116
Кенгаш Низоми тасдиқланди. 1994 йил 16 январь куни Ўзбекистон
Республикаси билан Қирғистон Республикаси ўртасида ягона иқтисодий
макон
тўғрисида шартнома имзоланди. 1994 йил 30 апрелда Чўлпонота шаҳрида
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ўртасида Ягона иқтисодий макон
тузиш тўғрисида уч томонлама шартнома имзоланди. 1994 йил 8 июль Алмати
шаҳрида учрашув бўлиб ўтди. 1995 йил январида Қозоғистон Президенти
Тошкентга келди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий
ҳамкорликка доир битим ва қатор ҳужжатларга имзо чекилди. Битимга
Қирғизистон ҳам қўшилди. Натижада уч мамлакат ўртасида ягона бозорни
вужудга
келтириш, маҳсулот айрибошлаш имконияти яратилди. Тошҳовуз
учрашувида Марказий Осиѐ Республикалари Президентлари Марказий Осиѐ
мамлакатлари ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқдилар ва
қўшма Баѐнот имзоладилар.1995 йил 3 мартда Тошҳовузда Марказий Осиѐ
давлатлари раҳбарларининг учрашуви бўлди. 1995 йил 14 апрель куни
Чимкентда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон Президентларининг
учрашуви бўлди. Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги вазият ҳақида
маслаҳатлашиб олинди. Қабул қилинган Баѐнотда Тожикистон мухолифат
кучлари томонидан 1995 йил 7 апрелда қилинган қон тўкишга
олиб келган
ҳужум қораланди. 2000 йилгача дастур маъқулланди. 1995 йил 15 декабрда
Жамбулда ўтказилган давлатлараро Кенгаш мажлисида, 1997 йил 9-10 январь
кунлари Бишкекда ва 1997 йил 12 декабрь куни Қозғистоннинг янги пойтахти
Остана (Оқмола) шаҳрида Марказий Осиѐ давлат раҳбарлари учрашдилар.
1998 йил 5-6 январда Ашгабадда Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон,
Қирғизистон, Тожикистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бешала
давлатнинг миллий манфаатларига, минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка
мос келадиган дўстона, тенг ҳуқуқли ва ўзаро
фойдали муносабатларни
чуқурлаштиришга содиқ эканлиги тасдиқланди. Тожикистон Президенти
И.Раҳмонов мазкур ягона иқтисодий ҳудудга Тожикистон ҳам қўшилишини
билдирди.
И.Каримов ташаббуси билан 2000 йил 20-21 апрелда Тошкентда
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Президентларининг
учрашуви бўлиб ўтди. Унда 1999 йилдаги Қирғизистон билан боғлиқ фожиалар
кўриб чиқилди. Саммит қатнашчилари халқаро террорчилик, диний ва сиѐсий
экстремизм, минтақа барқарорлигига таҳдид солувчи омилларга қарши кураш
тўғрисидаги шартномага имзо чекдилар. 2001 йилнинг 1-ҳафтасида
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари Алмати
шаҳрида учрашдилар. Мажлисда И.Каримов Марказий Осиѐ
Республикалари
Иқтисодий Ҳамжамияти Форумини чақириш тўғрисида таклиф киритди. 2002-
2003 йилларда ушбу Саммит ўз ишини давом эттирди. И.Каримов «Туркистон
умумий уйимиз» деган ғояни илгари сурди. 1-навбатда, ижодкор зиѐлилар-
ѐзувчилар, тарихчилар ва бошқаларнинг эътиборини Туркистон тарихий
бирлик туйғусини қайтадан тиклашга қаратди. И.Каримов томонидан 1995
йил 5 майда Олий Мажлис 2-сессиясида «Туркистон -умумий уйимиз»
шиорининг илгари сурилиши, унинг мазмуни ва кўзланган мақсад минтақавий
барқарорликни таъминлашдир.