Эҳтиёт қисмлар паркини режалаштириш ва уларни сақлаш
Жиҳознинг иш қобилияти ёки созлигини таъминлаш мақсадида алмаштириладиган таркибий қисмларга эҳтиёт қисмлар дейилади. Жиҳозларни таъмирлашда янги эҳтиёт қисмлардан ёки таъмирланган эҳтиёт қисмлардан фойдаланилади. Олдиндан тайёрлаб қўйилган эҳтиёт қисмлар парки ТХК ва таъмирлашни тезлатиш имкониятини тугдиради.
Деталлар корхонага тайёр ҳолда етказилиши ёки таъмирлаб тайёрланиши мумкин, омбор майдони ва воситаларини тежаш мақ садида деталларни жадвал асосида йил давомида тайёрлаб борган маъқул.
Кичик маҳкамлаш детал (болт, гайка, шайба, шпилка)ларини марказлаштирилган ҳолда, катта миқдорда сотиб олган маъқул.
Тез эскирадиган эҳтиёт қисмлар учун буютрма тузишда тайёрловчи- завод машина ва аппаратнинг ишлатиш ёъриқномасига тез эскирадиган эҳтиёт қисмлар каталоги қўшиб узатилади. Каталогда деталлар гуруҳ ва йигма бирликлар бўйича жойлаштирилган.
Буюртма тузишда деталнинг каталог бўйича тўлиқ рақами кўрсатилади.
Эҳтиёт қисмларни сақлашда уларни шикастланишдан ва занглашдан ҳимоялашга алоҳида эътибор бериш лозим. Масалан: қадоқлаш автоматларининг асосий деталлари зич қогозга ўралади, кичик деталлар тоза яшикларга жойланади. Занглашдан ҳимоялаш мақсадида ингибитор шимдирилган қогозга ўралади.
Бўялмаган деталлар занглашга қарши мойлар билан мойланади.
Эҳтиёт деталлар сараланиб, турлари бўйича стеллаж хоналарига жойлаштирилади, огирроқ деталлар пастда жойлаштирилади.
Подшипниклар рақами бўйича сараланади, мойланади, қогозга ўралади ва рақами бўйича жойлаштирилади. Занжирлар мойланади, қогозга ўралиб, қадами ва узунлиги ёзилган ёзув билан стеллаж хоналарига жойлаштирилади. Понасимон тасмалар, типи бўйича сараланиб, махсус ёзувлар билан биргаликда осиб қўйилади.
18-Маъруза. Жихоз ва инструментларни саралаш ва хисобдан чиқариш
Рэжа:
1. Яроқсиз инструмент ва жиҳозларни ҳисобдан чиқариш.
Яроқсиз инструмент ва жиҳозларни ҳисобдан чиқариш
Буюртма тузиш учун тайёрловчи - завод ёъриқномасига "Тез ейиладиган ва заҳира деталлар каталоги" илова қилинади.
Ейилган деталлар завод ва ҳисобдор шахс ҳисобидан қуйидаги ҳолларда рўйхатдан чиқарилади:
-тайёрловчи - завод томонидан белгиланган муддат ишлаган деталлар;
- қайта тиклаб бўлмайдиган, синган деталлар;
-бахциз ҳодисалар (ёнгин, зилзила) ва авария натижасида йирик шикастланган жиҳозлар;
- маънавий эскирган жиҳозлар.
Жиҳознинг ишга яроқсизлиги бош муҳандис (раис), бош механик (ёки бош энергетик), бош технолог (ишлаб чиқариш мудири), лаборатория мудири, бош ҳисобчи, касаба уюшмаси раисидан иборат комиссия томонтдан аниқланади.
Комиссия томонидан тузилган актда жиҳознинг тайёрланган йили, инвентар рақами, корхонага келтирилган вақти, ишга туширилган вақти, бухгалтерия журнали бўйича қиймати, ўтказилган капитал таъмирлар сони ва харажатлари кўрсатилади. Шунингдек, актда рўйхатдан чиқариш сабаблари ҳам ўз ифодасини топиши лозим.
3 нусхада тузилган акт тасдиқланмагунча жиҳозни демонтаж қилиш ва ажратиш ман қилинади.
Тасдиқдан сўнг, жиҳоз демонтаж қилинади, яроқли деталлари олинади, қолганлар металломга топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |