Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети «технология асослари» кафедраси


- Маъруза. Технологик жихозларни таъмирлаш олди ишлари



Download 6,56 Mb.
bet51/85
Sana24.02.2022
Hajmi6,56 Mb.
#185346
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   85
Bog'liq
ксмт2010

8 - Маъруза. Технологик жихозларни таъмирлаш олди ишлари
Режа:
Жихозни техник холатини бахолаш ва унии тухтатиш хамда таъмирлашга топшириш.
2. Жихоз эксплуатацияси билан боғлиқ нуқсонларни аниқлаш.
3. Таъмирлаш режаси ва уни тузиш тартиби.
4. Таъмирлаш майдончаси. Таъмирлаш жихозлари ва инструментлари.
5. Режали ва кутилмаганда келиб чиққан таъмирлашни ташкил қилишдан олдин бажариладиган ишлар тартиби.

Режали - огоҳлантириш таъмирлаш (РОТ) системаси - олдиндан тайёрлаб қўйилган режа бўйича техник хизмат кўрсатиш (ТХК) ва машина-аппаратларни режали таъмирлашнинг ташкилий - техник ишлар комплексидир.


РОТ системасининг асоси шундаки - таъмирлаш ишлари режа бўйича олиб борилади. РОТ системасининг мақсади жиҳознинг ишлаш қобилиятини сақлаб туриш ва таъмирлашда сарф бўладиган умумий харажатларни камайтиришдир.
Таъмир ва ТХКларни режалаштиришда ҳар йили участка, цех ва тўлиқ корхона бўйича РОТ графиги тузилади. Ойлик график асосида алоҳида агрегатлар учун ойлик РОТ режа-графиги ишлаб чиқилади. Уни цех бошлиги ва цех механиги имзолайди, бош механик тасдиқлайди.
ТХК ва таъмирлаш режа ҳажми одам-соатларда ҳисобланади. Алоҳида механик ва электр қисми учун графикда агрегатнинг жорий таъмирлаш-ЖТ, ўрта таъмирлаш- ЎТ ва капитал таъмирлаш-КТларда тўхташининг режали вақти кўрсатилади. РОТ ни қўллаш цехларнинг узилишларсиз ишлашига, ТХК ва таъмирлар вақтини
қисқартиришга, таъмир иш ҳажмини алоҳида агрегат учун ҳисоблашга, иш жараёни ва иш ҳақини рационал ташкил қилиш га, эҳтиёт қисмлар сарфи ҳажмини аниқлашга, иш таннархини камайтиришга имкон беради.
Меҳнат, эҳтиёт қисм ва материаллар сарфи ўзаро боглиқ . Таъмирга нисбатан ТХК қанча тез-тез ўтказилса, таъмирлаш сарфи камайиб, ТХК сарфи ошади.
Оптимал ТХК да сарф харажатлар энг кам бўлади. Оптимал ТХК ни аниқлаш учун дастлаб тайёрловчи-заводларда ишқаланиш жуфтликларининг ейилиши кузатилади ва мойлаш, ростлаш, созлаш ва таъмирнинг эҳтимол тутилган вақти аниқланади. Аниқ ланган даврийлик ишлаб чиқариш шароитида синаб кўрилади ва якуний оптимал даврийлик танланади
РОТ системасига кирадиган тадбирлар қуйидагилардан иборат:
- техник хизмат кўрсатиш ( ТХК );
- жорий таъмирлаш - ЖТ;
- ўрта таъмирлаш - ЎТ;
- капитал таъмирлаш - КТ.
ТХК - жиҳозни ишлатиш давомида иш қобилиятини ва соз ҳолда ишлашини таъминлашга қаратилган тадбирдир. Бу тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади: жиҳозни тозалаш ва мойлаш, подшипниклар ҳолатини кузатиш ва уларни мойлаш, ўлчов асбобларини текшириш, занжир ва тасма юритмаларини, резбали ва шпонкали бирикмаларни текшириш, салникларни ревизия қилиш ва бошқалар. ТХК навбатчи слесарлар томонидан амалга оширилади.
ТХКнинг таъмирдан фарқи шуки, унда сийқаланган деталлар керак бўлганда алмаштирилади, таъмир пайтида эса - албатта алмаштирилиши керак.
Жорий таъмир - жиҳозни ишлатиш пайтида навбатдаги режали таъмирлашгача иш қобилиятини таъмин қилиш дир. ЖТда йигма бирликлар очиб йигилади, ундаги носозликлар аниқланади, сийқаланган деталлар алмаштирилади ёки таъмирланади; занжирлар ва тасмалар таъмирланади ёки алмаштирилади; подшипниклар ва мойлаш қурилмалари текширилади ва тозаланади, зазорлар ростланади. ЖТ график бўйича жиҳоз, цехнинг режали тўхтаган пайтида олиб борилади. Шунингдек таъмирнинг бу турида ТХК да бажариладиган барча ишлар ҳам амалга оширилади.
ўрта таъмирлаш - ЎТ ўз ҳажми ва мураккаблиги жиҳатидан ЖТ ва КТ орасида туради. ЎТ пайтида машина қисман, пойдевордан олинмасдан, очилади; сийқаланган деталлар подшипниклар, валлар ва бошқалар алмаштирилади. Кейинги йилларда баъзи сабабларга кўра ЎТ РОТ системасидан чиқарилган.
Капитал таъмир КТ - таъмирнинг энг қийин ва кўп меҳнат талаб қиладиган туридир. Бунда жиҳоз бутунлай деталларга ажратилади, сийқаланган детал алмаштирилади, корпусли деталлар таъмирланади, балансировка ишлари олиб борилади ва бошқалар. КТ дан сўнг жиҳоз созланади ва барча иш параметрлари паспортга қараб тахланади. КТ пайтида ЖТ ва ЎТ га таллуқли барча ишлар бажарилади.
Режадан ташқари таъмир - жиҳоз тўсатдан бузилиб қолган тақ дирда амалга оширилади.
Таъмирлаш даврийлиги ва унинг режа графигини тузиш:
Таъмирлаш даврийлиги цикл билан аниқланади. Таъмир цикли деб ишлаётган жиҳознинг хизмат муддати ёки наработкасига айтилади.
Таъмир цикли структурасини (ёки таъмирлаш даврийлиги графиги) тузишда қуйидаги терминлардан фойдаланилади:
"ТХК даврийлиги" - икки кетма-кет ўтказилган ТХК орасидаги вақт;
"Таъмирлаш даври" - машинанинг икки таъмири орасидаги вақт.
ТХК даврийлиги ва таъмирлаш даври ҳар бир жиҳоз тури учун алоҳида белгиланади.

Download 6,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish