Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети «технология асослари» кафедраси



Download 6,56 Mb.
bet81/85
Sana24.02.2022
Hajmi6,56 Mb.
#185346
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
ксмт2010

Транспорт воситаларини таъмирлаш
Шнекли транспортерларни таъмирлаш.
Шнекларни ишлатиш жараёнида қуйидаги носозликлар учрайди: ташиладиган маҳсулотнинг ўрам учларини сийқалаши натижасида ёйилиши; шнек катта миқдордаги маҳсулот билан бостирилиши ёки кўп маҳсулот ортилиши натижасида ўрамларнинг узилиши;
в) мойланмаслиги ёки чангланиб кетиш натижасида вал бўйнининг ейилиши ва осма подшипникларнинг сийқаланиши.
Агар сийқаланиш анча кўп бўлса, жиҳоз алмаштирилади: унга катта бўлмаган сийқаланишлар ямоқ пайвандлаш ёки елимлаш йўли билан таъмирланади. Шнек шакли ўзгарганда ёгоч болтача билан тузатилади. Таъмирлаш пайтида эгилган ўрамлар тўгриланади; узилганлари янгисига алмаштирилади. Янги ўрамлар тайёрлаш учун пўлат тунука (қалинлиги 1.5-2.5 мм) ишлатилади.
Шнек ўрамлари вал ёки қовурга (труба) пайвандланади. Сўнгра вал ёки труба станокда текширилади, чунки пайвандлаш пайтида у деформацияга учрашиши мумкин. Оралиқ ўрамлар тўгриланади.
Подшипникларнинг таъмирланиши остки қопқоқ ва подшипник асоси орасидаги қистирмани алмаштириш билан бошланади.
Норияларни таъмирлаш.
Норияларни таъмирлаш қуйидаги ҳолларда керак бўлади.
а) нория трубалари, бошчаси, бошмоқ қисми сийқаланганда;
б) нория трубаси ва подшипниклар ишдан чиққанда;
в) лента ва занжир, барабан ва юлдузчалар сийқаланганда;
г) чўмичлар (ковш) сийқаланганда.
Нория каллагини ажратиш: Юритма тўсиқлари ечилади; чиқарувчи патрубка ечилиб ажратилади, тортилувчи ленталар сусайтирилади, бошмоқнинг тортма механизмидан юк олинади. Подшипник корпуслари ажратилади. Редуктор вали ва барабан вали ажратилади. Тормоз ускуна ажратилади; деталлар тозаланиб ювилади.
Нория бошмоги ва каллаги кожухини таъмирлаш. Ўша қалинликдаги тунука пўлатдан 4-6 мм. заклепкалар билан ямоқлар қўйилади, заклёпка ички қисми (учи) пачақланади. Ямоқлар электр ёки газ пайванд ёрдамида қилинади. Каллак ва бошмоқдаги пачақликлар тузатилади.
Нория бошмоги ва каллаги деталларини таъмирлаш. Валнинг эгилган жойлари тузатилади ёки янгисига алмаштирилади, сийқаланган бўйинлар пайвандланади, жилвирланади. Барабан спицасидаги дарзлар ҳам пайванд қилинади, сийқаланган подшипниклар янгисига алматирилади. Муфта, юритма ва уларнинг деталларини (втулка, тишли, гилдирак) таъмирлаш умумий қоидалар асосида олиб борилади. Чўмичларни очилувчи люк орқали таъмирланади ва алмаштирилади. Формаси бузилган чўмичлар шаблон ёрдамида тўгриланади. Чўмичларни бириктирувчи чизиқлар ўзаро бир хил масофада параллел, лента четига эса перпендикуляр жойлашиши керак. Чўмичлар нория болтлари ёрдамида чўмич ичида шайбаси билан маҳкамланади.
Лентали конвейерлар сочма ва қадоқланган маҳсулотларни горизонтал ва қия ёъналишда транспорт қилиш учун ишлатилади. Асосий йигма бирликлари юритма ва чўзма станциялар ролик таянчлар, қабул қилувчи лоток, бўшатувчи тележка, қиялаштирувчи роликлар, лента, станина.
Ишлатиш жараёнида барабанлар,станциялар, таянчлар ўқи, вал, подшипниклар ишдан чиқиши мумкин.
Таъмирдан сўнг конвейерни қабул қилиш. Таъмирдан сўнг конвейер юклама билан ва салт ишлатилади. Иш пайтида конвейер станцияси вибрация қилмаслиги, ролик таянчлар шовқин солмаслиги керак. Ролик таянчлар айланиб туриши лозим.

Download 6,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish