Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet48/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

13-расм. Кўчат етиштириш учун кубик, тувакча, блок ва кассеталар.
а,б – тубли ва тубсиз пластмассали ичи бўш тувакчалар; в – ичи бўш торф тувакчаси; г – полиэтилен қопча; д – ичи бўш торфли блок; е – пластмассали блок; ж, з – торфли кубик ва таблетка; и – торфоплита (торфли блок).
Чет элларда бундай туваклар махсус турдаги қоғоз ва пластмассалардан тайёрланиб, кўчат даладаги доимий жойга кўчириб экилгандан сўнг осон парчаланиб кетади. Кўчатни паперпот қоғоз тувакларда ишлаб чиқарадиган автомат линия алоҳида қизиқиш уйғотади. Бу линияда 1 минг дона тувакларни субстрат билан тўлдириш ва зичлаш, уруғни экиш ва уни устидан ёпиш учун сарфланадиган харажатлар ҳаммаси бўлиб 0,16 одам соатни ташкил этади.
Қўлда экилганда кўчат ўстириш учун баъзан полиэтилен қопча ва енглар, сопол ва полимер материаллардан тайёрланган тувакчалардан фойдаланилади. Лоток ёки кассета кўринишидаги қаттиқ пластмассадан тайёрланган уяли блоклар ҳам (40-70 уя) қўлланилади. Экишда улардаги кўчатлар тупроғи билан олинади.
Тувакли кўчатлар кучли ривожланган илдиз тизимига эга бўлганлиги учун 12-14 кун олдин маҳсулотга киради. Бунда маҳсулотдорлик 20-30% ортади.

5.2. Асосий сабзавот экинлари кўчатини етиштириш технологиясининг хусусиятлари
Ҳимояланган ер учун кўчат етиштириш. Ўзбекистонда помидор ва бодринг кузги-қишки, қишки-баҳорги ва ўтувчан айланиш мавсумларида қишки иссиқхоналарда етиштирилади. Бу айланишларнинг бошланишидаги ҳарорат шароитлари ва ёритилганлик даражаси билан сезиларли фарқ қилади. Шу сабабли кўчат етиштиришнинг давомийлиги турли айланишларда бир хил бўлмайди.
Кузги-қишки ва ўтувчан айланишларда бодринг доимий жойига тўғридан тўғри уруғ билан экилади, бу айланишларда кўчат тайёрланмайди. Бодринг кўчати фақат қишки-баҳорги айланишда экиш учун тайёрланади, бунда кўчатлар 10 январдан 10 февралгача экилади ва кўчат 30-35 кун мобайнида тайёрланади.
Помидор барча айланишларда албатта кўчатдан экилади. Ёруғликнинг етарли бўлиши сабабли кузги-қишки айланиш учун кўчат етиштиришни давом этиши 30-35 кунни, ўтувчан мавсум учун эса 35-40 кунни ташкил этади. Қишки-баҳорги айланиш, ёруғлик шароитининг энг ёмон даврига тўғри келиб, у декабр-январ ойларининг ярмидан бошланади. Бу айланиш учун помидор кўчати ойнаванд иссиқхоналарда 60-70 кун, плёнкалиларда 50-60 кун мобайнида тайёрланади.
Баҳорги иситилмайдиган иссиқхоналар ва вақтинчали плёнкали тоннел қурилмалар учун помидор, бодринг ва бошқа экинларнинг кўчатлари худди очиқ ер учун тайёрлангандек етиштирилади, аммо 2-3 ҳафта эртароқ. Айрим ҳолларда кўкат сабзавотлар кўчатидан фойдаланмаган ҳолда, уруғи тўғридан тўғри иншоотларнинг тупроғига экиб етиштирилади.
Қишки-баҳорги айланиш учун кўчатлар иситиладиган ойнаванд ёки плёнкали кўчат ўстириладиган иссиқхоналарда ёки уларнинг кўчат бўлимида етиштирилади.
Кузги-қишки ва ўтувчан айланиш мавсумлари учун помидор кўчатлари бўш турган ойнаванд иссиқхоналарда етиштирилади, бунда вирус ташувчи айрим ҳашаротлар учиб киришининг олдини олиш мақсадида дарчалари зич тўр билан қопланади. Айрим ҳолларда кўчат етиштириш учун катта ҳажмли тоннеллар устига ўша мақсадда зич тўқилган тўр қопланиб жиҳозланади.
Кўчатларни етиштиришда экишга яроқлиги юқори сифатли бўлган, олдиндан текширилган ва экиш олдидан ишлов берилган уруғлардан фойдаланилади. Уруғнинг юқори сифатли бўлиши, уруғ униши қулай шароитнинг яратилиши сарфланадиган уруғ миқдорини маълум даражада камайтиришга имконият беради. 1 га иссиқхона майдонига кўчат тайёрлаш учун 150-180 г помидор уруғи ва 0,8-1,0 кг бодринг уруғи етарлидир. Уруғларни зарарсизлантириш учун уларга икки босқичда термик ишлов бериш энг самарали ҳисобланади. Помидор ва бодринг уруғлари термостатда олдин уч сутка мобайнида +50°С да, сўнг +76-78°С да бир сутка мобайнида қиздирилади. Помидор дурагайларининг уруғлари, тамаки мозаика вирусига ген жиҳатидан чидамли бўлса, қиздирилмайди.
Кўчат ҳимояланган ерларга барча айланишлар учун албатта тувакча ёки кубикларда етиштирилиши керак. Помидор бодринг, чучук қалампир, қовун кўчатлари учун тувакчалар, қишки-баҳорги айланиш учун 10×10×10 см, қолган айланишлар учун эса 8×8×8 см ли катталикда тайёрланади. Заводда тайёрланган торфли тувакчалардан фойдаланиш энг қулайдир.
Тувакчаларни тўлдириш ва кубикларни тайёрлаш учун тоза торфдан ёки тупроқ-чиринди қоришмаси қўшиб тайёрланган аралашма энг яхши компонент (таркибий қисм) ҳисобланади. Ўзбекистон шароитида озиқа аралашмасининг асосий таркибий қисм чиринди бўлиб, у аралашманинг умумий ҳажмига нисбатан 1/2 дан 2/3 қисмгача олинади ва у чим тупроқ, компострланган ғоваклаштирувчи материаллар ёки қум қўшиб тайёрланади.
Ғоваклаштирувчи материалларни дастлабки компостлаштиришда, тупроқ ва чиринди миқдорини камайтириб, уни 40% гача олиш мумкин. 1 м3 аралашмага қуйидаги миқдорда ўғитлар солинади (г): аммиакли селитра – 300, қўшсуперфосфат – 400, аммоний сулфат – 400, калий сулфат – 400-500, мис купороси – 1,5, аммонийли молибден – 3, марганетс сулфат – 2,25, натрий сулфат – 0,7, рух сулфати – 0,7.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish