Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Хорижий тиллар фанининг ўқув режадаги бошқа фанлар



Download 2,22 Mb.
bet4/55
Sana23.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#163920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
ingliz tili

Хорижий тиллар фанининг ўқув режадаги бошқа фанлар
билан алоқаси
Талабалар хорижий тилларни ўрганишининг таълимий аҳамиятини олий ўқув юртида ўрганилаётган фанлар ўртасидаги алоқаларни тўғри ташкил этилиши орқали тушуниб етишларига осон эришилади. Бунда қуйидагилар зарур:

  • чет тиллар кафедралари ва махсус тайёрловчи факультетлар кафедралари билан яқин ўзаро алоқада бўлиш, факультет кафедралари бўйича чет тили ўқитувчиларини ихтисослаштириш, кафедрадага йўналишлар бўйича курс ишларини чет тилида ёзиш, битирув малакавий ишларини чет тилида ёзиб, уни ҳимоя килиш.



Фанни амалий кўллаш
Хорижий тилларни ўргатиш олий маълумотли мутахассисни тайёрлаш жараёнининг таркибий қисми бўлиб келган ва бўлиб қолади.
Замонавий мутахассис ўз касбий фаолияти ва кундалик ҳаётида камида битта хорижий тилни билиши керак. Бунинг учун Олий ўқув юрти нутқий мулоқот фаолиятининг асосий билим, кўникма ва малакаларининг мустаҳкам пойдеворини таьминлаши ва Олий ўкув юртини тамомлагандан сўнг чет тилида мустақил ишлаш усуллари ва йўлларини билишга ўргатиши керак.
1-2 курсларда юқори курсларда ўқув фани сифатида чет тили дарсларидан касбий мақсадларда уни амалда кўллашга ўтиш бўйича зарур тушунчалар берилиши керак. Олдига қўйилган мақсадга эришишда талабалар:
а) махсус фанларни ўрганишда чет тилидаги адабиётларни ўқиш малакасига эга бўлиши;
б) курс ишлари, магистрлик диссертацияси ва битирув малакавий ишларини чет тилида ёзишлари;
в) чет тилида ўтказиладиган конференцияларда қатнашиши;
г) чет тилида маъруза ва маълумотлар тайёрлашлари мумкин.
Чет тили дарсларида қўлланиладиган топшириқлар талабаларнинг фикрлаш фаолиятини ривожлантиришга ёрдам бериб, махсус фанларни ўрганишда ҳам зарурий фикрлаш фаолиятини шакллантириш учун замин яратади.
Бўлажак мутахассис фаолияги учун касбий аҳамиятга эга бўлган - анализ, синтез, башорат, гипотезаларни илгари суриши, ҳимоя қилиши ва бошқалар ўқитиш жараёнига киради. Бу усуллар ҳар қандай соҳада, ижодий фаолият учун умумий бўлиб, бу ҳолатда чет тили бўйича матндан олинган маьлумотларни кўллай олишда кенг фойдаланилади.

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар


Замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг асосий турларидан бири интерфаол усулда ўқитиш ҳисобланади. Интерфаол усулда ўқитиш - бу билиш фаолиятини ташкил этишнинг махсус шакли. Талабаларга чет тилини ўргатишда ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш катта аҳамиятига эга. Бу усулнинг туб моҳияти шундан иборатки, деярли барча талабалар ўқув жараёнига жалб этилади. Интерфаол усулларни қўллаш, янги материални ўзлаштириш жараёнини енгиллаштиради, ҳамда талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиради. Бунинг учун дарсларда индувидуал, жуфт ва гуруҳ-гуруҳ бўлиб ишлаш, роль ўйинлари, турли маьлумот-манбалари билан ишлаш, ақлий ҳужум, хотира картаси, мозаика ва бошқалар ташкил қилинади. Интерфаол усуллардан фойдаланишни билиш қуйидагиларга имкон беради:

  • талабаларни дарс мавзусига қизиқтиришни таъминлаш;

  • материални мукаммалроқ тушунишга эришиш;

  • аналитик фикрлашни ривожлантириш;

  • мулоқот малакасини шакллантириш;

  • ҳамма талабаларни ўқув жараёнига жалб қилиш.

Таълимнинг техник воситаларн
Таълим-тарбия жараёнида ўқитишнинг анъанавий воситаларидан фойдаланиш билан бир қаторда замонавий техник воситалардан кенг фойдаланиш зарур. Улар олий ўқув юртида ўқув жараёнини яхшироқ ташкил этилишини таъминлайди. Техник воситалар, компьютер, видео техникалар, телевидениедан комплекс равишда фойдаланиш талабаларни мустақил ишлашига ёрдам беради. Мазкур комплекснинг мазмуни олий ўқув юртлари курсларида таълим бўйича топшириқларни бажаришни таъминлашга қаратилган ўқув вазифаларни ҳал этишда услубий йўналиши билан аниқланади.
Талабанинг бутунлай мустақиллиги техник воситалар ва компьютер техникаси ёрдамида ўқитувчига тақлид қила олишни башорат қилиш шароитини яратади. Мазкур комплекс қуйидагиларни бажариши мумкин:
Ўкитувчининг ёрдамчиси ролини, информатор, маслаҳатчи, назоратчи, талабалар билан мулоқотда ҳамкор ролини ва бошқалар.
Техник воситалар ва компьютер техникасининг асосий вазифаси - ўқитиш жараёнини кучайтиришдир. Тил устида кўпроқ ишлашга, чет тилини ўрганишга бўлган қизиқишнинг ошишига, шунингдек турли ҳаётий вазиятни табиий тил муҳитида кўрсатиш орқали тил муҳитини яратишга эришишдир.
Мустақил ишни ташкил қилишнинг мазмуни ва шакллари
Ҳозирги шароитда ўкитишнинг кўпгина муаммолари янгича ҳал қилинади, талабалар ва ўқитувчи вазифалари ва ўзаро муносабатлари ўзгаради, талабанинг мустақил фаолиятидаги роли ошади, унинг ижодий фаолияти ривожланади.
Олий ўқув юртида чет тили курсининг ҳамма босқичлари давомида талабаларни ўқитишнинг мустақил таълим олиш методига эътибор берилади, бу метод аннотация, реферат ва бошқаларни, оғзаки маъруза ва ахборот шаклида тайёрлаш усулларини эгаллашга имконият беради.
Мустақил иш турлари:

  1. Дарсларда ўқув топшириқлари;

  2. Институтдан ташқари ўқув вазифаларини бажариш;

  3. Дарсдан ташқари - уйда ўқиш.

Кўрсатиб ўтилган иш турлари ўқитишнинг ҳамма даври давомида сақланиб қолади, лекин уларнинг ҳажми, мураккаблиги ошиб боради, шунингдек ўқитувчининг бевосита раҳбарлиги ҳам камайиб боради.
Мустақил ишни муваффақиятли бажариш учун уни аниқ режалаштириш ва ташкил қилиш тавсия этилади. Тўғри ташкил этилган мустақил иш ўзлаштиришни оширишга, талабаларнинг чет тилини ўрганишга қизиқишини орттиришга ёрдам беради.

Дастурнииг информацион методик қўлланилиши ва таъминланиши


Дастур таълимнинг якуний мақсадини, курс тузилиши ва ҳар бир босқич вазифаларини шакллантиради.
Дастур ўқув материалларининг тематик ва тил хусусиятини ўқитиш жараёнининг у ёки бу босқичидаги тавсия этилган интенсив методлар ва ўқитиш воситаларини назорат шаклларини кўрсатиб беради.
Дастур ўқув материалларининг мазмунини тўлиқ очиб берадиган лексик, грамматик минимумлар ва ўқитишда қўлланиладиган метод ва усулларни янгилайдиган ишчи ўқув дастур, йиллик тақвимли режа тузишда асос бўлиб хизмат қилади.
Дастур дарслик, ўқув қўлланма, методик кўрсатма, карта, тарқатма материаллар, плакатлар, диаграммалар, жадваллар, факультетлар мутахасисликлари бўйича оригинал адабиётлар билан таъминланади.

Хорижий тилни ўқитиш босқичлари ва уларга ажратилган вақт миқдори


Амалдаги дастурга мувофиқ хорижий тилларни ўқитиш курси нофилологик олий ўқув юртларда икки босқичга бўлиниб, улар орасида узвий боғлиқликнинг бўлиши зарур.
Биринчи босқич: ўқув йилининг 1- семестрида 60 соат (19 ҳафта) ва 2-семестрда 54 соат (19 ҳафта) аудитория машғулотларини;
Иккинчи босқич: 3-4 семестрларда 76 соат аудитория машғулотларини;
Учинчи босқич: 5-6 семестрларда 64 соат аудитория машғулотларини ўз ичига олади. Таълим курси 6 семестрда Давлат аттестацияси билан якунланади.



Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish