Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 1,36 Mb.
bet40/104
Sana24.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#209692
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   104
Bog'liq
бошқарув мажмуа

(6) Коммуникатив компетенция – бу бошқарувчининг турли тилдаги оғзаки ва ёзма муомала технологияларини ўзлаштирганлиги ҳамда компютерда дастурлаш ва интернет орқали муносабатга кириша олиш қобилияти. Айрим му21тахассислар томонидан ижтимоий-психологик компетенция тушунчаси кўпинча ОАВда “коммуникатив компетенция” тушунчаси билан синоним сифатида ҳам ишлатилади. Бевосита коммуникатив компетенцияни аниқлаш учун “Мулоқотга киришувчанлик даражаси”,“Фикрни баён эта олиш” каби қатор методикалар ҳамда ўзини қанчалик назорат қила олишини билишда М.Снайдернинг махсус тести қўлланилади.
(7) Когнитив компетенция – бу раҳбарнинг маълумот даражасини оширишга тайёрлиги, ўзининг шахсий имкониятларини фаоллаштиришга эхтиёжмандлигини, янги малака ва билимларни мустақил равишда яратиш ҳамда ўзини-ўзи ривожлантириш қобилияти демакдир.
(8) Махсус компетенция – бу бошқарувчининг профессионал хатти-ҳаракатларни мустақил тарзда бажаришга тайёрланиш ва ўз меҳнати натижаларини баҳолай олиш қобилияти.
(9) Маданий компетенция – бу менежернинг ташкилот нормалари ва қадриятлари орқали хулқ-атворини бошқаришга тайёрлик қобилиятига эгалиги.Шунингдек, муносиб бўлмаган вазиятлардаги хатти-ҳаракатларда мақсадга эришиш учун стандарт вазиятларни сақлаб қолиш ва зарур бўлганда уларни янгилари билан алмаштира олиш саводхонлиги.
Профессионал фаолият шахсдан жуда кўп билимларни ҳамда малакаларни талаб қилади. Нима учун у ёки бу касбни танлаганини англаб етган шахс (мотивлар муаммоси), энди ўз фаолияти ва қобилятларини бошқара билиши ва ўз устидамуттасил ишлаб, малакаларини орттириб бориши шарт. Профессионал компетенция шу нуқтаи назардан шахс умумий маданиятнинг шундай йўналишики, унга фақат касбига таалуқли бўлган билимлардан ташқари, шу билимларнинг ҳосил бўлиш йўллари ва малакаларининг такомиллашувини таъминловчи психологик жараёнлар ва ҳолатларни билишни ҳам тақазо этади. Бу психологияда билиш жараёнлари, уларнинг моҳияти ва кечишини англаш демакдир. Қуйида илмий тадқиқотлар орқали қўлга киритилган натижаларга асосланувчи ҳамда профессионализмнинг шаклланишига хизмат қилувчи бошқарувчилар билан боғлиқ 31 хилдаги компетенциянинг ижтимоий-психологик таснифи баёнини келтирамиз:•Мақсаднинг - ташкилотнинг бизнес мақсадларига мос келувчи қўйилиши вазифаларини ишлаб чиқа олиш ва уни бошқаларга етказиб бера олиш.Ушбу компетенцияга эга раҳбар:(а) ўз билими мақсадлари билан бутунташкилот стратегияси мувофиқлигини таъминлаш мақсадида фаолият юритади; (б) бўлимидаги ходимларни ўз ишларининг бизнес мақсад билан алоқадорлигини тушунишларини назорат қилиб боради;(в) ҳар бир ходим бўлим мақсадларини англаб ва ўзини бунга мослаштириб боришини назорат қилади;(г) ташкилот мақсадига эришиш учун ҳар бир бўлимнинг ўз режасини ишлаб чиқиши устида мониторинг юритади.
2. Мотивацион - ходимларнинг ўз ишига садоқатини қўллаб – қувватлаш мустахкамлай олиш. Ушбу компетенцияга эга раҳбар:(а) ходимларнинг ютуқларини тан олади ва уларни тақдирлайди;(б) ходимларга бажарган ишлари учун миннатдорчилик билдиради;(в) ходимлар ўз ютуқларидан қониқиш хосил қилиши учун гуруҳ билан фаҳрланишини очиқдан очиқ айтади;(г) ходимларнинг ишдан хурсанд бўлишлари учун турли ижодий усулларни ўйлаб топади;(д) барча муҳим тадбирларда шахсан ўзи қатнашади;(е) зиддиятли вазифаларни тез ҳал этади ва йўқотади;(ж) ходимлар фаолиятини жонлантириш учун суҳбатлар ва презентация(тақдимот)лар ўтказади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish