ПСИХОМЕТРИК УСУЛЛАР
Психометрия-психик вокеа ва ходисаларнинг микдорий томонининг нисбати ва тавсифларини урганади. Психометриянинг мухим белгиси психик жараёнларнинг индивидуал фарклар, эмпирик далиллар динамикасини, параметрларини улчаш технологиясининг стандартлашганлигидир. Психометрия ишончлилиги билан ажралиб турувчи психодиагностик методикаларини яратишга йуналтирилган. Психометрик усуллар таркибига психологик тест хам киради.
ТЕСТ - психологик диагностика метод булиб, у маълум маънога эга булган стандарт савол ва масалалардан иборат. Тест интеллектуал ва махсус кобилиятларини, шахснинг психофизиологик хусусиятлари ва сифатларининг ривожланишини, касбий лаёкатни аниклаш, касбий экспертиза ва реабилитация шунингдек, касбий маслахатлар жараёнида кулланилади. Тест утказиш 3 боскичга ажратилади:
- тест, саволномасини танлаш (тадкикот масаласи билан белгиланади);
- тест утказишда этика нормаларига риоя килган холда курсатмага
мувофик ташкил этиш;
- олинган маълумотларни кайта ишлаш ва натижаларни урганиш.
Бошқарув психологиясида махсус кобилиятларнинг диагностика ва касбий ютуклар мухим ахамият касб этади. Анъанавий интеллектуал тестлар академик кобилиятларни урганишга каратилган. Вакант (буш) уринларга номзодларни касбий танлови учун ишончли усулларга булган эхтиёж психологларни махсус кобилиятларни диагностика килиш учун тест ишлаб чикилди. Ишлаб чикаришнинг турли сохалари ишчиларнинг олдига узига хос талабларни куяди. Касбий танлов, касбий маслахат, кадрларни жойлашуви, вакант ишчи уринларини тулдириш максадида мухим касбий психофизиологик хусусиятлар, психологик сифатлар, касбий малакаларни аниклаш имконини берувчи тестлар булиши лозим. Касбий ютуклар тести фаолиятнинг маълум бир турини эгаллаш даражасини улчаш ёки касбий тайёргарлик натижаларини ташхис килиш максадида кулланилади.Махсус кобилиятлар тести асосан касбий танлов учун кулланилади. Айникса, сенсор кобилиятлар диагностикаси хусусиятларини куриб чикамиз. Купгина, касблар сенсор соханинг хусусан куриш ва эшитишнинг юкори даражада ривожланишини талаб килади. Визуал кобилиятлар тести мухим касбий белгиларга боглик холда куриш уткирлигини, рангларни фарклай олиш ва уларнинг ички хусусиятлари уртасидаги богликликлар даражасини аниклайди. Энг кенг таркалган куз уткирлигини аниклаб берувчи тест - синовда иштирок этаётган синалувчиларга босма харфлар тасвирланган жадвал курсатилади ва тадкикотчи томонидан кўрсатилаётган харфларни аниклаш керак бўлади.Эшитиш кобилиятларини аниклашда овоз, сигнал куп холларда одам овози эшиттирилади. Чукуррок урганилиши максадида масалан, мусикий эшитиш кобилиятини аниклаш тестлари кулланилади.Харакат кобилиятларини диагностика килиш-харакат реакцияларини тасвирлаш ва координата тезлигини аниклаш максадида кулланилади. Бундай холларда биз сенсомотор диагностикасини назарда тутишимиз керак, чунки аксарият холларда бу куриш оркали бажарилади. Чет элда бармоклар махоратини, буюмларни уйната олиш тезлиги, кул мустахкамлиги, реакция вакти, кул харакатининг тезлигини тахлил этувчи тестлар кенг таркалган.Шунингдек, ишчилар касбий танловида техник кобилиятлар тести мухим 5фин эгаллайди. Техник кобилиятлар деганда - мураккаб интеллектуал кобилиятлар тушунилади. Бу кобилиятлар уз ичига кенг тасаввурлар, техник салохият ва сенсомотор малакаларини камраб олади. Техник кобилиятлар тести- инженерлар, механикларни касбий танловида кенг доирада кулланилади. Бу борада А.А.Бекнет ва Миннесотски тестлари кенг таркалган.Махсус кобилиятларнинг сунгги гурухига А.Анастази касбийлашган кобилиятларни киритади. Уларни улчаш учун тузилган тестлар фаолиятнинг маълум касб сохасида шакллантирилади. АКШда Миннисота штатида концелария тести кенг оммалашган булиб, тартибни кабул килиш тезлиги, ишбилармонлик атамалар руйхатини билиши, эшитиши, хабардорлик, саводхонлик чиройли нуткка эгалик каби кобилиятларни аниклаб беради.Касбийлашган кобилиятларга шунингдек, бадиий, мусикавий, тадкикий конструкторлик, ишбилармонлик, ижтимоий ва ижрочилик кобилиятлари киради.Ютуклар тести синовдагиларнинг маълум билим, куникма ва малакаларини эгалланганлик даражасини аниклаб беради. Иктидор тестларндан фаркли равишда улар махсус таълим дастурларининг касбий тайёргарликнинг маълум самарадорлигига, касб эгаллашга булган таъсирини улчайди. Бошкача килиб айтганда, ютуклар тести асосан индивиднинг таълим якунидаги сунгги муваффакиятларини бахолашга йуналтирилган.Инсонларда ютуклар тестининг 3 та шаклини куллашади: харакат тестлари, ёзма ва огзаки тестлар. Бу тестларда аник касбий фаолиятда энг мухим булган бир катор топширикларни бажариш талаб этилади. Харакат естлари идоравий касбларда (техник котиба, машинистка, стенографист ва хоказоларда) кенг кулланилади.Ютукларнинг ёзма тестлари махсус билимлар яъни, саводхонлик учун мухим булган касбларда ишлатилади. Мазкур тестлар асосий тушунчалар, мавзулардаги синфий белгилар, техник тавсифлар, формулаларни урганилганлигини улчашга йуналтирган. Стандартлашган бахолаш шакли объектив харакатга эга булиб, гурухий ишлащга имкон беради ва куп вактни талаб этмайди.Касбий ютукларнинг огзаки тестлари - махсус касбий билимларга тегишли булган стандартлашган саволлар сериясидан иборат. Саволлар касбий фаолиятни тахлил этиш, малакали ишчиларни кузатиш ва хар кайси саволнинг мухимлилиги асосида танланади.Ютуклар тестларини касбий салохиятни бахолаш максадида кулланиши АКШда психологлар аттестацияси тажрибасидан куриш мумкин.Психологликка имтихон топшириш учун номзодлар университетнинг психолог маълумотга эга булишлари ва дипломли психолог сифатида 2 йил ишлаган булишлари шарт. Имтихон икки кисимдан иборат.Еттита фаолият сохаси буйича 100 та топширикни бажариш: клиник психологик, ривожланиш психологияси, умумий экспериментал психология, тест ва статистик тахлил, ижтимоий психология ва психологик консултация.Бешта саволга тасвирий жавоблар бериш, улардан биттаси - тадкикот методологияси буйича ва 4 таси санаб утилган 7 та фаолият сохаларининг 2 таси буйича хамда бу сохалардан кайси биридан топширишини номзоднинг узи танлайди.Хар кайси штатда психолог унвонини ва амалий фаолиятга линцензия беришнинг узига хос конун-коидалари мавжуд. Аммо уларнинг хаммаси узларни психолог деб номловчи салохиятсиз психологлардан жамиятни чегаралаш максадига каратилган.Ютуклар тестининг кенг таркалиши улар мутахассисларга, ишчи касбий тайёргарлик даражасини аниклаш хамда шахсда касбий танлашни кузатиш ва касбий ютукларни башорат килиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |