Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

Интенсив кўрсаткичлар 
Мутлақ рақамларда ифодаланган касаллик ҳолатлари сони мазкур 
касаллик билан касалланиш ҳақидаги умумий тасаввурни шакллантириши ва 
касалликнинг тенденциясини англатиши мумкин, лекин улар ёрдамида турли 
ҳудудлардаги ёки муайян бир ҳудуддаги турли ёш гуруҳларидаги кишилар 
ўртасида касалланиш пайдо бўлиш хавфи ҳақида тўғри хулоса чиқариб 
бўлмайди. Касалланишни ҳақиқий баҳолаш учун нисбий частотавий 
кўрсаткичлардан, яъни касаллик пайдо бўлиш хавфи ҳақидаги хулосага 
аҳоли сонининг таъсирини бартараф этиш имконини берувчи интенсив 
кўрсаткичлардан (ИК) фойдаланилади. Интенсив кўрсаткичлар ҳодисанинг 
муҳитга нисбатидир (ҳодиса/муҳит). 
Интенсив кўрсаткични ҳисоблашнинг формуласи умумий тарзда 
қуйидаги кўринишга эга:
I=
 
I – 
интенсив кўрсаткич турларидан бири;


А – муайян ҳудуддаги аҳоли ёки бирон аҳоли гуруҳи ўртасида (хавфли 
гуруҳ), маълум бир вақтда ёки вақт оралиғида кузатилаётган касалланиш 
ҳолатларининг мутлақ сони; 
N – A 
касалланиш ҳолатлари ўрганилаётган муҳит, яъни муайян 
ҳудуддаги аҳоли ёки бирон аҳоли гуруҳининг сони; 
R – 
кўрсаткич ўлчами, исталган қийматдаги 10
n
кўринишида 
ифодаланади: 
• 
бирнинг улуши; 
• 
процентларда, яъни 100 кишига,%; 
• 
промиллда – 1000 кишига, ‰; 
• 
продецимиллда – 10 000 кишига, ‰о; 
• 
просантимиллда – 100 000 кишига, ‰оо; 
Одатда эпидемиологик амалиётда, хусусан жадваллар билан ишлашда 
ўлчам белгиси қўлланилади, масалан, “100000 кишига касалланиш” - ‰оо 
кўринишида ифодаланади.
Интенсив кўрсаткич (частота кўрсаткичи) касалликнинг мутлақ 
миқдоридан, аввало, хавфли гуруҳ сонига (аҳоли сонига) нисбатан 
ҳисобланганлиги билан фарқ қилади. 
Турли кўрсаткичлар таққосланаётганида бир хил ўлчамда ифодаланган 
кўрсаткичлардан фойдаланилиши шарт. Зарурият туғилганида вергулни 
дастлабки ҳолатидан ўнг ёки чапга силжитиб кўрсаткич ўлчамини ўзгартиш 
мумкин. Масалан, 1211,3‰оо кўрсаткичи бошқача ўлчамларда қуйидаги 
кўринишларга эга бўлади: 121,1‰о ёки 12,1‰ ёки 1,2%. 
Касалланишнинг абсолют ёки интенсив кўрсаткичи ҳақидаги маълумот 
фақатгина касаллик номи, аниқланган жойи, вақти, хавфли гуруҳ номи (барча 
аҳоли ёки алоҳида гуруҳ) ва ўлчами кўрсатилган ҳолдагина тўлиқ ва аниқ 
ҳисобланади. Масалан, Z шаҳрида аҳолининг ўткир ичак инфекциялари 
билан касалланиши 1990 йилда 1211,3‰оо ни ташкил этди. 
Эпидемиологик тадқиқотларда аксарият ҳолларда қуйидаги интенсив 
кўрсаткич турларидан фойдаланилади:


• 
кумулятив инцидентлик (касалланиш) – КI; 
• 
оний превалентлик (PRM) ва муайян даврдаги превалентлик (PRP); 
• 
инсон-вақт инцидентлиги ёки инцидентлик зичлиги.
Аксарият интенсив кўрсаткичларнинг эпидемиологик мазмун-моҳияти 
шундан иборатки, улар қуйидагилардан бирини акс эттиради:
• 
муайян муҳитдаги касаллик ҳолатлари частотасини (янгидан 
аниқланган ёки барча ҳолатларни); 
• 
муҳитдаги ушбу ташхис билан касалланганлар (беморлар) ҳиссасини; 
• 
муҳитдаги ҳар бир киши учун касалланишнинг (бемор бўлишнинг) 
ўртача хавфини. Ўртача хавфни муҳитдаги ҳар бир кишининг касалланиш 
ёки бемор бўлиш эҳтимоллиги сифатида ҳам ифодалаш мумкин. 
Ягона кўрсаткич қайд этилаётган касалланишни келтириб чиқарган 
сабабнинг фаоллиги ҳақида етарлича далил бўла олмайди. Фақатгина 
беморларни аниқлаш, ташхис этиш ва ҳисобга олиш бир хил тарзда амалга 
оширилган интенсив кўрсаткичларни таққослаш, ушбу кўрсаткичларнинг 
қийматларини белгиловчи сабабларнинг фаоллигини таққослаш имконини 
беради. 
Касалланишнинг 
барча 
интенсив 
кўрсаткичлари 
муқобил 
кўрсаткичлардир, яъни уларнинг ҳисоблаб топилиши аҳолининг икки 
гуруҳини – беморлар ва соғлом кишиларни ўзаро қарши қўйишга 
асослангандир. Шунинг учун ҳам касалланишнинг интенсив кўрсаткичлари 
(инсон-вақт инцидентлиги кўрсаткичи бундан мустасно) бир пайтнинг ўзида 
хавфли гуруҳдаги айни пайтдаги (муҳитдаги) ушбу касаллик ҳолатлари 
частотасини ҳам, ва шу гуруҳдаги касалланганлар (беморлар) улушини ҳам 
акс эттиради. 
Масалан, 1990 йилда Z шаҳри аҳолисининг ўткир ичак инфекциялари 
(ЎИИ) билан касалланишининг инцидентлик кўрсаткичи 1211,3‰оо ни 
ташкил этди. Бу 1990 йилда Z шаҳри аҳолисининг ўткир ичак инфекциялари 
билан касалланиш частотаси ҳар 100000 аҳолига 1211,3 нафар кишини 
ташкил этганлигини англатади. Шунингдек, ушбу рақам 1990 йилда Z шаҳри 


аҳолиси ўртасида ЎИИ билан касалланганлар улуши 1,2% ни ташкил 
этишини кўрсатади. Ушбу катталик 1990 йилда Z шаҳри аҳолисининг ЎИИ 
билан касалланишининг ўртача хавфини ҳам акс эттиради. 
Барча ИКлар кумулятив табиатга эга, яъни муайян бир давр охирига 
келиб йиғилган касалланиш (янгидан аниқланган ёки барча мавжуд) 
ҳолатларини акс эттиради. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish