III.3. Мустақил изланувчилик асосида илмий – педагог кадрлар тайёрлаш
****(мустакил изланувчилар йук)
III.4. Иқтидорли талабалар билан ишлаш.
2020-2021 ўқув йилида Ахмедов Каландар, Аллаярова Зухра Урганч давлат университетининг иқтидорли талабаси мақомига эга бўлди.
Ҳисобот йилида олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида 57 та илмий мақолалар (12 таси хорижий журналларда барчаси импак факторга эга), шу жумладан турли хил илмий анжуманларда 39 та илмий маъруза ва тезислари билан қатнашдилар. Шунингдек, 2 та ўқув-услубий қўлланма чоп қилинди.
III.5. Мавжуд ихтисослашган Кенгашларнинг фаолияти.
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.12.2020.№290\2 қарорига асосан Урганч давлат университети, Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/30.12.2019.FM.55.01 Илмий Кенгаш тузилган бўлиб, мазкур кенгашга 01.01.01.-математик анализ ва 01.01.02.- дифференциал тенгламалар ва математик физика ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертацияси ҳимоясини ўтказиш учун рухсат берилган. Кенгаш 11 нафар аъзодан, кенгаш хузуридаги семинарда 17 нафар аъзодан иборат бўлиб, республиканинг мазкур сохалар бўйича етакчи олимларидан тузилган.
Илмий даража берувчи Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш харакатлар сстратегияси тўғрисидаги ПФ-4947 сонли фармони ва бу фармон асосида ишлаб чиқилган норматив хужжатларга биноан ва қолаверса ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди.
Ихтисослашган Кенгашда 2020-21 йиллар давомида 4 та фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертацияси ҳимояси ўтказилди.
III.6. Кафедранинг илмий – педогогик кадрлар тайёрлаш бўйича истиқболли режасининг бажарилиши.
Кафедраларда шаклланган илмий мактабларда илмий – педагогик кадрлар тайёрлаш ишлари узлуксиз олиб борилмоқда. Ҳар бир кафедрада илмий ва илмий-услубий семинарлар ва тўгараклар ташкил қилинган ва уларнинг фаолияти йўлга қўйилган. Талабалар ва ёш олимлар кафедранинг илмий семинар ва тўгаракларида фаол иштирок қилишади.
“Амалий математика ва математик физика” кафедрасида 2020-2021 ўқув йилида "Matematik fizika tenglamalari va ularni yechish usullari" мавзусида услубий семинар хар хафта чоршанба куни мунтазам режага асосан фаолият олиб бормоқда.
Ҳисобот йилида кафедранинг илмий салоҳияти асосий штатда 35% ни ташкил қилди. Кафедрада профессор-ўқитувчиларни илмий салоҳиятини ошириш бўйича режа асосида изчил равишда чора тадбирлар олиб борилмоқда. 2019 йилда ЎзМУ таянч докторантурасига юборилган ўқитувчилардан 3 нафари 2021 йилда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1 нафар ўқитувчи Хасанов Жамшид ЎзМУ таянч докторантурасида 1-боскичда ва 4 нафар ўқитувчи УрДУ доктарантурасида таҳсил олмоқда. 2022 йил январ ойидан 4 та ўқитувчи УрДУ таянч доктарантурасига қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |