17. Фикрлаш - тизимли, кетма-кет ёндашувлардан фойдаланган ҳодда муаммони ҳал эта олиш. Ушбу компетенцияга эга раҳбар: (а) икки ёки ундан ортиқ муқобил вариантларни тизимли таққослайди;(б) маълумотнинг кетма-кет эмаслиги ва қарама-қарши эканлигини сезади;(в)вазиятни таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилишда хисобга олиниши керак бўлган томонлар, параметрлар ва омилларни белгилаб олади;(г) мураккаб топшириқларни ечишда, уларни таркибий қисмларга ажратади ва ҳар бирини алоҳида равишда таҳлил қилади;(д) қарор қабул қилишда мувофаққиятга эришиш учун харажат, фойда, имконият ва таваккалчиликдан фойдаланади;(е) устувор йўналишларни изчиллик балан аниқлайди.
18. Истиқболли фикрлаш- вазиятнинг натижаси, очилмаган қирраларини топа олиш ва шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган ҳолатга тайёр туриши учун зарур бўлган чора-тадбирларни кўриш. Ушбу компетенцияга эга раҳбар: (а) юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни кўздан қочирмайди ва уларни ечиш бўйича бир неча режаларни тузиб чиқади;(б) бозордаги ва саноатдаги тенденцияни ҳисобга олган ҳолда, режаларни шундай тузадики, учраши мумкин бўлган муаммолар ва имкониятларнинг ҳеч бирини эътибордан қочирмайди;(в) вазиятнинг натижасини олдиндан сезади ва тегишли режалар тузиб боради;(г) алоҳида шахслар ёки гуруҳларнинг вазият ёки ахборотга бўлган жавоб реакциясини назарда тутади ва тегишли режалар ишлаб чиқади.
19. Тушунтурувчи - яхлит, мавҳум ва назарийфикрлаш ёрдамида фикрлаш самарали ечимини топа билиш. Ушбу компетенцияга эга раҳбар:(а) бир-бирига алоқадор бўлмаган, мутлақо турлича вазиятлар ўртасида боғлиқликни топа олади;(б) мураккаб вазиятда асосий муаммолар ажратиб олади;(в) вазиятнинг тизимли кўринишини акс эттирадиган диаграмми ва графикларни тузади;(г) вазиятни тушунтириб беришда қиёс ва киноялардан фойдаланилади;(д) конкрет вазиятни тушунтиришда керакли назарияларни ўз вақтида қўллайди.
20. Стратегик -бозор ва саноатда тенденция, мавжуд ва фикрлаш кутилаётган (ички ва ташқи) харидорлар, шунингдек, ташкилотнинг рақобатчилар билан солиштирганда кучли ва ожиз томонларини кўриб чиққан ҳолда корхона рақобатбардошлигини тахлил қила олиш. Ушбу компетенцияга эга раҳбар: (а) ташкилотнинг рақобатчилар билан солиштирганда кучли ва кучсиз томонларини кўра олади;(б) ташкилотнинг рақобатдошлигига таъсир кўрсатадиган саноат ва бозор тенденциясини тушунади;(в) қандай товар ва хизматлар бозорда рақобатбардош бўлишини чуқур фаҳмлай олади;(г) бозор ва ишлаб чиқариш таҳлилига асосланган, шунингдек, рақобатчиларга нисбатан салоҳият имкониятлари кўпроқ, узоқ муддатли(3-5 йиллик) стратегияни яратади ва уни бошқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |