3.9. Сурункали панкреатит
Меъда ости безида тобора зўрайиб борадиган яллиғланишли-
дегенератив жараён бўлиб, унинг охирги босқичида ациноз
ҳужайралар ўрнини бириктирувчи тўқима эгаллашининг кучайиб
бориши билан ифодаланади ва безнинг экзокрин ва эндокрин
функцияси пасайиши билан бирга кечади.
Сурункали панкреатитларнинг бирламчи, иккиламчи, ирсий
қайталанувчи шакллари фарқ қилинади.
Бирламчи панкреатит бу патологик жарён бўлиб, меъда ости
бези тўқимасининг ўзини бирламчи яллиғланиши ривожланиши
билан боғлиқ.
Иккиламчи панкреатит – болаларда кўп учрайди. Унинг
реактив ва интоксикацион турлари фарқланади.
- реактив панкреатит меъда ости бези билан қўшни органларнинг
сурункали касалликлари (меъда, ўн икки бармоқ ичак, ўт ажратувчи
йўллар) фонида пайдо бўлади.
- интоксикацион панкреатит умумий касалликлар, заҳарланишлар,
инфекцион моддалар алмашинуви бузилиши, инфекцион касаллик–
лар натижаси ҳисобланади.
Ирсий қайталанувчи панкреатит муайян оилаларда кўпинча
илк болаликда учрайди, аутосом-доминант типда авлодга ўтади ва
яллиғланиш реакцияси унча ифодаланмасдан, меъда ости безида
фиброз ривожланиши билан намоён бўлади.
Ташҳисот мезонлари
1. Анамнези:
Овқат ҳазм қилиш органлари (меъда яраси, гастродуоденит,
холецистит,
ўт
ажратувчи
йўллар
дискинезияси
ёки
аномалияси)нинг сурункали касалликларига, аллергияга, ирсий
мойилликка, овқатнинг мос эмаслигига, моддалар алмашинуви
патологиясига, муковисци–дозга, оғир умумсоматик касалликларга,
қорин
жароҳатига,
бактериал
вирусли
касалликлар
ва
118
интоксикацияларни бошидан кечирганлигига кўрсатмалар бор.
2. Клиник мезонлар:
Оғриқли синдром – ўткир ҳуруж сифатида пайдо бўлади ва
бир неча соат давом этади. Қайталанувчи шаклида эса кунлаб
давом этади ёки доимий, кучли, зирқираб оғрийди, доимий оғриқли
панкреатит синдромида оғриқ узоқ давом этади. Кўпинча оғриқ
ҳаддан ташқари тўйиб овқат еганда, ёғлиқ овқат ва ширинликлар
истеъмол қилинганда кузатилади. Оғриқ локализацияси безнинг
шикастланган жойига боғлиқ, безнинг бошчаси шикастланганда –
оғриқ киндикнинг юқори ўнг томонида, безнинг гавдаси
шикастланганда – эпигастрал соҳада, думи шикастланганда – чап
қовурға остида пайдо бўлади. Оғриқлар ўраб олувчи характерга эга.
Диспептик синдром – иштаҳа бузилиши, кекириш, кўнгил
айниши, турғун метеоризм, ёғлиқ, гўштли, ширин овқатларни
кўнгил тортмаслиги, сўлак ажралишининг ортиши, ич қотишга
мойиллик ёки ич қотишини ич кетиш билан алмашиниб туриши
билан характерланади.
Астеник синдром – беҳоллик, гавда вазннининг камайиши,
гиповитаминоз аломатлари, тез чарчаш, кўпинча бош оғриғи,
эмоционал ҳолат билан ифодаланади.
3. Параклиник мезонлар:
А) сийдик таҳлили – диастаза фаоллигининг ортиши;
Б) қон биокимёси: амилаза фаоллигининг ортиши;
В) копрограмма – яллиғланиш элементлари йўқлигида стеаторея,
креаторея, аминорея;
Г) УЗИ -безнинг ҳаммасида ёки бирон қисмида ўлчовлари ва
зичлигининг ўзгариши, меъда ости безининг оҳакланиш ҳодисаси;
Д) рентгенологик текширишлар – панкреатин шираси ажраладиган
йўллар бўйича тошлар ёки паренхиманинг оҳакланиши кўринади,
экран назоратида аниқланадиган безнинг катталашгани ва оғриқли,
Одди сфинктерининг етишмовчилиги, папиллит, дуоденит,
дивертикулит хос.
119
Do'stlaringiz bilan baham: |