Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

Муқаддима 
Маълумки, ҳар бир мутахассиснинг муаммони англай олиш ва унинг 
ечимига йўл топа олиш қобилияти ва салоҳияти, олий ўқув даргоҳида олган 
билим ва кўникма асосларига чамбарчас боғлиқ бўлади.
Эпидемиология предмети фаолият доирасининг кенгайиши ва 
эпидемиологик усулларнинг нафақат юқумли касалликлар патологиясида, 
балки бошқа хасталикларни ҳам ўрганиш жараёнларида муваффақиётли 
қўлланилаётганлиги мазкур фанни такомиллаштиришни ва ўқитиш 
амалиётига унинг янги-янги бўлимларини киритишни талаб қилмоқда. 
Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар тиббиёт 
ходимларини тайёрлаш масалаларига ҳам янгича ёндошувни тақозо этади. 
Ҳозирги пайтда, касалликлар ташхисоти, тарқалганлиги, табиий кечиши, 
давоси ва профилактикаси борасида фақат эпидемиологик усулларни қўллаб 
амалга оширилган тадқиқотларгина клиник қарорларларни қабул қилиш учун 
бебаҳо маълумотларни бериши яққол аён бўлиб қолди. Бу ҳолатнинг эътироф 
этилиши эпидемиологиянинг янги бўлими – клиник эпидемиологиянинг 
шаклланишига олиб келди. 
Олий маълумотли ҳамшираларга бўлган талабнинг кучайиши, мазкур 
мутахассислар олдига қўйилаётган вазифалар улар томонидан кенг 
миқёсдаги замонавий ахборотларни билиш, уларни таҳлил этиш ва амалиётда 
қўллаш тамойилларини эгаллаш заруриятини белгилаб беради. “Олий 
ҳамширалик иши” йўналиши бўйича давлат таълим стандартига (ДТС) 
мувофиқ, талабалар аҳоли саломатлигининг ҳолатларини, ташқи муҳит 
омилларининг унга таъсирини таҳлил эта олиш ва баҳолаш кўникмаларини 
эгаллаши, илмий тафаккурнинг замонавий усулларини даволаш-ташхисот 
жараёнларида қўллай олиши зарурдир. Ушбу кўникмаларни эгаллаш 
зарурияти олий ҳамширалик иши факультети талабаларига клиник 
эпидемиология асослари ўқитилишини тақозо этади. 
Шу муносабат билан 2012 йилдан бошлаб олий ҳамширалик иши 
факультети талабалари ўқув режасига клиник эпидемиология предмети 


киритилди ва ўқув жараёнини услубий жиҳатдан таъминлаш мақсадида 
клиник эпидемиология бўйича мазкур дарслик тайёрланди.
Дарслик клиник эпидемиологияни ўқитиш борасида тўпланган халқаро 
тажрибага таяниб, олий тиббий таълим Бутун жаҳон уюшмаси тавсияларига 
биноан, мутахассислик бўйича ДТС талабларига мувофиқ яратилди.
Маълумки, клиник қарорлар қабул қилинишида мутахассиснинг 
тажрибаси катта аҳамият касб этади. Лекин тиббиёт ходими ўз фаолияти 
давомида касалликларга хос бўлган (айниқса сурункали касалликларга хос 
бўлган) сезилар-сезилмас тарздаги, узоқ кечувчи барча жиҳатлар, ўзаро 
таъсир этувчи жараёнлар борасида тўла-тўкис етарлича амалий тажрибани 
тўплаши мушкул ишдир. Ишончли клиник ахборотга эга бўлишни хоҳловчи 
мутахассис учун, клиник эпидемиология соҳасидаги билим, худди анатомия, 
физиология, патология, биохимия, фармакология соҳаларидаги билимлардек 
асқотади. Шу боис, эпидемиологияга бугунги кунда табобат соҳасининг 
пойдеворини ташкил этувчи, унинг истиқболдаги юксалишини белгиловчи 
фундаментал фанлардан бири сифатидаги қарашлар тобора кўпчиллик 
томонидан эътироф этилмоқда. 
Клиник эпидемиология ҳақидаги айрим фикрлар Мустақил Давлатлар 
Ҳамдўстлиги ҳудудида, жумладан Ўзбекистонда ўтган асрнинг сўнгги 
йилларида пайдо бўла бошлади. 1998 йилда клиник эпидемиологиянинг 
асосчилари, Америкалик олимлар Р. Флетчер, С. Флетчер ва Э. Вагнер 
томонидан яратилган “Клиник эпидемиология. Далилларга таянган тиббиёт 
асослари” китобининг русча таржимаси чоп этилди. Фақатгина орадан 5-10 
йиллар ўтгач, тиббиёт олий ўқув юртларининг айрим кафедралари ўқув 
жараёнига клиник эпидемиология асосларини тадбиқ эта бошлашди. 
Клиник эпидемиология предметининг ўқув жараёнига киритилиши 
таълим беришда босқичлилик тамойилига риоя этиш имконини беради ва 
даволаш-ташхисот жараёнларида фойдаланиш учун талабаларни илмий 
идрок этиш усуллари билан қуроллантиради. Мазкур дарсликнинг ахборот 
манбаи Олий маълумотли ҳамширалар факультети талабаларига клиник 


амалиётда эпидемиологик тадқиқот усулларини қўллаш бўйича услубий 
ёндошувларни ўзлаштиришга қаратилгандир. Шуни таъкидлаш жоизки, 
тақдим этилаётган дарслик Клиник эпидемиология бўйича ўзбек тилида 
яратилган дастлабки ўқув адабиётидир. Шу боис, табиийки дарслик муайян 
даражадаги номукаммаллик аломатларидан холи бўлмаслиги мумкин. 
Муаллифлар барча холис ва асосли фикр-мулоҳазаларни, таклифларни катта 
қизиқиш ҳамда миннатдорчилик билан қабул қилишади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish