Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Сурункали панкреатит бўлган болаларнинг диспансер



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

 
Сурункали панкреатит бўлган болаларнинг диспансер 
кузатуви. 
Мутахасси
слар 
кўриги 
Стационардан сўнг 1-йили – шифокор кварталда 1 
марта, 2 йил мобайнида 1 йилда 2 марта, кейинги 
йиллари йилига 1 марта. ЛОР ва стоматолог кўриги 
йилига 2 марта. 
Клиник- 
лаборатор
текширувл
Умумий аҳволини баҳолаш. Оғриқ синдроми, 
диспепсик ҳолатни, қорин пальпациясини аниқлаш. 
Амилазани аниқлаш мақсадида қон таҳлили ҳар 6–
12 ойда, копрограмма 1 йил мобайнида ҳар 


121 
ар 
кварталда, кейинги йили йилига 2 марта, 
кейинчалик йилига 1 марта. Қондаги қанд 
миқдорини ва қанд эгри чизигини йилига 1 марта 
ўтказилади
.
Рецидивга 
қарши даво 
Парҳез : сурункали ўчоқлар санацияси. 
Гастродуоденал зона йўлдош касалликларини 
даволаш, травмалар, вирусли инфекциялар 
профилактикаси. Ташқи секретор етишмовчилик 
белгиларида- ферментлар ёрдамида ўринбосар 
терапия. ЎРВИ дан сўнг 10 кун давомида фермент, 1 
ой давомида – поливита–минлар, ўт хайдовчи 
биопрепаратлар. Фитотерапия. Минерал сувлар, 
ДЖТ. Жисмоний тарбия машғулоти – тайёрлов 
гуруҳида, 1 йилдан кейин – асосий гуруҳда. Проф 
эмлашлар ҳуружидан сўнг 1,5 ойдан кейин. 
Самара 
дорлик 
мезон 
лари 
Жисмоний ривожланиш кўрсаткичи меъёрда. 
Рўйхат 
дан 
чиқариш 
Рўйхатдан чиқарилмайди 
 
3.10. СУРУНКАЛИ ЭНТЕРОКОЛИТ 
- ингичка ва йўғон ичакнинг яллиғланиш касаллиги бўлиб, шиллиқ 
қаватининг дистрофик ўзгариши, функциясининг бузилиши. 
Патологик 
жараённинг 
жойлашуви 
1.Колит:
а) тотал; б) тифлит; в) трансверзит; 
г) проктосигмоидит 
2. Энтерит 
3. Энтероколит
Морфологик
ўзгариш
характерлари 
Катарал
Катарал-геморрагик 
Эрозив-ярали 
Перивисцерит кўринишида 


122 
Кечиш фазалари Авж олиш
Ремиссия
Кечиш
тури 
Рецидивли
Узлуксиз-рецидив 
Функционал
бузилиш
характери 
Мотор фаолиятининг бузилиши 
Хазм функциясининг бузилиши 
Сўрилиш функциясининг бузилиши
Клиник кўринишида мотор функциясининг бузилиши устунлиги 
(қабзият ва ич кетиш). «Спастик колит» ёки «йўғон ичак 
дисфункцияси» термини ўрнига «Таъсирланган йўғон ичак 
синдроми» деб номланади. 
ТАШҲИСОТ МЕЗОНЛАРИ 
1. Анамнези: 
ОИИ (сальмонеллёз, дизентерия, энтеро- и ротавирусли 
инфекция, колиэнтерит), дисбактериозга кўрсатма, паразитар 
касалликлар овқат аллергияси: алиментар бузилишлар, дорилар 
қабул 
қилиш, 
туғма 
ёки 
орттирилган 
ферментатив 
етишмовчиликлар, неврологик бузилишлар, овқат ҳазм қилиш 
органларининг сурункали касалликлари, иммун бузилишлар, ичак 
аномалиялари. 
2. Клиник мезонлар: оғриқ синдроми – киндик атрофида ва 
қорин бўйлаб, ҳуружсимон дефекциядан кейин , газлар кетгандан 
кейин пасаяди: сут, сабзавот, мева совуқ ичимликлар қабул 
қилгандан кейин оғриқ кучаяди. Кўпинча куннинг иккинчи ярмида 
кечаси, жисмоний зўриқишдан кейин юзага келади. Ингичка ичак 
зараланиши 
учун 
чўзилувчан, 
тортувчи 
оғриқ 
хос, 
кучли,ҳуружсимон- йўғон ичак учун, қорин пальпациясида ичак 
қовузлоқлари бўйлаб оғриқ таркалади. 
Диспептик синдром – нажаснинг бузилиши ич кетиши 
кўринишида кўпроқ кечаси безовта қилади. Қабзият билан 
алмашиниб келади. Тўлиқ бўшай олмаслик ҳисси, ахлат 
лентасимон ёки қўй юмалоғига ўхшаш кўринишда, метеоризм, 
қорин қулдираши куннинг иккинчи ярмида безовта қилади. 
Умумий энтерал симптомлар – гавда вазни камайиб, бўй 
ўсишининг орқада қолиши, тери қуруқлиги, тирноқларнинг 
синувчанлиги, соч тўкилиши, полигиповитаминоз белгилари, 


123 
анемия, электролит бузилиши, оқсил минерал алмашинувининг 
бузилиши.
3. Параклиник мезонлар
Умумий қон таҳлили- Нв, лейкоцитларнинг пасайиши, ЭЧТ 
тезлашиши; 
Копрограммада – ахлат шаклининг ўзгариши, яллиғланиш 
элементлари, йодофил флора, овқат ҳазм қилишнинг бузилиши; 
Ахлат экишда – дисбактериоз; 
Ректо- и колоноскопия – шиллиқ қават ўзгариши- полип, яра, 
чандиқлар, эрозия аниқланиши; 
Рентгенологик текшириш (ирригоскопия) – ичак моторикаси–
нинг бузилиши, аномалия ва бошқа органик бузилишлар. 
Қиёсий ташҳисот 
Инфекцион характердаги касалликлар (дизентерия, сальмо–
неллёз, иерсиниоз), лямблиоз, дисахаридаз етишмовчилиги, 
муковисцидоз, аппендицит, ичак аномалиялари, носпецифик ярали 
колит, Крон касаллиги, ичак дискинезиялари билан ташҳислаш. 
Даволаш 
1. Ярим ётоқ тартиби. 
2. Парҳез –№ 4А, 4Б, 4В стол. Касалликнинг авж олиш 
даврида тўла қимматли парҳез, оқсил, ёғ, углеводлар меъёрда ош 
тУЗИ озгина, механик ва кимёвий таъсирловчиларни чеклаш. 
Шунингдек, ичакда бижғиш ва ачиш жараёнларини кучайтирувчи 
маҳсулотлар шўр, дудланган қовурилган овқатлар, қора нон, янги 
сут маҳсулотлари, қатиқ, гўшт ва балиқнинг ёғлиқ қисмлари, карам, 
нўхат, ловия, редиска, саримсоқ пиёз)ни тақиқлаш. Ҳамма овқатлар 
қайнатма ёки буғда пиширилган ёки қирғичдан ўтказилган бўлиши 
керак (4Б парҳез). Парҳезга амал қилиш муддати индивидуал 
қатъий. 4В парҳезга 2–4 ҳафтадан кейин ўтилади (нажас меъёрда 
оғриқ синдроми йўқолган ёки пасайган, диспептик ҳолат йўқолган). 
Агар кўп ич кетиш безовта қилса, авайлайдиган парҳез қўлланади.
3. Антибактериал препаратлар кенг таъсир доирасига эга 
бўлса овқатдан кейин 3 маҳал энтеросептол, кунига 2–3 маҳал 1 
таб.дан мексаформ, 7–8 кун эритромицин, сульфасалазин (таб. 0,5г, 
болаларга 5–7 ёшдан 0,25–0,5г; катталарга 7 ёшдан 0,5 г кунига 3–6 


124 
маҳал) берилади. Зарурат туғилса дозани суткасига 5 г ошириш 
мумкин. Ушлаб турувчи доза: 2–4 ой мобайнида суткасига 1–1,5г. 
Антибиотиклар эҳтиёткорлик билан қўлланади. 
4. Йўғон ичак флорасини меъёрдалаштирувчи припаратлар: 
колибактерин, бифидумбактерин, бактисубтил 10–15 дозадан 
кунига 3 маҳал, бифинол 4–6 дозадан кунига 2–3 маҳал, интестопан 
7–8 кун 1 таб.дан кунига 2–3 маҳал. 
5. Фермент препаратлари: абомин 1 таб.дан кунига 2–3 маҳал, 
панкреатин 0,5–1г дан кунига 3–4 маҳал, полизим, панзинорм, 
миксазен, фестал, дигестал кунига 1–2–3 таб. 2–4 ҳафта мобайнида 
панкурмен йилига 3–4 курс.
6. Ўраб олувчи, сўрувчи препаратлар: крахмал оқ тупроқ 
(смекта кунига 1/2–1 пакет), висмут. Ўтлар (мойчечак –150–200мл 
клизма шаклида № 8–10 марта, эвкалипт ва б.) – ичилади ёки 
микроклизма ва шамчалар сифатида ишлатилади. 
7. Анальгезиялар, ҳолинолитиклар ва ганглиоблокатор 
препаратлар: метацин, платифиллин, новокаин, атропин ва б. 
8. Қабзиятда — ўсимлик ёғидан микроклизма, шунингдек, 
балиқ ёғи ва наъматак ёғидан (35–40

С гача иситиб 1 та клизма 25–
30 мл 8–10 марта), облепиха, Шостаков бальзами, прополис ( 10–15 
мл клизма) яримга-ярим ўсимлик ёғи билан 8–10марта.
9. Витаминлар гуруҳи B, РР, С парентерал 15–20 кун, перорал 
– витамин А, рибофлавин мононуклеотид, фолат кислота.
10. Антигистамин препаратлар: димедрол, супрастин, тавегил, 
фенкарол, диазолин ва б., 2 ҳафта мобайнида. 
11. Физиотерапевтик даво касаллик даврига боғлиқ: ҳуруж 
даврида – қоринга қуруқ иссиқ, грелка; ремиссияда – озокерит, 
парафин, диатермия.
12. Касалликнинг ремиссяи даврида санаторий-курортларда 
даволаниш тавсия этилади. Ичакнинг функционал ҳолатига боғлиқ 
ҳолда минерал сувлар ичиб туриш лозим.
13. Касалликнинг ремиссия даврда жисмоний машқлар билан 
шуғулланиш тайинланади. 


125 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish