Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

Қадимги Хоразм. Мил.ав.IV асрда Хоразм Ахоманийлар давлатидан 
ажралиб, ўз мустақиллигини тиклаб олади. Македониялик Александрнинг 
ҳарбий юришлари, сўнгра Салавкийлар ҳукмронлиги даврида ҳам ўз эркини 
сақлаб қолган Хоразм бу янги фотихлар билан мустақил давлат сифатида 
алоқада бўлади. Маълумки, мил.ав.VII-V асрлардаѐқ узил-кесил шаклланган 
Хоразм воҳасининг ўтроқ хўжалигини, асосан, деҳқончилик ва чорвачилик 
ташкил этган. Бундай ишлаб чиқарувчи хўжаликларнинг кенгайиши эса, ўз 
навбатида воҳада кўплаб шаҳар, қишлоқ ва қалъаларнинг қад кўтаришига, 
ҳунармандчиликнинг кулолчилик, темирчилик, тўқимачилик, заргарлик ва 
қуролсозлик каби турли соҳаларининг юксак даражада ривож топишига олиб 
келган. Бу даврда қадимги Хоразмда айниқса, деҳқончилик воҳалари, аҳоли 
турар жойлари муҳофазасига катта аҳамият берилади. Шаҳар, қишлоқ ва қалъа 
дарвозалари 
ғуломгардиш, 
бурж 
ва 
нишон 
туйнуклари 
билан 
мустаҳкамланади. Улкан ва ўта мустаҳкам қалъалари туфайли бу қадимги диѐр 
Хоразм («Ху-вар-зм»), яъни «яхши ѐки ажойиб қалъали ўлка» маъносини 
англатувчи ном билан шуҳрат топган. Бундай қалъалар Авесто китобида «вар» 
атамаси билан тилга олинади. Ёзма манба ва археология маълумотларининг 
гувоҳлик беришича, мил.ав.III - мил. III асрларда Хоразм Сирдарѐнинг ўрта 
оқимида ташкил топган Қанғ давлатининг таркибида бўлган. 
Даван — қадимги Фарғона давлати. Фарғона водийси сой ҳавзаларида 
шаклланган катта-кичик ўтроқ деҳқончилик воҳалари кенгайиб, мил.ав. IV-1 


14 
асрларда ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг турли соҳалари ривож топади. Бир 
нечта қишлоқ ва шаҳарлар қад кўтаради. Қадимда бу обод тарихий ўлка ва 
бош шаҳри табиатига монанд мазмунни англатувчи «Паркана», яъни «сув 
бўйи» ѐки оддийгина «водий» деб юритилган. Қадимги Хитой ѐзма 
манбаларида у Дайюань (Даван) номи билан тилга олиниб, Қува шаҳри 
(Қайқубат) унинг пойтахти бўлган. 
Даванда ўтроқ зироаткор аҳоли билан бир қаторда тоғ олди ва даштлик 
ҳудудларда чорвадор қабилалар ҳам яшаган. Чорвачиликда, айниқса 
йилқичиликка эътибор кучли бўлган. Даван қадимда ўзининг зотли «самовий» 
арғумоқлари билан шуҳрат қозонган. Даван тулпорлари, айниқса Хитойда 
жуда қадрланган. Мил.ав. II асрда Даванда қавийлик даражасидаги ҳокимлик 
ҳукм сурган. Давлат бошқарувида оқсоқоллар кенгаши муҳим ўринга эга 
бўлган. Давлат ва жамоаларга тегишли ҳаѐтий масалалар оқсоқоллар 
кенгашида ҳал этилган. Даванда пул зарб этиш бу вақтда ҳали юзага келмаган 
эди. Ташқи ва ички савдо пулсиз мол айирбошлаш воситасида амалга 
оширилган. Қўшни давлатлар, айниқса Хитой билан бўлган савдо муҳим 
ўринга эга бўлган. 
Мил.ав. Ш аср бошларида Сирдарѐнинг ўрта оқимидаги ерларда кўчманчи 
чорвадор сак қабилаларининг Қ а н ғ давлати ташкил топади. Қадимги Хитой 
манбаларида эса у «Кангкия», замонавий ўқилишда «Кангюй» ва «Кандзюй» 
шаклида тилга олинган. Бу давлатнинг ҳудуди қадимги Чоч (Тошкент) воҳаси, 
Талас водийси ва Чу дарѐсининг қуйи оқимида жойлашган. Мил.ав. II-I 
асрларда Қанғ давлати ниҳоятда кенгайиб ўзига 5 та ўтроқ вилоят: Чоч, Кеш, 
Суғд, Бухоро ва Хоразм ҳокимликларини бўйсундиради ва йирик давлат 
бирлашмасига айланади. Мамлакат бир қанча эл, юрт ва ўтроқ деҳқончилик 
вилоятларига бўлинган. Давлатни хоқон бошқарган. Хоқонлик ворисий бўлиб 
отадан ўғилга мерос тариқасида ўтган. Давлат бошқарувида қабила 
оқсоқоллари ва ҳарбий саркардалардан иборат олий кенгаш муҳим ўринга эга 
бўлган. Қанғ давлатига тобе вилоятлар маҳаллий ҳокимлар қўлида бўлиб, улар 
хоқонликка муттасил бож тўлаб турган. Қанғ давлатига тобе ўтроқ 
вилоятларда ҳунармандчилик ва савдо шаҳарлари, мустаҳкам йирик қалъа ва 
ибодатхона кўп бўлган. Шаҳарлар турар жойларининг аксарияти пахса ва хом 
ғиштлардан қурилган. Шаҳарнинг ташқи девори, қалъаси, дарвозалари, бурж 
ва нишон туйнуклари каби мудофаа иншоотларининг мустаҳкамлигига 
алоҳида аҳамият берилган.Шаҳарларда ҳунармандчиликнинг турли соҳалари, 
хусусан, кулолчилик ва темирчилик анча ривож топган. 
Қанғ давлати Хитой, Кушон, Парфия, Рим ва Кавказорти мамлакатлари 
билан иқтисодий, сиѐсий ва маданий алоқада бўлган. Унинг ҳудудидан Буюк 
ипак йўли кесиб ўтганлиги туфайли ташқи савдо алоқаларда сарбонликни 
қўлда сақлаб туришга интилган. Милоднинг V асрига келиб Қанғ давлати 
парчаланиб, унинг ҳудудида бир неча мустақил давлатлар ташкил топади. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish