II.6. Фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси.
Бугунги кунда кафедралар томонидан УрДУ академик лицейи ва Хоразм Маъмун академияси билан инновацион ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, бунда таълим сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаш, замонавий ахборот технологияларини ўқув жараёнига тадбиқ этиш бўйича инновацион электрон ишланмаларни ишлаб чиқиш, лицей педагогларини малакасини ошириш, талабаларни педагогик амалиётларини ўтказиш, таълимни узлуксизлигини таъминлаш, лицей педагогларини илмий тадқиқот ишларига жалб этиш ва ўқув амалиёти ишлари олиб борилмоқда. Академия билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини бажариш, лойиҳаларда қатнашиш, академияда талабаларнинг ўқув-танишув амалиётларини ўтказиш борасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.Ўзбекистон фанлар академияси В.И.Рамановский номидаги математика институти билан инновацион ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, бунда таълим сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлашга мухим эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 декабрдаги 87-02-664 - сонли топшириғи асосида Урганч давлат университети Физика-математика факулътети “Амалий математика ва математик физика” ва “Математик таҳлил” кафедралари томонидан Ҳазорасп туманидаги 35-сонли мактабда таълим сифатини ошириш учун кафедра ўқитувчилари мастерс класс дарслари ўтказиб келмоқдалар.
II.7. Инновацион ғоялар ва ишланмалар борасида бажарилаётган ишлар
Жорий ўқув йилида кафедра проф-ўқитувчи, магистрантлар ва иқтидорли талабалари томонидан 3 та илмий мақолалар ва 6 та фундаментал грантлар натижалари хорижий ва республика нашрларида мақола сифатида чоп қилинди.
II.8. Халқаро ҳамкорлик ва чет эл билан илмий алоқалар асосида эришилган натижалар.
Кафедрада жаҳоннинг етакчи ОТМ лари билан жумладан, Сибир Федерал университети (Россия), Сантяго де Кампостела университети (Испания) ва Илменау Техника университети (Германия), Бойрот университети(Германия), ADAM MICKIEWICZ UNIVERSITY(Польша), UNIVERSITY OF WEST OF ATTICA (Греция), Новосибирск давлат университети (Россия), Пиза университети (Италия), Калифорния давлат университети (Фуллертон, АҚШ), Мечников номидаги Одесса Миллий университети (Украина) ва Бошқирд Давлат университети (Россия), Самара университети (Россия) Англия ва Словения давлатларининг нуфузли университетлари билан илмий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
Таълим сифатини ошириш мақсадида хорижий ОТМ лардан юқори малакали ўқитувчиларни чақириш бўйича факультетда 2020-2021 ўқув йилида қуйидаги таниқли хорижий ҳамкор таълим муассасаларидаги 2 нафар етакчи олимлар (Россия ва Англия давлатларининг нуфузли университетлари) билан келишувга эришилган ва уларни ўқув жараёнига жалб қилиш ишлари амалга оширилмокда. 2022 йил январ феврал ойларида Россия федерациясидан олимларни чақириб маърузалар ўтиказиш бўйича шартномалар тузилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |