Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-мавзу. “Транспорт ва улардан фойдаланиш”



Download 2,22 Mb.
bet7/55
Sana23.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#163920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55
Bog'liq
ingliz tili

10-мавзу. “Транспорт ва улардан фойдаланиш”
Талаба Тошкент ва Лондон транспорт турлари ҳақида, улардан фойдаланиш ва авзалликлари ҳақида сўзлаб бера олиши керак.
11-мавзу. “ Музей, театр, кино”
Талаба Тошкент шахридаги музей театрлари ҳақида сўзлаб бериши ва уларни Лондон театр, музей, кино-театрлари билан инглиз тилида солиштириб, сўзлаб бериши керак.


Назорат шакли
1ЖН-20 балл (ёзма иш), 2ЖН-25 балл (тест), ЗЖН-25балл (оғзаки), ЯН-30 балл (тест).


Мустақил таълим

  1. Мустақил аудиториядан ташқари ўқиш бўйича қисқа ахборот шаклида муҳокама қилиш ёки матндан танланган гапларни таржима қилиш шаклида назорат қилиш (икки ҳафтада 3. 500 босма белгиси ҳажмида).

  2. Ўқиш техникасини такомиллаштириш.

  3. Турли ёзма ишлар ўтказиш.

  4. Лексик-грамматик машқларни бажариш.



«Инглиз тили» бўйича 1-босқнч учун тематик режа





Мавзулар номи

соат

I.

ФОНЕТИКА

6 соат

1,

Унли товушлар талаффузи.

2 соат

2.

Ундош товушлар. Дифтонглар.

2 соат

3.

Гап интонацияси. Урғу.

2 соат

II.

ЁЗУВ.

14 соат

III.

СЎЗ ЯСАШ

6 соат

1.

Қўшма ва ясама отлар.

2 соат

2.

Қўшма ва ясама сифатлар.

2 соат

3.

Қўшма ва ясама феьллар.

2 соат

IV.

ГРАММАТИКА

52 соат

1.

От. Отларда сон, келишиклар, артикллар.

4 соат

2.

Сифат. Сифат даражалари. Good, bad, little, much, many, far сифатларининг қиёсий ва орттирма даражаларининг ясалиши.

4 соат

3.

Равиш. Равиш даражалари ва уларнинг қиёсий ва орттирма даражаларининг ясалиши.

4 соат

4.

And, but, although, though боғловчилари ва at, on, in, by, ty, of, for, from, into предлоглари.

4 соат

5.

Олмош. Кишилик, кўрсатиш, эгалик, гумон, ўзлик олмошлари.

4 соат

6.

Феъл. Феълларнинг асосий шакллари. Simple Present. Simple Past, Simple Future, Present, Past Continuous, Present Perfect, Past Perfect.

20 соат

7.

Мажҳуллик нисбати. Раssive Voice

4 соат

8.

Саn, mау, must модал феьллари ва уларнинг эквивалентлари.

4 соат

9.

Гапларда сўз тартиби. Буйруқ майли. Эргаш гаплар.

4 соат

V.

ЛЕКСИКА
Босқич давомида ҳафтасига 1. 500-2000 б б. матн устида ишлаш.

14 соат

VI.

ОҒЗАКИ МАВЗУЛАР.

22 соат

1.

Ўзим ҳақимда

2 соат

2.

Менинг дўстим.

2 соат

3.

Талаба ҳаёти.

2 соат

4.

Университет.

2 соат

5.

Кун тартиби.

2 соат

6.

Менинг уйим.

2 соат

7.

Ўзбекистон.

2 соат

8.

Тошкент - Ўзбекистон пойтахти.

2 соат

9.

Лондон – Буюк Британиянинг пойтахти.

2 соат

10.

Транспорт ва улардан фойдаланиш

2 соат

11.

Музей, театр, кино

2 соат




ЖАМИ:

*

114соат



I. «Инглиз тили» фанидан иккинчи босқич мазмуни (76 соат)
1.1. Амалий машғулотлар мазмуни

Бакалавриатнинг иккинчи босқичида хорижий тиллар, хусусан инглиз тилини ўқитишда мутахассислик билан боғлиқ бўлган илмий-оммабоп матнларда мужассам ахборотни тўлиқ ва аниқ тушуниш (ўрганиш мутоаласи) ва уларнинг мазмуни билан танишиш (танишув мутоаласи) мақсадида ўқишга ўргатиш. Гапириш ва эшитиш, шу билан бирга босқичнинг ўқув вазифалари доирасида ёзув кўникмаларини такомиллаштириш. Инглиз тилини амалий кўллаш учун зарур бўлган кўникмаларни шакллантириш (матн маъносини ўзлаштириш, нутқнинг асосий ғоясини ажратиб олиш; асосий ва иккиламчи ахборотни ажрата олиш, мутахассислик бўйича илмий-оммабоп матнни ёзма таржима қилиш, матн режасини ва мавзу бўйича маъруза режасини тузишга ўргатиш). Аудиторияда инглиз тилидаги матн билан ишлаш. Матнни овоз чиқариб ўқиш (ўқиш техникасини такомиллаштириш мақсадида). Матнни оғзаки таржима қилиш (тушунишни назорат қилиш). Матнни овоз чиқармай ўқиш ва мазмунини она тили ёки хорижий тилда оғзаки баён қилиш. Матнни тушуниш мақсадида ўқиш. Матнни тушунишга халал берувчи тил ҳодисаларини таҳлил қилиш. Матн мазмунини таҳлил қилиш, асосий ва иккинчи даражали ахборотларни аниқлаш. Таркибида муҳим ахборот бўлган парчани ёзма таржима қилиш. Ўрганилаётган матн бўйича назорат машқларини бажариш (фонетик, лексик, сўз ясаш, грамматик, ёзма таржима). Гапириш ва эшитиш. Фоноёзувда тингланган матннинг умумий мазмунини гапириб бериш, таклиф этилган тестларни ечиш. Мутахассислик жараёнига яқинлаштирилган ҳолда гапириш ва эшитиш кўникмаларини такомиллаштириш бўйича машқлар ва машғулотлар олиб бориш.


Инглиз тили фани амалий машғулот бўлганлиги сабабли ёзув, сўз ясалиши, аудирование, грамматика мавзулари, матнлар устида ишлаш ҳар дарсда комплекс равишда олиб борилади.
Илмий матнларда учрайдиган мураккаб грамматик конструкцияларни тушуна олиш ва она тилига таржима қилиш кўникмаларини ривожлантириш. Терминологик луғатлар билан ишлашни билиш, мутахассислик бўйича матнларни таржима қилиш, улар бўйича реферат, аннотациялар тузиш, оғзаки нутқ кўникмаларини янада ривожлантириш. Талабаларни асл инглиз тилидаги мутахассислик бўйича матнлар асосида тайёрлаш. Курс ишлари мавзуси бўйича асл инглиз тилидаги адабиётлар устида ишлаш. Бакалавриат босқичида хорижий тилларни, шу жумладан инглиз тилини ўқитишнинг мақсади - талабани ўзининг келажак касбий фаолиятида оғзаки ва ёзма мулоқот сифатида фойдалана олишдан иборат. Курс тугагандан сўнг талаба қуйидаги имкониятларга эга бўлиши лозим:

  • ишлаб чиқариш ва илмий мақсадлар учун зарур бўлган ахборотни топиш учун мутахассислик бўйича оригинал адабиётни ўқиш;

  • амалдаги дастурларда кўзда тутилган материал ҳажмида хорижий тилдаги оғзаки мулоқотда иштирок этиш.

Ушбу амалий мақсадларга эришиш жараёнида таьлим-тарбиявий мақсадлар амалга оширилади. Яъни инглиз тилини ўрганиш талабанинг умумтаълим даражасини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, Ватанга садоқатни тарбиялаш, миллий ифтихор ҳиссини тарбиялашга хизмат қилиши лозим.
Танишув ва ўрганиш мутоаласи кўникмалари такомиллаштирилади, ахборот излаш шу билан бирга назардан ўтказиш ва излаш мутоаласига ўргатилади. Таълимнинг 2- босқичида инглиз тили бўйича эгалланган билим ва кўникмаларини қўллаган ҳолда касбий фаолиятнинг турларига, аннотания ва рефератлар тузишга, мутахассислик бўйича ўқилган хорижий адабиётлар асосида маъруза ва шарҳлар тайёрлашга ўргатилади.
Ижтимоий-сиёсий ва касбий мавзу асосида гапириш ва эшитиш кўникмалари такомиллаштирилади.
Иккинчи босқичда (2 соат давомида) шартли равишда иш турларига қуйидаги вақт мезони ажратилади: ёзув -10 мин.; тинглаб тушуниш - 4 мин.; грамматика - 5 мин.; лексик иш - 40 мин.; оғзаки мавзулар - 15 мин,; назорат - 6 мин.
Ёзув
Тегишли ўқув вазифаларини бошқаришда актив минимум таркибига кирувчи сўзлар, сўз бирикмаларини тўғри ёза олиш. Орфография қоидаларига риоя қилиш. Ўқилган матннинг мазмунини қисқача ёзма равишда баён қилиш. Ўқув материали ўрганилган матнлар ва нутқ намуналарини ўз ичига олади. Маъруза ва баёнлар ёзиш, ўрганилган матнларга саволлар тузиш ва барча нутқ моделларидан тўғри фойдалана олиш, ёзма таржималар бажариш ва ҳоказолар.
Тинглаб тушуниш
Оғзаки мавзулар, аудиторияда ўтилаётган матнлар мавзусига яқин ва умумгуманитар мавзулардаги матнларни тинглаш, матнларга оид саволларга жавоб бериш, тестлар ишлаш. Умумгуманитар мавзудаги, ижтимоий-сиёсий мавзудаги, мутахассислик бўйича умумназарий матнларни тинглаб маъносини гапириб бериш, савол-жавоб қилиш, ёзма ифода этиш, суҳбатлашиш.

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish