталарига (SDR, Евро) нисбатан белгиланиши ҳам мумкин. Валюта курсининг зарурати қуйидагиларда акс этади: − товар, хизматлар савдоси, капитал ва кредитлар ҳаракатида валютани ўзаро алмаштириш; − миллий ва жаҳон бозорларида нархларни, ҳамда турли мамлакатларда миллий ва хорижий валютада кўрсатилган қиймат кўрсаткичларини таққослаш; − фирма ва банклар томонидан хорижий валютадаги ҳисоб варақларини даврий қайта ҳисоблаш. Ташқи жиҳатдан, валюта курси бозор иштирокчиларига талаб ва таклиф асосида аниқланадиган, бир валютани бошқасига қайта ҳисоблашда қўлланиладиган коэффициент сифатида намоён бўлади. Аммо валюта курсини асосий қиймати бўлиб валюталарнинг харид қобилияти ҳисобланади. Валюта курси бир қанча хусусиятига кўра, турли хил турларга ажратилади
Валюта курслари икки асосий турга бўлинади: қатъий белгиланган ва сузувчи курслар. Қатъий белгиланган валюта курси жуда тор доираларда ўзгариб туради ёки умуман ўзгармаслиги ҳам мумкин. Сузувчи валюта курслари валютага бозор талаблари ва таклифларига боғлиқ ҳамда ҳажми бўйича доим ўзгариб туради. (Валюта курсининг белгиланишига кўра, бошқа турларга бўлинишини кейинги параграфларда кўриб чиқамиз). Валюта курсининг хорижий пул бирлигида қатъий белгиланиши валюта котировкаси деб номланади. Бунда миллий валюта курси тўғри котировка (1, 10, 100 хорижий валюта бирликлари = миллий валюта «х» бирликлари), ҳамда тескари котировка (1, 10, 100 миллий валюта бирликлари = хорижий валюта «х» бирликлари) шаклида белгиланиши мумкин. Икки мамлакат валютаси нисбатини аниқлашда учинчи валютадан фойдаланилса, кросс курс юзага келади.
Маълумки, пул товар ишлаб чиқариш ва айирбошлашнинг узоқ вақт ривожланиши натижасида вужудга келди. Р.Крузо таъкидлаганидек, фақат товар ишлаб чиқариш бор жойда пул керак, якка одамга пулни кераги йўқ. Пулни товар айирбошлашни ўзи яратди.
Биринчи йирик меҳнат тақсимоти, яъни чорвачиликдан деҳқончиликни ажралиб чиқиши ва шу муносабат билан товар хўжалигининг ривожланиши туфайли маҳсулот қийматининг ифодаси бўлмиш пулни келтириб чиқарди.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, товар турларининг кўпайиши алмашув жараёнининг янада ривожланишини тақозо қилди. Алмашув жараёнида товар эгалари ўзаро мулоқотда бўлиб, товарнинг эгаси ўз маҳсулотини (мулкини) баҳолаган. Шу баҳолаш жараёни бирор ўлчов бирлиги бўлишини тақозо қилган. Товар муомиласининг эквивалент ривожланиш жараёнида умумий эквивалент шаклини ҳар хил товарлар ўйнаган. Ҳар бир жамоа ўз товарини эквивалент сифатида ўртага қўйган. Лекин жамият тараққиёти шу товарлар ичидан пулни товарларнинг товари деб эътироф этган.
Пул – бу махсус товар, умумий эквивалент бўлиб, абстракт меҳнат харажатларини ўзида акс эттиради ва товар хўжалигидаги ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди.
Бу таъриф пулни қуйидаги хусусиятларини ўзида ифодалайди:

  1. Пулнинг бошқа товарлардан ажралиб турувчи махсус товарлиги.

  2. Пул – бу умумий эквивалент – ягона товар бўлиб қолган товарлар қийматини ўзида ифода қилиши.

  3. Пулнинг эквивалент сифатида товарни яратишга кетган меҳнат ва бошқа харажатларни ўзида ифода қилиши.

  4. Пулнинг ҳар бир иқтисодий тизимда, товар ишлаб чиқаришда кишилар ўртасидаги юзага келадиган иқтисодий муносабатларни ифода қилиши ва бошқалар (пулда ифодаланувчи хусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлиши).

Пулнинг муҳим хусусияти шундаки, у ҳам бошқа товарлар сингари қийматга ва истеъмол қийматга эга бўлиши билан бирга бошқа барча товарларга қарама-қарши туради. Бу бир томонда пул, иккинчи томонда бошқа товарлар.
Пулнинг истеъмол қиймати шуки у ўз функциясини бажариб иқтисодиёт мушкулини осон қилади (воситачи сифатида).
Пулнинг қиймати (қадр қиймати) деганда пул бирлигининг харид қилиш қобилияти, яъни унга қанча товар ва хизматлар харид этиш мумкинлиги тушунилади.
Пулни қиймати метал пулни забт этиш ёки қоғоз пулни босиб чиқариш харажатларини билдирмайди. Бу харажатлар пул қиймати эмас, балки пулни муомилага киритиш сарфларидир. Пулни қиймати нархга боғлиқ, нархлар кўтарилиб, кетса, уни қиймати (қадри) пасаяди ва аксинча.
Умуман пул инсоният кашфиётлари ичида энг оддий, энг тушунарли бўлиб ҳисобланади.
Инсониятнинг бутун ютуқлари ҳам, фожиалари ҳам пул билан боғлиқдир. Инсон фаолиятини энг муҳим харакатга келтирувчи кучлардан бири пул бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Таниқли давлат арбобларидан бири таъкидлаганидек, «Давлатни ўрни уни қанча солдати ёки пушкаларини қудрати билан эмас, балки миллий валютанинг мустаҳкамлиги билан белгиланади. Бунга шуни қўшимча қилиш мумкинки, корхонанинг мавқи унда неча кишини ишлаши, ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори билан эмас, балки унинг молиявий барқарорлиги билан белгиланади».
Яхши ишлаётган пул тизими жамиятнинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини беради, аксинча ёмон ишлаётган пул тизими пул муомиласини издан чиқариб ишлаб чиқариш даражасидаги кескин пасайишлар, иқтисоддаги бандликка ва баҳога, пулни сотиб олиш қобилиятини пасайишига салбий таъсир кўрсатади.
Тарихий манбаларга кўра биринчи қоғоз пуллар ХII – асрда Хитойда чиқарилган. Шунинг билан бирга 700 йилларда кумуш тангалар чиқарилгунга қадар Бухоро давлатида қоғоздан пул сифатида фойдаланган.
Умуман тарихда биринчи тангалар VII – асрда кичик Осиёдаги Лидия мамлакатида забт этилган.
К.Маркс, А.Смит ва Д.Рекрдоларнинг тадқиқотларига таянган ҳода пулни вужудга келиш жарёнини қийматнинг қуйидаги шакллари билан боғлайди:

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish