турли маълумотлар (оғриқ жадаллиги, кайфият, нафас олиш ҳолати, ўз-ўзига
хизмат кўрсата олиши, мустақил ювина олиши ва ҳоказо) жамланиб якуний
баҳо чиқарилади.
Синовни тўхтатиш
Клиник синовнинг давомийлиги
иштирокчилар сонига, оқибатнинг
кутилаётган частотасига, муолажалар ўртасидаги тафовутга (самаранинг
ҳажмига) ва натижанинг кутилаётган статистик аҳамиятлилигига қараб
режалаштирилади. Статистик аҳамиятли натижа олингунича тадқиқотни
давом эттириш нотўғри, чунки эртами, кечми статистик аҳамиятли натижага
эришиш мумкин. Айнан шунинг учун ҳам,
клиник синов давомийлиги
олдиндан белгилаб олинади.
Узоқ муддатли синовларда клиник синовни тўхтатиш қоидаси
иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш заруриятидан келиб чиқиб ва
ўрганилаётган муолажа фойдасига ишонарли натижа олиниш эҳтимоллигини
назарда тутиб белгиланади.
Буюрилган ёки қабул қилинган муолажага қараб маълумотларни
таҳлил этиш ва синов
Рандомизацияланган назорат қилинадиган синовлар натижаларини икки
усулда: рандомизациялашда у ёки бу давонинг буюрилганлигига асосан ёхуд
ҳақиқатан бемор қабул қилган давога асосан таҳлил этиш ва тақдим этиш
мумкин. Натижаларни тўғри тақдим этиш савол қанақа қўйилишига боғлиқ.
•
Агар савол, клиник қарор қабул қилиш учун қандай даво тактикаси кўпроқ
мақсадга мувофиқлиги ҳақида бўлса, у ҳолда таҳлил, барча беморлар мазкур
давони ҳақиқатан қабул қилганми ёки қабул қилмаганми, ундан қатъий назар
рандомизациялашда буюрилган даводан келиб чиқиб амалга оширилади. Бу
ёндошув буюрилган даводан келиб чиқиб амалга ошириладиган таҳлил деб
юритилади (intention to treat analysis). Ушбу ёндошувнинг устун жиҳати
шундан иборатки, қўйилган савол даво
буюришда одатда шифокорни
қизиқтирадиган саволга монанд, таққосланаётган беморлар эса гуруҳлар
бўйича тасодифий тақсимланган. Заиф жиҳати:
агар аксарият беморлар
буюрилган давони қилишмаган бўлишса, тажриба ўтказилаётган ва назорат
гуруҳлари ўртасида тафовут йўққа чиқади, натижада тадқиқотнинг
салбий
натижаси эҳтимоллиги ошади. Бу ҳолатда тажриба ўтказилаётган ва назорат
гуруҳлари ўртасида тафовут йўқлиги турлича: ё синалаётган муолажа
ҳақиқатдан самарасиз деб, ёки муолажа қўлланилмаган дея талқин этилади.
•
Агар тадқиқотчини синалаётган муолажа, назоратдаги давога қараганда
ҳақиқатан афзалми деган савол қизиқтирса: бу ҳолатда қабул қилинган даво
ҳақидаги маълумот таҳлил этилиши, яъни ҳар бир бемор ҳақиқатда қабул
қилган давонинг (рандомизация пайтида қанақа
даво буюрилганлигига
қарамасдан) самараси баҳоланиши зарур. Шу тарзда самара механизми
ўрганилади. Ушбу ёндошувнинг заиф жиҳати:
агарда аксарият беморлар
буюрилган
давони
қабул
қилишмаган
бўлса,
тадқиқот
рандомизацияланганлик табиатини йўқотади ва оддий когорт тадқиқоти
бўлиб қолади. Олинган маълумотларни тўлиқ қиёсланаоладиган ҳолатга
келтириш учун, даво усулидан бошқа гуруҳлар ўртасидаги барча тафовутлар,
бирон йўл билан (чекловлар киритиб, жуфтлик танлаб, кичик гуруҳчаларга
ажратиб ёки стандартизациялаб) силлиқланиши даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: