Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

Этногенез ҳақида. Тарих фанида халқларнинг келиб чиқиши, 
уларнинг этник шаклланиши масаласи ўта муҳим ва долзарб масалалар 
сирасига киради. Чунки жаҳондаги кўплаб халқлар сингари ўзбек 
халқининг шаклланиши жараѐнининг бошланиши ҳам қадим замонларга 
бориб тақалади ҳамда мураккаб ижтимоий-сиѐсий ва этник жараѐнлар 
билан боғлиқ. Дунѐда қадимдан мустақил элат сифатида шаклланган, 
бошқа элатлар билан мулоқотга киришмаган, ассимиляция жараѐнларини 
бошдан кечирмаган бирорта ҳам элат, миллат ѐки халқ мавжуд эмас. 
Шунингдек, айрим элатлар аввалдан маълум ном билан аталиб келган 
бўлсалар, баъзи халқлар замонавий номларига кейинчалик эга бўлганлар. 
Яъни халқнинг номи (―этноним‖) ўзига нисбатан анча ѐш бўлиши 
мумкинлигига тарихда мисоллар талайгина. Ўзбек халқи ҳам ана шундай 
миллатлар сирасига киради. Этногенез масалаларини таҳлил қилганда бу 
ҳолни албатта ѐдда тутиш лозим.
Қадимги халқларнинг этник қиѐфаси, уларнинг урф-одатлари ва 
маросимлари ҳақидаги маълумотларни юнон, хитой, рим, арман, араб, 
форс ва туркий тилларда ѐзилган қадимги ҳам ўрта аср муаллифлари ва 
сайѐҳлари асарларида учратиш мумкин. Улар ўз асарлари ва 


24 
саѐҳатномаларида халқларнинг ташқи қиѐфасидаги умумийлик, баъзи урф-
одатларнинг яқинлиги ва тилларининг ўхшашлигини қайд қилганлар. 
Аммо бу жараѐнларнинг асл сабабларини очиб бериш масаласини улар ўз 
олдиларига мақсад қилиб қўймаганлар. Ўрта асрларда эса бу масалага у 
ѐки бу халқ эмас, балки кўпроқ эътиқод нуқтаи назаридан ѐндашилган 
ҳамда асосий эътибор халқларнинг қайси дин вакили эканлигига 
қаратилган, мусулмон халқларга ягона ислом миллати сифатида қаралган. 
XIX аср иккинчи ярми ва XX аср бошларида бу борада олиб борилган 
тадқиқотлар нисбатан самарали бўлишига қарамасдан бу тадқиқотлар ҳам 
халқларнинг этник келиб чиқиши, маданияти ва тилларидаги ўхшашлик 
сабаблари ва моҳиятини тўла очиб бера олмади. Моддий-ашѐвий, 
лингвистик, этнографик ва ѐзма манбаларнинг тўла ўрганилмаганлиги 
ҳамда этник тарих масаласининг кун тартибига ҳозиргидаги сингари 
қўйилмаганлиги бунинг асосий сабаби дейиш мумкин. 
Соҳа мутахассисларининг фикрича, халқларнинг этногенезини 
ўрганишда қуйидаги муҳим жиҳатларни эътиборда тутиш лозим: 
- ҳар бир халқнинг келиб чиқиши тарихи кўп қиррали жараѐн бўлиб, у 
ўз ичига шу халқнинг маданияти ва ижтимоий тузилмаси, унинг биологик 
хусусиятлари, ўзининг жамиятда тутган ўрнини тушуниши, тили ва 
ўзлигини англаши жараѐнлари ва хусусиятларини қамраб олади; 
- этногенез масаласига бир томонлама қараб, уни соддалаштирмасдан, 
шу халқнинг келиб чиқиши тарихида маълум аҳамият касб этган барча 
таркибий қисмлар, ҳар бир ҳолат эътиборга олиниши лозим; 
- этногенез мураккаб ва узоқ давом этувчи жараѐн бўлиб, мазкур 
жараѐнни босқичма-босқич тиклаш мақсадга мувофиқдир. Шундагина 
айрим халқлар этногенезига оид муаммоларни илмий нуқтаи назардан 
тўғри ва ҳаққоний очиб бериш мумкин бўлади.
Этногенез жараѐни турли халқларнинг аждодлари тарихидан 
бошланади. Ўзбек халқининг аждодлари тарихи жуда катта тарихий 
даврни ўз ичига олади. Узоқ тарихий тараққиѐт йўлида аждодларимиз 
мураккаб этногенез жараѐнларини бошдан кечирганлар. Бу жараѐнлар 
антропологик қиѐфалар, қабилалар, халқлар ва эатларнинг ўзаро аралашиб, 
қоришиб кетиши, маданий анъаналарнинг уйғунлашиб янги асосларда 
тараққий топиши тарзида кечган. 
Айрим этносларни бир-биридан фарқловчи муҳим белгилардан бири 
бу уларнинг ўзига хос маданий хусусиятлардир. Бу хусусиятлар ҳар бир 
халқнинг тарихий-маданий ривожланиш жараѐнида шаклланади ва 
авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтади. Фанда бу жараѐн «этник 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish