Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Умумий мувозанат моделини Манделл-Флеминг модели асосида фискал ва пул кредит сиёсати оптималлигини таъминлаш



Download 1,46 Mb.
bet2/12
Sana24.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#221317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
хусан

Умумий мувозанат моделини Манделл-Флеминг модели асосида фискал ва пул кредит сиёсати оптималлигини таъминлаш.
Сўнгги пайтларда жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган интеграция жараёнлари ХВФ мутахассислари Роберт Манделл ва Маркус Флеминг томонидан 1960 – йилларда яратилган оптимал валюта ҳудудлар назариясига асосланган ҳолда олиб борилмоқда7 . Бу назария асосида замонавий Европа валюта тизими шакллантирилган. Оптимал валюта ҳудуди бу бир гуруҳ мамлакатларнинг келишган ҳолда, марказлашган валюта сиёсатини олиб бориши тушинилади. Бундай сиёсат ўз навбатида, ҳудудга кирган мамлакат ўртасида маълум кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлигини талаб этади. Манделл – Флеминг модели бундай шароитда валюта сиёсатининг самарадорлигини кўрсатиб берган. Маълумки, «IS-LM» модели товар ва пул бозоридаги мувозанат орқали макроиқтисодий барқарорликка эришишни акс этади. Манделл – Флеминг модели бунга қўшимча равишда, очиқ иқтисодиёт учун тенгламаларни ҳам ўз ичига олган. Модел қуйидаги учта тенгламадан иборат:



(3.7) тенглама – товар бозорида мувозанатга эришилганида Y даромад ва r фоиз ставкаси ўртасидаги муносабатни кўрсатувчи IS эгри чизиғининг тенгламасидир. Бу тенглама ялпи даромад C истеъмол, I инвестиция, давлат ҳаражатлари ва NX соф экспорт йиғиндисига тенглигини кўрсатади. Одатий IS-LM моделидан фарқли равишда бу ерда, е валюта курси иштирок этади. Валюта курси кўтарилганида соф экспорт камаяди, курс тушганида соф экспорт ошади. (3.8) тенглама – LM эгри чизиғининг тенгламаси ҳисобланади. Бу тенглама пул бозорида мувозанат бўлганида Y даромад ва r фоиз ставкаси ўртасидаги муносабатни акс этади. Тенгламага мувофиқ, пул таклифи (M/P) r фоиз ставкаси ва Y даромад функцияси ҳисобланадиган пул талаби (L)га тенг бўлиши керак. Марказий банк томонидан аниқланадиган М пул таклифи ва Р нархлар даражаси экзоген ўзгарувчи ҳисобланади. (3.9) тенглама – ички r фоиз ставкаси r* жаҳон даражасига тенг бўлиши кўрсатади. Моделнинг айнан шу томони кичик очиқ иқтисодиёт (валюта ҳудуди) жиҳатидан келиб чиқади. Манделл – Флеминг модели учта эндоген ўзгарувчидан таркиб топган: Y = ялпи даромад, r = фоиз ставкаси ва е = валюта курси. Ўз навбатида, учта ўзгарувчидан иборат икки ўлчамли график тузиш имкони йўқлиги туфайли, моделни иккита график орқали акс эттириш мумкин. Манделл-Флеминг модели қатъий белгиланган ва эркин сузиб юрувчи курс режимида макроиқтисодий сиёсатни таҳлил қилиш имконини беради. Қатъий белгиланган валюта курсида макроиқтисодий сиёсат йўналиши. Қатъий белгиланган валюта курси режимида Марказий банк белгиланган курс бўйича миллий валютани сотиш ёки харид қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Бу ҳолда, ички мувозанатни таъминлашга қаратилган макроиқтисодий сиёсат одатда, тўлов балансининг ижобий ёки салбий сальдосига олиб келади. Ташқи мувозанатнинг бундай бузилиши давлатнинг мос сиёсати билан бартараф этилиши лозим. Масалан, Марказий банк тўлов балансининг салбий сальдоси юзага келганида, интервенцияни амалга ошириши лозим, бу эса ўз навбатида олтин – валюта захирасининг камайишига олиб келади. Марказий банк интервенцияни амалга ошириши моделда LM эгри чизиғининг силжишида акс этади. Солиқ - бюджет сиёсати. кўпайиши жами талабни келтириб чиқаради – IS чизиғи ўнгга IS2 гача силжийди (3.3 - расм). 3.3 - расмдан кўриш мумкинки, бунинг натижасида фойда ўсиши билан бирга фоиз ставкаси ҳам r2 гача кўтарилади, чунки фойданинг ўсиши пулга бўлган талабни кўпайтиради. Бир вақтнинг ўзида фоиз ставкасининг юқорилиги чет эл капиталини оқиб киришини фаоллаштиради, актив сальдо ҳисобини ошишига ва умуман тўлов балансини яхшиланишига олиб келади.





Давлатга чет эл капиталини кириб келишининг кучайиши миллий валюта курси ошишига олиб келади. (3.3 (б) - расм). Валюта курсини белгиланган е2 даражада ушлаб туриш учун Марказий Банкдан интервенция қилишни талаб этади (чет эл валютасини сотиб олиб, миллий валютани сотиш), бу ўз навбатида пул массасини ошишига олиб келади. Пул таклифини кўпайиши LM чизиғини ўнгга силжитади ва фоиз ставкасини тушишига олиб келади. Бу ҳолат ички фоиз ставкасининг жаҳондаги фоиз ставкаси билан тенглашгунча давом этади. Шундай қилиб, қисман очиқ иқтисодиётда белгиланган валюта курси шароитида фойда даражаси (Y) рағбатлантирувчи бюджет-солиқ сиёсати натижасида, ёпиқ иқтисодиётдагига нисбатан юқори даражада ўсади. Бу давлат ҳаражатларининг фойда даражасига таъсирини пул массаси ошиши эффекти орқали таъсири билан изоҳланади. Пул-кредит сиёсати.Белгиланган валюта курси шароитида рағбатлантирувчи кредит – пул сиёсатини кичик очиқ иқтисодиётга таъсирини кўриб чиқсак. Пул таклифининг кўпайиши LM чизиғини LM2 гача ўнгга силжишини англатади (3.4– расм). Натижада фоиз ставкаси пасаяди, бу инвестицияларни кенгайишига ва фойданинг ошишига олиб келади. Шунинг билан бирга, ички фоиз ставкаларини жаҳондагига нисбатан пасайиши (r1< r* ) (3.4 (а) – расм) капитални давлатдан чиқиб кетишига ва тўлов балансини дефицитини (камомадини) ҳосил бўлишига олиб келади.



Капитал чиқиб кетиши ва тўлов баланси дефицити чет эл валютасига бўлган талабни кўпайтиради ва миллий валюта курсини пасайишига олиб келади. (3.4 (б) – расм). Агарда марказий банк миллий валюта курсини белгиланган даражада ушлаб турмоқчи бўлса валюта интервенциясини ўтказиши лозим бўлади (чет эл валютасини сотиб, миллий валютани харид қилиш). Натижада пул массаси қисқаради. Оқибатда LM чизиғи чапга LM1 ҳолатига қайтади. Пул массаси ҳажмининг қисқариши билан фоиз ставкаси кўтарилади ва капитал чиқиб кетиши тўхтайди. Маълум вақтдан сўнг иқтисодиёт аввалги ҳолатига қайтади. Рағбатлантирувчи пул-кредит сиёсати орқали пул массасининг ўсиши фойдага таъсир этмасдан тўлов баланси орқали, «ўтиб кетади». Шундай қилиб белгиланган валюта курсида кредит-пул сиёсати самарасиз бўлиб қолади, чунки пул массасини кўпайтиришга бўлган ҳаракатлар валюта бозоридаги интервенция орқали чекланади (нейтраллаштирилади).



Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish