Сақланиш қурилмалари ва салникларни ревизиялаш
Сақланиш қурилмалари жиҳозни хавф - хатарсиз ишлатиш, алоҳида механизм ва деталларни ортиқча юкланишдан сақлаш учун ишлатилади.
Сақлагичлар механик, гидравлик ва электрик бўлиши мумкин.
Узлюксиз фризер сақлагичи механик сақлагичлар жумласига киради. Уни таъмирлашда штифт алмаштирилади.
Салникларни ревизиялаш уларнинг герметиклиги бузилганда амалга оширилади.
Салникни ажратиш учун навбат билан шпилка 1 гайкаси очилади, стакан 2 олинади, сим илгак билан ейилган жойланган материал 3 олинади. Янги материал юмшоқ металл стержен учи билан жойланади. Сўнгра стакан 2 ўрнатилади, гайка тортилади, бунда стакан қия бўлиб қолмаслиги лозим.
14-Маъруза. Асосий технологик жиҳозларни таъмирлаш
Режа:
1. Насосларни таъмирлаш.
2. Вентиляторларни таъмирлаш.
3. Трубопроводларни таъмирлаш.
Марказдан қочма насосларда (45-расм) асосан резина манжетлар ейилади. Бунинг асосий сабаби насос суюқликсиз, салт ишлашидир. Манжетлар янгисига алмаштирилади. Вал бўйинчаси ейилганда вал наконечниги алмаштирилади. Иш гилдираги конус ёки қопқоққа тегиб қолса (сабаби, насос нотўгри йигилса, вал эгри ёки иш гилдираги деформацияланса) насос шовқин билан ишлайди. Бунда насос дарҳол ишдан тўхтатилади, қисмларга ажратилади ва нуқсонлар бартараф қилинади.
Ротацион насосларда бронза втулкалар, прокладка, салник жойланмаси, насос қопқоги ва корпуси, вал бўйинчаси тез ишдан чиқади. Таъмирлашда насос тўлиқ қисмларга ажратилади. Деталлар ювилади, кўрикдан ўтказилади, ўлчовлар ўтказилиб, ейилиш даражаси аниқланади. Қуйидаги жадвалда насос асосий деталларининг нормал ва рухсат этилган ўлчамлари, йигма бирликлар схемалари, нуқсонлар турлари тасвирланган.
Кўпинча қуйидаги деталлар ишдан чиқади: ишчи гилдирак, ёъналтирувчи аппарат, тебратиш подшипниклари, лабиринтли зичлагич.
Насосни ремонтга тўхтатишдан олдин сўрувчи ва ҳайдовчи қувурларнинг ҳалқаси ёпилади ва насос сувдан бўшатилади, сўнгра барча назорат-ўлчов асбоблар ечилади, тўсиқлар олинади, юритма муфта ажратилади.
Таъмир пайтида қуйидаги ишлар бажарилади.
1) коррозия, қолдиқ ва ифлосликлардан насос корпуси ва ишчи гилдирак пўлат шётка билан тозаланилади;
2) подшипник мой камераси текширилади, керосин билан ювилади ёки янгисига алмаштирилади;
3) салниклар ва лабиринт зичлагичлар текширилади.
Насосни ишлатганда совуқ сув учун ёгли ип-газлама қоплама, ҳарорати 100 С дан юқори бўлган суюқликлар учун эса асбест қоплама ишлатилади. Насос вали катта тезлик билан айлангани учун салник ва зичлагичларга эътибор бериш керак. Салникни нотўгри ёки ноўрин тортилганда вал қизиб кетиши ёки салник қоплама ишдан чиқиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |