Жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш (ТХК)
ТХК - жиҳозни ишга тайёрлаш, сақлаш, транспортировка қилишда уларнинг иш қобилиятини сақлаш ёки созлигини сақлаш учун бажариладиган ишлар комплексидир.
ТХК комплекс характерга эга бўлиб, бир вақтда механик ва электр қисмлар, шунингдек автоматика қисмлари техник кўрикдан ўтказилади.
Мазмуни, иш ҳажми ва даврийлигига кўра ҳар сменада бажариладиган техник хизмат кўрсатиш (СТХК) ва - режалаштирилган, системали ўтказиладиган техник хизмат кўрсатиш (РТХК) турлари мавжуд.
РТХК - режа асосида, даврий равишда график асосида бажарилади.
Даврийлигига кўра РТХКнинг қуйидаги турлари мавжуд: ТХК 1-ҳафтали, ТХК 2 - ярим ойлик, ТХК 3 - ойлик, ТХК 4 - ярим йиллик ва ТХК 5 - йиллик.
СТХК да қуйидаги ишлар бажарилади:
- машина тозаланади, артилади, кичик носозлик ва дефектлар бартараф қилинади;
- болт, шпонкалар ва бошқа бирикмалар кўздан кечирилади, кичик ейилган деталлар алмаштирилади;
- тасма, занжирлар ҳолати кўздан кечирилади - ишқаланиш жуфтликлари мойланади;
- салник, трубалар ҳолати кўздан кечирилади;
- электродвигател, пускателлар, бошқариш аппаратураси, ҳимоя воситалари кўздан кечирилади;
- ҳимоя тўсиқлар, блокировка, тормоз системаси текширилади;
- айрим йигма бирликлар ростланганлиги ва созланганлиги текширилади.
РТХКда юқоридаги ишлардан ташқари қўшимча қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- айрим тез ейиладиган қисмлар ажратилади;
- мойлаш системаси, картер тозалаб ювилади мой алмаштирилади;
- маҳкамлаш, ростлаш ва текшириш ишлари бажарилади;
- деталларнинг ейилиши даражаси ва дефектлар актини тузиб навбатдаги таъмирга тайёрланади;
- айрим детал ва механизмларнинг хизмат муддатига аниқлик киритилади.
Таъмирлаш усуллари ва методлари. Таъмирлаш ҳужжатлари.
Корхона бош механиги вазифалари
Таъмирни ташкил қилиш нинг усуллари марказлаштирилган, марказлаштирилмаган ва аралаш.
Марказлаштирилган усулда барча таъмирлаш ишлари, айрим ТХК ишлари ҳам, бош механикка бўйсунадиган механика цехининг ишчилари томонидан амалга оширилади. Бу усул бир типдаги машиналар кўп бўлган корхоналарда, ташиш осон бўлган кичик жиҳозлар кўп бўлган жойларда қўлланилади.
Марказлаштирилмаган усулда таъмир ва ТХКлар ишлаб чиқ ариш цехларининг таъмирловчилари (слесар, созловчи, электриклар) томонидан шу цех механиги бошчилигида амалга оширилади. Таъмирлаш устахонаси бажариб бўлмайдиган ишларни бажариб, эҳтиёт қисмлар тайёрлаб беради.
Аралаш усулда КТ дан бошқа таъмирлар ва ТХК лар цех ишчилари томонидан, КТ эса таъмирлаш устахонаси томонидан амалга оширилади.
Таъмирлашнинг индивидуал, қисмли, кетма-кет қисмли ва агрегат методлари мавжуд.
Индивидуал методда жиҳозни ажратганда олинган детал таъмирланиб шу жиҳознинг ўзига қўйилади. Яроқсиз деталлар янгиланади. Бу метод корхонада шу жиҳоз сони кам бўлса (автоклав,
қуриткич, идиш ювиш машиналари), қўлланилади. Бунда жиҳозларнинг ишсиз туриб қолиш вақти кўп бўлади.
Қисмли методда носоз детал олиниб, ўрнига янгиси қўйилади, эскиси таъмирланиб сақланади. Бу усул бир хил жиҳозлар кўп бўлса (электродвигател, насос, майдалагич ) қўлланилади. Бунда таъмирлаш вақти қисқариб, таъмир таннархи пасаяди.
Кетма-кет қисмли методда алоҳида йигма бирликлар унинг хизмат муддатига қараб, ишдан кейин кетма-кет таъмирланади (Редуктор). Агрегат усулда машина бутунлай янгисига ёки таъмирланганига алмаштирилади. Эскиси капитал таъмирга юборилади (насос, майдалагич).
Таъмирнинг асосий ҳужжатларига қуйидагилар киради: ЖТ бўйича умумий ёъриқнома, ЎТ бўйича ёъриқнома, КТ ёъриқномаси, КТ га қўйилган умумий техник шартлар, КТ техник шартлари, таъмир чизмалари, детал ва йигма бирликлар каталоги, эҳтиёт қисмлар сарф нормаси, материаллар сарф нормалари таъмирнинг асосий ҳужжатлари ҳисобланади.
Таъмир ҳужжатларига, шунингдек қуйидагилар киради:
1-шакл. РОТ нинг йиллик графиги;
2-шакл. Сменани қабул қилиш - топшириш журнали;
3-шакл. Жиҳозни таъмирдан қабул қилиш акти;
4-шакл. Авария акти;
5-шакл. Таъмирни бошқа муддатга кўчириш акти;
6-шакл. Нуқсонлар ведомости;
7-шакл. Таъмир сметаси.
Бош механик вазифасига қуйидагилар киради:
- жиҳозни техник назорат қилиш (технологик, санитар-техник, станок парки, энергетик бўлмаган тақдирда- совутгич, иситгич ва электр жиҳозларни);
- келадиган жиҳозларни ҳисобга олиш, сийқаланган машина ва аппаратларни ўз вақтида алмаштириш ва тўлдириш ишларини ташкил этиш;
- технологик жиҳозни тўгри ишлатилишини текшириш. Текшириш цех ва участка бошлиқлари билан бирга олиб борилади;
- РОТ ишларининг ойлик, йиллик режасини тузиш ва уни бажаришни таъминлаш;
- нуқсонлар ведомости ва капиал таъмирлаш сметасини тузиш;
- асосий ва ёрдамчи корхоналарда жиҳозни ўз вақтида таъмирлаш ва монтаж қилиш ;
-жиҳознинг ўз вақтида ишга тушишини назорат қилиш ;
- бино ва қурилмалар техник ҳолатини назорат қилиш , уларни таъмирлаш ва кенгайтириш ишларини олиб бориш;
- авария сабабларини текшириш, авария олдини олиш ва уни бартараф қилиш ишларини ташкил қилиш ;
- корхонани иссиқ ва совуқ сув, буг, совуқлик, электроэнергия, сиқиқ ҳаво билан таъминлаш, ҳамда иситиш, вентиляция, канализация, сув билан таъмин қилиш системасини тўгри ишлатишни ташкил этиш;
- жиҳоз, бино, қурилмаларнинг паспортини тузиш;
- корхона кучи билан қилинадиган қурилиш ва монтаж ишлари, реконструкция, техник жиҳозлаш ишларининг режа ва сметасини тузиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |