Хулоса.....................................................................................................................
|
10
|
Иловалар................................................................................................................
|
|
I. КИРИШ
2020-2021 ҳисобот йилида “Амалий математика ва математик физика” кафедрасида 5130200- Амалий математика ва информатика бакалавр таълим йўналишлари бўйича ҳамда магистратуранинг 5А130103-Дифференциал тенгламалар ва математик физика, бакалаврият ва магистратура таълим йўналишлари бўйича олий маьлумотли кадрлар тайёрланди.
Профессор- ўқитувчилар сони жами 31 нафарни ташкил қилиб, шундан 17 нафари асосий штатда (улардан 1 нафари фан докторлари, 5 нафари фан номзодлари), 5 нафар ички ўриндошлик асосида (5 нафари ўқитувчи ва катта ўқитувчилар), 9 нафари ташқи ўриндошлик асосида (улардан 3 нафари фан докторлари,2 нафари фан номзодлари, 3 нафари ўқитувчилар), фаолият олиб борди. Талабалар контингенти жами (бакалавриат –457), (бакалавриат (сиртқи) – 8), (магистратура 1-курс 27; 2-курс 6 жами 33) ташкил қилди.
Кафедра профессор-ўқитувчилари 2020-2021 ўқув йилида 1 та халқаро грантда ҳам фаолият кўрсатмоқда.
2020-2021 ўқув йилида Ахмедов Каландар, Аллаярова Зухра Урганч давлат университетининг иқтидорли талабаси мақомига эга бўлди.
Ҳисобот йилида олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида 57 та илмий мақолалар (12 таси хорижий журналларда барчаси импак факторга эга), шу жумладан турли хил илмий анжуманларда 39 та илмий маъруза ва тезислари билан қатнашдилар. Шунингдек, 2 та ўқув-услубий қўлланма чоп қилинди.
II. ИЛМИЙ - ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
II.1. Кафедранинг илмий – тадқиқот фаолиятини устивор йўналишлари
“Амалий математика ва математик физика” кафедрасида 2 та илмий ва услубий методик семинарларда барча профессор ўқитувчилар режага мувофиқ семинар қилиб боришди. Илмий семинар ф.-м.м.д., доц. Бабажанов Б.А раҳбарлигида узлуксиз фаолият юритиб келмоқда. Илмий семинар "Differensial operatorlar uchun to`g`ri va teskari spektral masalalar va ularning tatbiqlari" мавзуда бўлиб унда дифференциал операторларнинг тўғри ва тескари спектрал назарияси, даврий функциялар синфида ночизиқли тенгламаларнинг тўғри ва тескари спектрал назарияси илмий мактаби илмий изланишлар олиб борилмоқда, дискрет дифференциал операторларнинг тўғри ва тескари спектрал назарияси ва уларнинг татбиқлари йўналишларида илмий изланишлар олиб борилмоқда, 2020-2021 ўқув йилида ушу семинарда 2 та диссертация батафсил тахлил килиниб уларга семинар хулосалари берилди. Услубий семинар "Matematik fizika tenglamalari va ularni yechish usullari" мавзусида бўлиб, PhD. Матякубов М.М раҳбарлигида узлуксиз фаолият юритиб келмоқда ва барча профессор ўқитувчилар режага мувофиқ семинар қилиб боришди.
Do'stlaringiz bilan baham: |