Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

Таснифий хатоликлар 
Ташхисий синамалар, нафақат ташхис қўйиш ва беморларни аниқлаш 
учун, балки шунингдек, аҳоли ўртасида турли касалликлар тарқалганлигини 
баҳолаш учун ҳам қўлланилади. Агарда бу жараёнда етарлича валидликка эга 
бўлмаган синамалардан фойдаланилса, айрим шахсларда касаллик 
мавжудлиги ҳақида нотўғри хулоса чиқарилишига ва оқибатда эса 
тарқалганликни нотўғри баҳолашга олиб келиши мумкин. 
Синаманинг паст сезгирлиги беморни хато тарзда соғлом шахслар 
қаторига қўшишга сабаб бўлади. Бу эса превалентлик ёки инцидентликни 
етарлича баҳоламасликка олиб келади. Синаманинг паст хослигида эса айрим
соғлом шахслар хато тарзда беморлар қаторига қўшилиб кетади. Бу эса 


превалентлик ёки инцидентликка ортиқча баҳо беришга олиб келади. Иккала 
ҳолатда таснифий хатолик деб номланган оғиш кузатилади.
Таснифий хатоликлар – ҳодисани ўлчаш билан боғлиқ бўлган тизимли 
хатоликдир. Таснифий хатоликларнинг йўналиши қандай натижалар - сохта 
ижобий натижанинг ёки сохта манфий натижанинг устуворлигига боғлиқдир. 
Сохта натижалар салмоғи – миқдори эса синаманинг сезгирлиги ва хослиги, 
ҳамда текширилаётган аҳоли ўртасида касалликнинг тарқалганлиги билан 
белгиланади.
Таснифий хатоликларга, айниқса, икки ёки ундан кўпроқ гуруҳларда 
касалланиш кўрсаткичлари таққосланиб, таққосланаётган гуруҳларга таъсир 
кўрсатаётган хатарли омилнинг турлича фаоллиги ҳақида хулоса чиқариш 
жараёнида жиддий эътибор қаратиш зарур.
Иккала гуруҳда қўлланилган ўлчов усуллари бир хил сезгирлик ва 
хосликка эга бўлса, яъни валидликлари бўйича фарқ қилишмаса, бундай 
ҳолатдаги таснифий хатоликлар дифференциацияланмаган таснифий 
хатоликлар деб юритилади. Бунда таснифий хатолик (ажратишдаги хатолик) 
таққосланаётган гуруҳлардаги беморларда ҳам, соғларда ҳам бир текис 
(дифференциация қилиб бўлмайдиган) даражада бўлади. Таъкидлаш жоизки, 
икки гуруҳни бир хил сезгирлик ва хосликка эга бўлган усуллар ёрдамида 
таққосланса, таснифий хатоликлар ҳамиша ушбу гуруҳлардаги касалланиш 
кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни камайтиради.
Таққосланаётган гуруҳларда қўлланилган ташхисий синамалар турли 
валидликда бўлганлиги натижасида, яъни турлича сезгирлик ва хосликка эга 
синамалар қўлланилиши оқибатида келиб чиқадиган таснифий хатоликларга 
дифференциацияланган таснифий хатоликлар деб юритилади. Агарда 
таққосланаётган гуруҳларда қўлланилган синамаларнинг сезгирлиги ва 
хослиги турлича бўлса, келиб чиқадиган оғиш исталган йўналишда 
кузатилиши мумкин. Таққосланаётган гуруҳлар ўртасидаги ҳаққоний 
тафовут сунъий тарзда пасайтирилиши, ниқобланиши ёки кўпайтирилиши 
ёхуд унинг йўналиши ўзгартирилиши мумкин. Баъзан гуруҳлар ўртасида 


аслида мавжуд бўлмаган фарқ “аниқланиши” – мавжуд деб кўрсатилиши 
мумкин. Айнан бир хил синама қўлланилганида ҳам, агар қандайдир сабабга 
кўра таққосланаётган гуруҳларда унинг валидлиги турлича бўлса, таснифий 
хатоликлар турлича кўринишда намоён бўлиши мумкин.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish