59
- ходимларга меҳнат ҳақини тўлаш бўйича берилган бўнакларни ҳисобга олиш учун
мўлжалланган 4210 "Меҳнатга ҳақ тўлаш учун берилган бўнаклар" актив ҳисобварағи,
шунингдек бошқа бўнакларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган 4220 "Хизмат
сафарлари
учун берилган бўнаклар", 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар" ва 4290
"Ходимларга берилган бошқа бўнаклар" актив ҳисобварақлари алоҳида ажратиб чиқарилган;
- ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзларини ҳисобга олиш учун
мўлжалланган актив ҳисобварақлар алоҳида ажратиб чиқарилган, жумладан: 4710
"Ходимларнинг қарзга берилган товарлар бўйича қарзлари" ҳисобварағи, 4720 "Ходимларга
берилган заѐмлар (қарзлар) бўйича қарзлари" ҳисобварағи, 4730 "Ходимларнинг моддий
зарарни қоплаш бўйича қарзлари" ҳисобварағи, 4790 "Ходимларнинг бошқа қарзлари"
ҳисобварағи;
- ўз вақтида берилмаган ва депонентлаштирилган иш ҳақини ҳисобга олиш мақсадида
6720 "Депонентлаштирилган иш ҳақи" пассив ҳисобварағи алоҳида ажратиб чиқарилган;
- шунингдек таъсисчиларнинг устав капиталига қарзларини ҳисобга олиш 4610
"Муассисларнинг устав капиталига бадаллар бўйича қарзлари" ҳисобварағи ва
таъсисчилар
олдида қарзларни ҳисобга олиш 6610 "Тўловга дивидендлар" ва 6620 "Чиқиб кетган
муассисларга уларнинг улушлари бўйича қарзлар" ҳисобварақлари ажратиб чиқарилган.
Ҳар йилги ва қўшимча таътилларга ҳисобланган суммалар ҳисобот ойининг иш ҳақи
фондига фақатгина ҳисобот ойига тўғри келадиган таътил кунлари бўйича суммалар
миқдорида киритилади. Таътилнинг бир қисми келгуси ойга ўтган тақдирда,
ушбу кунлар
учун тўланган таътил суммаси ҳисобот ойида берилган бўнак тариқасида ҳисобга олинади ва
4290 "Ходимларга берилган бошқа бўнаклар" ҳисобварағининг дебетида ва 5010 "Миллий
валютадаги пул маблағлари" ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Келгуси ойда ушбу
сумма меҳнатга ҳақ тўлашнинг фондига киритилади ва 4290 "Ходимларга берилган бошқа
бўнаклар" ҳисобварағи билан корреспондентланган ҳолда 6710 "Ходимлар билан иш ҳақи
бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
Таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан тақвим бўйича иш кунлари
билан ҳисоблаб чиқарилади.
Таътил даврига тўғри келиб қолган ва ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган
байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди.
Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар
йиллик асосий таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади.
Барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг
умумий муддати қирқ саккиз иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган таътил муддати, ҳар бир
тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш
йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш тақвимий кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир
ой деб яхлитланади, ўн беш тақвимий кундан ками эса чиқариб ташланади.
Таътил вақтига ҳақ тўлаш суммасини ѐки фойдаланилмаган таътил
учун компенсация
тўловларини олти кунлик иш ҳафтаси учун ҳисоблаганда, ойнинг ўртача давомийлиги 25,4
кун деб олинади.
Ходим меҳнат таътилида бўлганда тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари
ошган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхонанинг ишлаган
кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланади.
Ўриндошлик асосида ишловчи ишчиларга меҳнат таътили асосий иш жойидаги таътил
билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаган иш вақтига
мутаносиб равишда таътил
вақтига ҳақ тўлаш билан берилади.
ЎзР МКнинг 285-моддаси, ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини
қуйидаги ҳолларда тўлашни назарда тутади:
- касал бўлиш (жарохатланиш) туфайли меҳнат қобилиятини йўқотганда;
- санаторий-курортларда даволанганда;
- касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
60
- карантин эълон қилинганда;
- сил ѐки касб касаллиги туфайли вақтинчалик бошқа ишга ўтказганда;
- протез-ортопедия корхонаси стационарига жойлаштирилган ҳолда протез қилинганда.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб
касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса, ходимнинг
давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига),
қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг
олтмиш фоизидан юз фоизигача миқдорда тўланади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб
чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.
2007 йил 1 январга қадар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари, ўрнатилган
тартибда берилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси (касаллик варақаси) асосида
(йўқотилганда дубликат асосида) Пенсия жамғармаси маблағларидан тўланган.
2007 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини тўлаш
билан боғлиқ харажатлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан - уларнинг ўз
маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини белгилаш ва тўлаш қуйидаги
ҳолларда амалга оширилмайди:
- ишдан ѐки бошқа вазифалардан бўйин товлаш мақсадида ўз саломатлигига атайлаб
зиѐн етказган ѐҳуд ўзини касалликка солган ходимларга. Уларга илгари тўланган нафақа суд
қарори асосида ундириб олинади;
- гиѐҳвандлик ѐки мастлик билан боғлиқ ҳаракатлар оқибатида, шунингдек, спиртли ва
гиѐҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш оқибатида бошланган касалликлар ѐки
жароҳатлар туфайли вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик;
- жиноят содир қилиш вақтида олинган жароҳатлар оқибатида
бошланган
ходимларнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизликда;
- суд қарори асосида мажбурий даволаш вақти учун (руҳий касалликлардан ташқари);
- ҳибсда бўлган давр учун ва суд-тиббиѐт экспертизаси вақти учун.
Do'stlaringiz bilan baham: