Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети «технология асослари» кафедраси



Download 6,56 Mb.
bet48/85
Sana24.02.2022
Hajmi6,56 Mb.
#185346
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   85
Bog'liq
ксмт2010

Мойлаш ва машиналарнинг мойлаш қурилмалари
Жиҳоз ёки унинг деталларининг ишончлилиги ва узоқ вақт ишлаши кўп жиҳатдан мойлашга, мойнинг тозалигига, ўз вақтида алмаштиришга боглиқ .
Жиҳозни ишлатиш ҳақидаги ёъриқномада мойлаш материалининг маркаси кўрсатилган бўлади.
Агар машина заводнинг ўзида тайёрланса, келтирилган машинанинг ҳужжати бўлмаса, машинанинг иш режими ўзгарса, машина такомиллаштирилса мойлаш материалини мустақил танлашга тўгри келади.
Мойлаш материалини танлашда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
Нагрузка қанча катта бўлса, қовушқоқлик шунча юқори бўлиши лозим;
Ташқи муҳит таъсири: чанг, намлик, агрессив муҳитлар мавжудлиги ҳисобга олиниши лозим;
Тезлик катта бўлса, танланадиган мойнинг қовушқоқлиги кичик бўлиши керак;
Тебраниш подшипникларининг нормал ишлаши учун оз мой талаб қилинади. Уларнинг бўш ҳажмининг 1/3 қисмига мой солинади.
Керагидан кўп мой солинса, подшипник температураси тез ошади, электр энергия сарфи ошади, мойлаш материали парчаланиб, ўз хусусиятини ёъқотади;
Подшипниклардаги суюқ мойлар ҳар ойда камида 1 марта,
қуюқ мойлар эса 1-2 ойда 1 марта алмаштирилади;
Машинани мойлаш схемаси ва картаси "Машинани ишлатиш ва унга хизмат кўрсатиш ёъриқномаси" иловасида албатта бўлиши керак. Бу ёъриқнома машинани яратиш даврида тузилади.
Мойлаш схемасида унча катта бўлмаган форматга машинанинг умумий кўриниши туширилган чизмада шартли белгилар билан мойлаш жойлари кўрсатилади.
Мойлаш картаси жадвал тариқасида тузилади: унда мойланадиган узеллар номи, мойлаш материалини қабул қилишнинг шартли белгиси, мойлаш даврийлиги, мойни узатиш тартиби кўрсатилган бўлиши лозим.
Машинани мойлаш ишқ аланиш натижасида йўқоладиган энергияни тежаш, ишқаланадиган юзаларнинг сийқаланишини секинлаштириш, хасталикларнинг олдини олиш, занглаш ва дарз кетишнинг олдини олиш имконини беради.
Мойлашнинг ўз вақтида бажарилиши машинанинг узоқ вақт бенуқсон ишлашини таъминлайди. Мойлаш материали машина ишига ва унинг вазифасига боглиқ ҳолда танланади. Тебраниш подшипники учун энг яхши мойлаш материали бўлиб суюқ мой хизмат қилади (илова 2). Аммо, кўп ҳолларда уларни мойлашда ишлатишга қулай, қовушқоқлиги катта бўлган мойлардан фойдаланилади. Ҳарорати 65 градгача бўлган шароитда ишлайдиган кам юклатилган тебраниш подшипниги учун қовушқ оқлиги катта бўлган мой тариқасида солидол-УС-2, кўп юклатилгани учун-УС-3 ишлатилади. Ҳарорати 90 градгача ишлайдиган узеллар учун юкланишидан қатъий назар консталин УТВ ёки УТ1 мойлари ишлатилади.
Тишли ва червяк узатмалар суюқ мойга қисман ботириш йўли билан мойланади. Мойлар қовушқоқлиги тишли жуфтликларнинг материали ва айланма тезлигига қараб (илова 2) танланади.
Кўп босқичли редукторлар учун мойлаш материали кичик айланма тезлик ва катта юкланиш билан ишлайдиган тишли жуфтликларга қараб танланади.
Қўл юритмали узатмалар учун қовушқоқлиги катта бўлган мойлар ишлатилади. Очиқ тишли узатгичлар учун графит маз ишлатилади.
Занжирли узатмалар учун мой айланма тезлик, иш ҳарорати ва мойлаш системасига қараб танланади. Асосан цилиндр 11 мойи ёки индустриал 45 мойи ишлатилади. Очиқ узатгичлар занжири графит аралаштирилган қовушқоқлиги катта бўлган мой билан мойланади.
Мойлаш даврийлигини қуйидаги нормативларга қараб аниқланади:
а) нормал шароитда тебраниш подшипники қовушқоқлиги катта бўлган мой билан 6 ойда 1 марта; огир шароитларда (нотекис кучланиш, реверсив ҳаракат, тез-тез ишлатиш, чанг муҳит ва бошқ алар) ишлайдиганлар учун - 3 ойда 1 марта; суюқ мойлар ишлатганда подшипник асосига 2-3 кунда 1 марта мой қуйилади;
2) сирпаниш подшипники ва втулкалар суюқ мой билан ҳар сменада қўлда 1-2 марта мойланади;
3) сирпаниш подшипники қовушқоқлиги катта бўлган мой балан 1 ойда 1 марта мойланади;
4) тишли, червяк ва винтли узатгичлар суюқ мой билан қўлда сменада 1 марта; қовушқоқлиги катта бўлган мой билан 2-3 кунда 1 марта; картер мойлашда корпусига қовушқоқлиги катта бўлган мой бир ойда 1 марта қўшилади; суюқ мойлаш материали - 3-4 кунда 1 марта;
5) занжирли узатгичлар қовушқоқлиги катта бўлган мой билан 1 ойда 1 марта; суюқ мой билан - сменада 1 марта;
6) ёъналтирувчи параллеллар сменада 2-3 марта мойланади.
Сирпаниш подшипниклари ва втулкаларни мойлашда 8 соат иш давомида вал диаметри ва мойлаш усулига қараб сарфланадиган мой миқдори 2- иловага қараб аниқланади.
Подшипникни зичлаб тўлдириш йўли билан мойлашда сарфланадиган қовушқоқлиги катта бўлган мой миқдори 5 граммга тенг.
Лубикатор ишлатиб мойланганда кетадиган мой миқдори томчили мойлаш харажатларига тенг. Шприц ишлатганда қўл билан мойлаш жадвалига қаралсин.
Тишли узатмалар картерида 8 соат иш давомида сарф бўладиган мой миқдори 2- иловада берилган.
Вал диаметрига қараб тебраниш подшипникини мойлашдаги мой сарфи 2- иловадан олинади.
Сарф бўладиган қовушқоқлиги катта бўлган мой вал диаметри ва мойлаш ваннасининг ҳажмига қараб 4.6. жадвалдан олинади.
Қовушоқлиги катта бўлган мойнинг яроқлилик муддати машина 3 ой ишлаганида 8 ойга тенг.
Қўл билан параллел ёъналишлар (ясси сиртлар) мойланганда сарф бўладиган мой миқдори қуйидагича аниқланади:
Қ = 0,01 к Ф
бу ерда
Қ - бир варакай сарф бўладиган мой миқдори, кг.
к - тузатиш коэффициенти, масалан агар мойланадиган юза 0,05 м кв.дан кам бўлса, к=12;
Ф - мойланадиган параллеллар юзаси, м.кв.
Графит мойнинг тишли узатгичларни мойлашда бир варакайига сарф бўладиган миқдори тишли гилдирак диаметрининг ҳар бир см. га 0,5 гр. қилиб олинади.
Винт ва червякларни мойлашдаги сарф бўладиган мой миқдори унинг диаметрига қараб олинади.
Диаметр, мм.........................760 50 40 30 20
Сарф, гр............................... 6 5 4 3 2
Шарнирнинг 8 соат иши давомида сарф бўладиган мой миқдори - 0,5 г.
Занжирни қовушқоқлиги катта бўлган мой УС-1 билан мойлашда сарф бўладиган мой миқдори соатига 0,4 гр. қилиб, суюқ мой миқдори эса 1 м. га 1,0 гр. қилиб олинади.
Электродвигател подшипникини мойлашдаги мой миқдори 2- иловада келтирилган.
Мойлаш материаллари мойлаш нуқталарига индивидуал ёки марказлаштирилган мойлаш системалари ёрдамида узатилади.
Индивидуал мойлаш қурилмалари қуйидагилардан иборат:
Резервуарли масленка ичига увада ёки жун иплардан тайёрланган филтр жойлаштирилган корпусдан иборат. Филтр мойлаш сиртларига чанг заррачаларини тушишдан асрайди.
Фитилли масленка резервуар ва ичига пилик ўрнатилган каналдан иборат. Мой пилик орқали ўтиб тозаланади ва мойлаш сиртига тушади. Пиликни мойга ботиб туриш чуқурлиги ип мўйловчалар ёрдамида ростланади.
Бу масленкалар ҳар иккаласининг қопқоқларида тешикчалар бўлиб, улар камера ичига ҳаво киришини таъминлайди.
Қалпоқчали масленка қуюқ мойларни узатишда ишлатилади. Қопқоқни бураш йўли билан камера ичида босим ҳосил қилинади.
Шарикли пресс-масленка ҳам қуюқ мойларни узатишда ишлатилади. Томчили масленка маълум миқдордаги мойни вақт бирлиги ичида узатиш учун ишлатилади.
Марказлаштирилган мойлаш қурилмаларига мой ваннаси, картер мисол бўлади.
Одатда тайёрловчи-заводнинг жиҳозни ишлатиш бўйича ёъриқномасида мойлаш материалларининг тури, мойлаш даврийлиги, мойлаш схемаси кўрсатилган бўлади. Шунингдек мойлаш картаси ҳам кўрсатилади.
Мойлаш материалларининг сарф нормалари маълумотномаларда берилган. Сарф нормаси бир сменали иш режими (1 йилда 2000 соат) учун берилган. Завод, цех ёки бўлимнинг йиллик мойлаш материалига бўлган талаби қуйидагича аниқланади.

бу ерда: П - бир йиллик материалга бўлган талаб миқдори, кг;
Фр - жиҳознинг йиллик иш вакти фонди, соат;
Нр - материал сарф нормаси;
К- ушбу типидаги жиҳозлар сони.


Download 6,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish