Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Ташкилот ҳаётининг ходим мотивациясига таъсири



Download 1,36 Mb.
bet93/104
Sana24.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#209692
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   104
Bog'liq
бошқарув мажмуа

Ташкилот ҳаётининг ходим мотивациясига таъсири. Ташкилотлар ўртасидаги рақобатнинг кучайиши, маҳсулот ишлаб чиқаришда янги ихтироларга талаб ошиши шароитида ходимлардан иложи борича фаоллик ва ташаббус кутилади. Бундай вазиятда ходимнинг ички мотивациясини кучайтириш ташкилот олдида турган вазифаларни ҳал этишдаги асосий омилдир.
қатор тадқиқотлар асосида ташкилотдаги мавжуд турли омилларнинг ходим мотивациясига таъсирини 107 бетдаги чизма кўринишида баён этиш мумкин. Чизмадан кўриниб турганидек ташкилотда қатор омиллар борки, улар ходим мотивациясини кучайтиради. Булар орасида энг аҳамиятлиси ходимни мутахассис сифатида тан олиш, у билан маслаҳатлашиш, ходимга ўз касби устаси мақомида унга ишонч билан қарашдир. Бажараётган ишидаги юқори натижалар ходимнинг ғайратига ғайрат қўшади ва фаоллигини оширади. Бу борада ходим қобилиятига мос вазифа бериш ва уни муваффақиятли адо этишни таъминлаш жуда муҳимдир. Ходим томонидан ташкилот мақсадини аниқ тасаввур этиш ва бу мақсадни қабул қилиш кучли мотивация омили ҳисобланади.


8-Мавзу: Раҳбарлик услублари
Режа:
1.Бошқарув услублари:авторитар, демократик, либерал.
2.Жамоадаги ўрни, ўзини баҳолаши.
3. Танқидий фикрларга муносабати, корхона иқтисодий самарасидаги улуши ва таъсири.
4.Анъанавий ёндашув.
5. Замонавий ёндашувлар.
6.Вазиятга оид раҳбарлик услуби.
7. Бошқарув мотрицаси
Мавзуни қисқача баёни: Шахснинг репрезентатив тизими деганда – инсоннинг ташқи оламдан маълумотни идрок этиши, уни мияда қайта ишлаши ва баён этиш услуби тушунилади. Маълумки, одам ташқи оламдаги маълумотни бешта сезги органлари – кўриш, эшитиш, тана сезгиси (туйиш), таъм ва ҳид билиш орқали қабул қилади. Санаб ўтилганлар ичида биринчи учтаси асосий маълумот етказувчи сезги турлари бўлиб, уларни баъзан уч асосий репрезентатив тизим ҳам деб аталади. Бундай талқинда кўриш-визуал, эшитиш-аудиал, туйиш-кинестетик репрезентатив тизимлар назарда тутилади. Аниқланишича, ҳар бир инсон ташқи муҳитдаги маълумотни қабул қилишда уччала репрезентатив тизимдан фойдаланади. Лекин, ҳар бир одамнинг табиий мойиллиги ва яшаш муҳити унда биронта репрезентатив тизимни етакчи қилиб қўяди. Мана шу етакчи репрезентатив тизимнинг турлилиги ташкилот миқёсидаги ходимлар типологияси учун яна бир асос бўлиб хизмат қилади. Меҳнат жамоасини бошқарувчи раҳбар учун ўз қўли остидаги ходимда қайси репрезентатив тизим етакчилигини билиш муҳимдир. Бундай хусусиятни билган ҳолда ходимнинг одатий ҳаракатлари сабабини билишга, унинг хулқи натижаларини олдиндан тахмин қила олишга ва кези келганда бирон масалани унинг идрокига мос равишда тушунтира олишимизга имкон беради.
Ўзаро мулоқот давомида ўзганинг етакчи репрезентатив тизимини аниқлаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилиши мумкин:

  1. Кўз ҳаракатларини кузатиш. Америкалик машҳур амалиётчи психологлар Р. Бендлер ва Дж.Гриндер тадқиқотлари орқали аниқланишича, одам учта репрезентатив тизимнинг биронтасидан фойдаланар экан, бу жараён унинг кўз ҳаракатида ҳам ифодаланади. Қаршимиздаги одам кўз (гавҳари) ҳаракатининг йўналиши унинг руҳий жараёни муайян репрезентатив тизимга асосланган ҳолда ўтаётганлигидан далолат беради. Масалан, кўзнинг горизонтал ҳолатда чапга, ўнгга ҳамда пастга-чапга йўналганлиги аудиал тизимга мурожаат этаётганлиги белгисидир; кўзнинг юқорига-чапга, юқорига-ўнгга ҳамда тўғрига йўналиши визуал тизимга мойиллик белгиси; кўзнинг пастга-ўнгга йўналганлиги эса айни пайтда кинтестетик тизим устунлигини ифодалайди.1

  2. Суҳбатдошнинг нутқини таҳлил этиш. Мулоқот давомида суҳбатдошимиз қайси репрезентатив тизимга асосланишини аниқлашнинг асосий услубларидан бири унинг сўзларини таҳлил этишдир. Одатда, кундалик мулоқот давомида одамлар гапнинг синтактик тузилмаси ва сўзларга беихтиёр мурожаат этадилар. Ўзга кимсанинг гапидаги сўзларга эътибор берган ҳолда унинг ҳаёт тажрибаси ва шахсий хислатларини аниқлаб олиш қийин эмас. Гапнинг эга, сифат ва равиш қисмлари айни пайтдаги репрезентатив тизимни акс эттиради. Айнан шундай сўзлар мажмуаси у ёки бу репрезентатив тизим етакчи бўлган кимсаларда турлича кўринишга эга. Қуйида турли репрезентатив тизимга мойил кишилар нутқида учровчи сўзлар қатори баён этилган:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish