1. Қўзғалиш даврида ярим ётоқ тартиби.
2. стол № 5-парҳез, ёшига мос ҳолда. Касалликнинг фаол фазасида
135
оқсил 10–15% оширилади (творог ва қайнатилган гўшт ҳисобига).
Глюкокортикостероидлар
берилганда
(мушак
оқсиллари
парчалани–ши ҳисобига) оқсил 30–50% га оширилади. Оқсилни
чеклаш терминал ҳолатга олиб келади. Касалликнинг нофаол
фазасида ўсимлик мойи ҳисобига ёғлиқроқ овқатлар берилади
(суткалик рационини 15 % ташкил қилиши керак).
3. Аутоиммун ўзгаришлар вирусли гепатит В, С, Д да, оғирлик
даражасидан қатъи назар, ноактив рекомбинант интерферон билан
даволанади:
Велферон, интерферон А, роферон А, реаферон – 4 ёшгача
бўлган болаларга 500 минг ХБ 14 кун давомида кунига 2 маҳал,
кейин 1 млн ХБ 5,5 ой давомида ҳафтада 3 марта; 4 ёшдан
катталарга дозаси 2 марта кўпайтирилади.
4. Аутоиммун ўзгаришлар билан кечадиган сурункали гепатит В, С,
Д да (гаммаглобулинемия 23% ва ундан юқори) дастлабки
преднизолон терапия ўтказилади:
1–2 ҳафта – преднизолон (таб. 0,005г) 0,6 мг/кг/сут;
3 ҳафта – преднизолон 0,45 мг/кг/сут;
4 ҳафта – преднизолон 0,25 мг/кг/сут.
2 ҳафталик гавдаффусдан сўнг интерферонотерапия 5 млн ХБ
дан 4–6 ой давомида ҳафтада 3 марта.
5. Аутоиммун гепатитда – иммуносупрессив терапия
(глюкокортикостероидлар, цитостатиклар):
Преднизолон (таб.) 1–3 мг/кг дан берилади.
Азатиоприн (таб. 0,05г) 0,002 г/кг/сут 3–4 марта, 6–12 ой
давомида.
6. Гепатопротекторлар:
эссенциале 1 ой давомида овқат билан 1 капсуладан кунига 3
маҳал ёки 10–15 кун давомида 5% ли 10 мл глюкозани венага
юбориш;
легалон, карсил, силибинин 2–3 кун мобайнида кунига 1
драже (0,035 г) дан 3 маҳал овқатдан кейин;
силибор 1 таб. (0,04г) дан кунига 3 маҳал 2–3 ҳафта;
ЛИВ-52 1 таб.дан кунига 3 маҳал 2–3 ҳафта;
136
сирепар (фл. 10 мл) 2 мл дан м/о ёки венага ҳар куни, № 10–
12.
7. Липотроп препаратлар 1 ой давомида:
липой кислотаси 1 таб. (0,025г) дан кунига 3 маҳал овқатдан
кейин;
липамид 1 таб. (0,025г) дан кунига3 маҳал овқатдан кейин;
холин хлорид 20%ли эритмаси 1 чой қошиқдан кунига 3
маҳал.
8. Витаминтерапия 1 ой давомида: ретинол ацетат 1 таб./капс.
(3300ХБ) кунига 3 маҳал ёки ёғлиқ эритма (100минг. ХБ/мл) 1–2
томчидан кунига 2 маҳал;
токоферол ацетат 1 капс. дан кунига 2 марта ёки 10%ли
эритмаси кунига м/о 1 мл;
тиамин бромид 1 таб. (0,0026г) дан кунига 1 маҳал ёки 6%ли
эритмаси м/о 0,5–1 мл дан. № 10;
пиридоксин гидрохлорид 1 таб. (0,01г) дан кунига 1–2 марта
ёки 5%ли эритмаси м/о, т/о 0,5–1 мл дан. № 10;
витамин С 0,1 г дан кунига 3 маҳал ёки таксофит – витамин С
1таб. ни 1 стакан сувга солиб ичиш;
никотинамид 1 таб. (0,025г) дан кунига 3 маҳал овқатдан
кейин;
поливитаминлар кунига1 маҳал.
9. Ўт ҳайдовчи терапия: холеретиклар (аллохол 1 таб.дан 3 маҳал
овқатдан кейин, ҳолензим 1 таб.дан, дегидроҳол кислота 1 таб.
(0,2г)дан 3 маҳал ёки ҳологон ва б.), холекинетиклар (Демьянов
тюбажи, сульфат кислота, сорбит, ксилит, тухум сариғи ва б.), ўт
ҳайдовчи ўтлар (ҳамишабаҳор гулчалари, маккажухори попуги,
наматак, пижма ва б.) дамламаси. Ҳафтада бир-икки марта тюбаж
қилинади. Холеретикларни 1 ойда 2 ҳафталик курс билан қўллаш
тафсия этилади. Ўт ҳайдовчи терапияни узоқ муддат қўллаганда
қон яратувчи органлар фоалияти назорат қилиб турилади, чунки
анемиянинг ривожланиш хавфи бўлиши мумкин.
10. Минерал сувлар билан даволаш 1 йилда 2–3 марта ўтказилади.
2–3 мл/кг 3 марта иссиқ ҳолатда овқатдан 10–15 минут олдин меъда
шираси секрецияси паст бўлганда ва секрецияси 1- соатларда
137
юқори бўлган ҳолларда берилади. Курортларда даволаш сурункали
персистирланувчи гепатитнинг нофаол фазасида мумкин. Минерал
сувлар билан даволанганда бошқа ўт ҳайдовчи дорилар
берилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |