Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

Кушон подшолиги. Мил.ав. 1-аср охирида Гуйшуанг ябғуси Кужула 
Кадфиз 5 ҳокимлик (жабғулик)ни бирлаштириб, ўзини Гуйшуанг ҳокими деб 
эьлон қилади. Тарихда бу давлат Кушон подшолиги номи билан шуҳрат 
топади. Қадимги Чағониѐн вилоятида жойлашган Далварзин мавзеи Кушон 
подшолигининг пойтахтига айлантириладиКужула Кадфиз ҳокимлик даврида 


15 
«ябғу», «шоҳлар шоҳи» ва «буюк халоскор» каби жарангдор унвонлар 
битилган тангалар зарб этилади. 
Кужула Кадфиз ўз давлат чегараларини кенгайтириш ва қудратини 
мустаҳкамлаш мақсадида бошқа ҳудудларга юриш қилади. Мил.ав. 1 аср 
охири ва мил. 1 аср бошларида Кушон подшолиги нуфузи жиҳатидан 
Хитойнинг Хань давлати, Парфия подшолиги ва Рим салтанати билан 
рақобатлашадиган қадимги дунѐнинг энг қудратли давлатларидан бирига 
айланади.Кужула Кадфиз вафотидан сўнг, подшолик тахтига ўғли Вима 
Кадфиз ўтиради. У пул ислоҳоти ўтказиб, мис чақалар билан бир қаторда 
олтин тангалар зарб этади. Ҳиндистоннинг шим.-ғарбий қисмини ўз давлатига 
қўшиб олиб, Рим салтанати билан алоқа ўрнатади. 
Вима Кадфиздан сўнг Кушонлар салтанати тахтига Канишка I ўтиради. 
Унинг ҳукмронлиги даврида (мил. 78—123) мамлакат ҳар жиҳатдан ривож 
топиб юксалади. Панжоб ва Кашмир вилоятлари қўшиб олиниб, давлат 
чегаралари янада кенгайтирилади. Подшолик пойтахти Бақтрия шимолдан 
жанубга — Пурушапур (ҳоз. Пешовар шаҳри)га кўчирилади. Кушон 
подшолигининг чегаралари бу даврда жанубда Панжоб вилояти, шимолда эса 
Ҳисор тоғи тизмалари бўйлаб ўтади. Шаҳарлар сони ортиб, уларда буддавий 
динининг ҳашаматли меъморий обидалари: ибодатхона, монастирлар, ступа 
(саждагоҳ)лар қад кўтаради. Ибодатхоналар Будда ва унинг санам 
(бодисатва)лари ҳайкаллари билан безатилиб, шаҳар меъморчилиги билан 
узвий боғланган ҳолда тасвирий ва амалий санъат, ҳайкалтарошлик юқори 
даражада ривож топади. 
Археология ѐдгорликлари ва топилмалардан маълум бўлишича бу даврда 
ҳунармандчилик, айниқса кулолчилик, мисгарлик, заргарлик ва қуролсозлик 
тараққий этади. Ҳунармандчилик маҳсулотларининг ортиши билан ички ва 
ташқи, хусусан, чорвадор аҳоли билан савдо алоқалари авж олади. Кушон 
подшолигининг Хань давлати ва Рим салтанати билан иқтисодий ва элчилик 
муносабатлари юксак даражага кўтарилади. Кучли табақаланиш оқибатида 
юзага келган қўзғолонларнинг авж олиши натижасида III аcр ўрталарида 
Кушон подшолиги парчаланиб, барҳам топади. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish