Интернет сайтлари:
20.www. inetliberaly.com.
21.www. ved.ru.
22.www.ser.uz.
23. www.uza.uz.
24.www.gleb.org.
25.www.Lex.uz.
26.www.ziyonet.uz.
27.www.marketing.ru.
28.www.brand.uz.
1-MAВЗУ: Бошқарув психологияси фанининг предмети, вазифалари.. Режа:
1.Бошқарув психологияси-асли “инсоний муносабатлар” ойнаси эканлиги.Бу борада Ғарб ва Шарқ нуқтаий назаридаги ёндошувлар.
2. Бошқарув психологиясининг асосий тамойиллари.Ҳозирги кунда бошқарувнинг психологик талқини, моҳияти.
3.Фанни ўқитишнинг мақсади. Бошқарув психологиясининг асосий тамойиллари: Бошқарувнинг режалилиги, омманинг бошқарувдаги иштироки, демократик децентрализм, психодиогностик тизим, маънавий ва моддий рағбатлантириш.
4.Бошқарув психологиясида асосий тамойиллар. 5.
Taянч сўз ва иборалар:Бошқарув, менежер, психология, воқелик, стандарт,кузатиш, метод, режа,демократия,биографик метод.
Мустақил ривожланиш йўлидан бораётганЎзбекистон давлати учун ҳам бошқарув тузумини такомиллаштириш, раҳбар кадрларни танлаш, ўқитиш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш уларнинг билим савияларини янада юқори бўлиши билан боғлиқ шарт-шароитларни яратишмасаласи тараққиётнинг муҳум омилига айланиб бормоқда. Бошқарувда Шарқ ва Ғарб олимларининг ўзига хос қарашлари мавжуд.Жумладан,Абу Райҳон Беруний асарларида, ал-Форобий қўлёзмаларида раҳбар инсонларнинг шаҳсий фазилатлари, уларнинг олдида турадиган мураккаб, масъулиятли вазифалар,айрим иллатларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш йўл-йўриқлари бўйича ибратли фикрлар билдирилган. Айниқса, раҳбарнинг фаҳм-фаросати, донишмандлиги, ҳақгўйлиги, ҳалқпарварлиги, инсоф-диёнатлилиги, саҳоватпешалиги илмий-амалий намуналар асосида таъкидлаб ўтилган.С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтъев, Б.Г.Ананъев, Б.Ф.Ломов, Р.Ҳ.Шакуров,А.Г.Ковалев В.И.Миҳеев М.Марков, А.Л.Свинтситский, Б.Д.Паригин ва бошқалар бошқарув ва раҳбар фаолиятининг фаолият самарасига таъсири жараёниларининг ўзига ҳос ҳусусиятларини очиб беришган. Бундан ташқари таълим жараёнини бошқаришда Гуруҳнинг ва ўқувчиларнинг ҳусусиятларини ҳисобга олиш, ўқувчилар Гуруҳида ўзаро муносабатларни бошқариш каби масалалар доирасидаА.З.Гафаров, А.Ҳ.Югай, М.Г.Давлетшин, С.М. Туйчиева, А.И.Шербакова, А.А.Радугина, э.Н.Пронина, В.В.Лукашевич, Р.С Немовлар томонидан ўрганилган. Раҳбарлик услублари ҳақида немис олимларидан Г.Гибш ва М.Форверг, русолимларидан В.Паригин, Л.Уминский, М.Жуков, Т.Ю.Базаров ва ўзбеколимларидан И.Маҳмудов, О.Ҳайитов,Н. Боймуродов ва бошқаларнинг ишларида мазмунан ёритиб берилган.Айниқса Н.Боймуродовнинг“Раҳбар псиҳологияси” номли олий таълим, ҳалқ таълими, соғлиқни сақлаш, ўрта маҳсус касб-ҳунар таълими бошқармаларининг маъмурий ҳодимлари учун қўлланмасида бошқарувнинг таълим жараёнидаги ўзига ҳос ҳусусиятлари ва бошқарувчи раҳбарларга ҳос қобилиятлар, бошқарувчиларнинг фаолият жараёнида эътибор бериши лозим бўлган жиҳатлар ҳусусида атрофлича баён қилиб берилган.Мазкур муаммо бўйича А.Г.Ковалев раҳбар авторитетининг бошқарув самарадорлигига таъсири, авторитетли раҳбарнинг шаҳсий қиёфаси, юксак обрўга эга бўлган раҳбарнинг намунаси, авторитетнинг шакллантириш йўллари тўғрисидаги маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Р.Ҳ.Шакуров раҳбарнинг руҳий муҳитни вужудга келтириши билан бирга, унинг ташкилотчилик қобилиятимуҳим аҳамиятга эга эканлигини ўқтириб ўтади. Б.Ф.Ломов фаолиятга ёндашувдаги янгича муносабат, уларни бошқариш учун раҳбар касбида муайян фазилатлар, оперативлик, ишчанлик, серғайратлик ҳусусиятлари мавжуд бўлишини тақозо этади. В.И.Миҳеев раҳбарнинг шаҳси, бошқарув муносабатларининг ҳусусиятлари, ишловчиларнинг шаҳсий фазилатлари-ижтимоий-руҳий муҳитнинг кафолати эканлигини таъкидлайди. руҳий муҳитни вужудга келтириши билан бирга, унинг ташкилотчилик қобилияти муҳим аҳамиятга эга эканлигини ўқтириб ўтади. Б.Ф.Ломов фаолиятга ёндашувдаги янгича муносабат, уларни бошқариш учун раҳбар касбида муайян фазилатлар, оперативлик, ишчанлик, серғайратлик ҳусусиятлари мавжуд бўлишини тақозо этади. В.И.Миҳеев раҳбарнинг шаҳси, бошқарув муносабатларининг ҳусусиятлари, ишловчиларнинг шаҳсийфазилатлари-ижтимоий-руҳий муҳитнинг кафолати эканлигини таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |