Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З


Ташхисий синамаларнинг такрорлана олиши



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

Ташхисий синамаларнинг такрорлана олиши 
Ташхисий синамаларнинг такрорлана олиши (reliability, repeatability) – 
синаманинг қайта ўлчашлар сериясида бирон ҳодисани, жараённи, ҳолатни 
бир хил баҳолаш қобилиятидир. Саломатликка оид бирон параметрни 
такрорий текширишларда мутлақо бир хил баҳолаш нисбатан кам 
кузатилади. Кўрсаткичлар фарқининг (вариабеллигининг) сабаблари ҳақиқий 
(объектив, биологик) ва субъектив вариабелликларга боғлиқдир. 
Натижаларнинг ҳақиқий вариабеллиги текширилувчи организмнинг ҳаёт 
фаолияти хусусиятлари билан боғлиқ. Ҳатто соғлом шахсларда ҳам кўпгина 
кўрсаткичлар текширишлар оралиғидаги қисқа муддатлар давомида ўзгариб 
туради. 
Субъектив вариабелликлар ходим томонидан йўл қўйилган хатоликларга 
ёки синаманинг хатоликларига боғлиқдир. Ходим томонидан йўл қўйилган 
хатоликларнинг натижа вариабеллигига қай даражада кучли таъсир этишини, 
артериал қон босимининг доимий муқим параметрларига эга махсус 
тренажерларда ходимнинг артериал қон босимини ўлчай олишини текшириш 
яққол кўрсатади. Бундай текширишларда, махсус тайёргарликдан ўтмаган 
ходимларнинг деярли барчаси артериал қон босимини ўлчашда турли 
натижаларни қайд этишади. Ҳаттоки айнан битта ходимнинг ўзи кетма-кет 
артериал қон босимини ўлчаш серияларида жиддий фарқ қилувчи 
натижаларни олиши мумкин. Бирон белгини ўлчашда турли анжомдан 
фойдаланиш, масалан артериал қон босимини ўлчаш учун ҳар хил аппаратни 
қўллаш, натижалар ўртасидаги тафовутнинг янада ошишига олиб келади.
Субъектив вариабеллик ўлчашларнинг тасодифий ва тизимли 
хатоликларини келтириб чиқаради. Синамаларнинг такрорлана олиш 
қобилиятини баҳолаш учун олинган натижаларнинг вариабеллигини ўргана 


бориб синовлар серияси амалга оширилади. Субъектив вариабелликни 
минимал даражага тушириш учун, эпидемиологик тадқиқотларни ўтказувчи 
ходимнинг жиддий тайёргарликдан ўтиши талаб этилади. Ходимга, аввало, 
тегишли стандарт усулларнинг ўзига хослигини, усулни қўллашнинг 
стандарт шароитларини (масалан, хона ҳарорати, текширилувчи шахс 
танасининг жойлашуви, жисмоний фаоллигини ва ҳоказо) ўргатиш зарур. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish