Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

Астматик ҳолатнинг I босқичида эуфиллиннинг 24 мг/кг 
кунлик дозаси инфузияси билан даволаш ўтказилади; нафас 
етишмаслиги кучайиб борганда эуфиллин глюкокортикостероидлар 
билан қўшиб венага юборилади. Агар кўрсатилган даво етарлича 
самара бермаса, у ҳолда кунига 1,0–1,5 мг/кг преднизолон ичилади, 
айни вақтда у 1 мг/кг дозада венага юборилади. 
Астматик ҳолатнинг II босқичида бронхлар ўтказувчанлиги 
тикланиши учун эуфиллин венага томчилаб юборилади, 
преднизалоннинг кунлик дозаси 3–5 мг/кг гача кўпайтирилади, 
унинг 1,5–2,0 мг/кг дозаси ичишга буюрилади, қолган миқдори 
венага тез ёки томчилаб юборилади. 
Астматик ҳолатнинг III босқичида ўпка вентиляциясини 
меъёрда сақлаш ҳамда гипоксемия ва гиперкапниянинг хавфли 
даражасини бартараф қилишга йўналтирилган реанимацион 
тадбирлар 
амалга 
оширилади. 
Уларга 
ўпканинг 
сунъий 
вентиляцияси, инфузион терапия (эуфиллин, 5%ли глюкоза
эритмасини, 
коллоид 
эритмаларни 
венага 
юбориш), 
глюкокортикостероидларнинг катта дозасини (преднизолон кунига 
6–10 мг/кг) қўллаш киради; юрак етишмовчилиги ривожланган 
ҳолларда юрак гликозидлари берилади. 
Бронхиал астма зўрайганда, балғам ажралиши сусайганда, 
бронхлар обструкцияси аломатлари узоқ вақт сақланиб турганида 
балғам кўчирувчи воситалар (калий йодид, бисольвон, термопсис, 
ипекакуана, сенега дамламалари) буюрилади.
Муколитиклар: бромгексин (др. 0,004 г) 2–5 ёшли болаларга – 
кунига 4 мг 2 марта, 5–10 ёшлиларга 4 мг дан 3 марта; 10 ёшдан 
катталарга 8 мг дан 3 марта берилади. 
Экспекторантлар: мукалтин (таб. 0,05 г) 7 ёшгача болаларга ½ 
дан 3 марта, 7 ёшдан катталарга 1 таб. дан 3 марта; терпингидрат 
(таб. 0,25 г) 2–5 ёшли болаларга 0,1 г дан 3 марта, 5 ёшдан 
катталарга 0,15 г дан 3 марта, ҳар куни; кўкрак элексири ҳар ёшига 
1 томчидан кунига 4–5 марта. 


102 
Аллергия аломатларини даволаш: тавегил (таб. 0,001 г) ½ -1 
таблеткадан кунига 2 марта, супрастин (таб. 0,025 г) ½ -1 
таблеткадан кунига 2 марта; кларитин (таб. 0,005 г) ½ -1 
таблеткадан кунига 2 марта берилади. 
Нафас қийинлашиш ҳуружи бартараф қилинганидан сўнг 
бронхоспазмолитиклар билан даволаш (симпатомиметиклар, 
эуфиллин ва улар комбинацияси) 7–10 кун давом этади. 
Глюкокортикостероидлар парентерал (мушак орасига ёки венага 
ичига) қўлланганда улар инъекцияси ҳуруж бартараф этилганидан 
сўнг бекор қилинади. 
Преднизолон билан даволаш ичилади астматик ҳолатнинг 
ифодаланиш даражасига қараб 10 кундан 14 кунгача давом этади. 
Бронхиал 
астманинг 
оғир 
бўлмаган 
ҳуружлари 
игнарефлексотерапия, электроакупунктура, лазеротерапия усуллари 
билан бартараф қилиниши мумкин.
Бронхиал астманинг зўрайиши тез-тез такрорланиб турадиган 
болаларни ҳуруждан чиқаришда рецидивга қарши даволаш 
ўтказилади. Бронхиал астма ҳуружининг камдан-кам учраши, унинг 
енгилроқ кечиши ва касалликнинг ремиссиясига қуйидагилар 
ёрдамида эришиш мумкин: 
Кромолин - натрий (интал) -0,02 г кунига 3–4 марта ингаляция 
шаклида, 6–9 ой давомида; 
- кетотифен (задитен) 0,025 мг/кг кунига 2 марта 6–9 ой давомида 
ичилади; 
- аллергоглобулин 5 мл мушак орасига – 5 инъекция ва улар 
оралиғи 3 кун. 
- аллергияга қарши иммуноглобулин 1–2 мл дан мушак орасига 5– 
инъекция ва улар оралиғи 4 кун. 
- организмдан секин ажраладиган теофиллин дори шакллари 
(теопек, дурофиллин, теостат, теодур). Теопекнинг кунлик дозаси 
15–19 мг/кг дан 2 марта қабул қилинади, 3–4 ҳафта давом этади, 
зарурат туғилса, даволаш узоқроқ давом эттирилади. 
Ажралиш механизми назорат қилинадиган сальбутамол 
сақловчи волмакс препарати рецидивга қарши таъсир кўрсатади. 
Дорининг кунлик дозаси 6–8 мг, 2 бўлиб қабул қилинади, даволаш 
муддати 2–4 ҳафта. У бронхлар ўтказувчанлигининг тикланишига 
ёрдам беради. 


103 
Дитек (беротек ва интал сақловчи комбинацияли препарат) 
буюрилганида ҳам ремиссияга эришиш мумкин, уни кунига 3–4 
марта 1–2 ингаляция қилинади, даволаш 1–2 ой давом эттирилади. 
Болаларда 
бронхиал 
астма 
ҳуружларининг 
сонини 
камайтириш, уларнинг кечишини енгиллаштириш ва касаллик 
ремиссиясига 
эришишга 
игнарефлексотерапия, 
электроакупунктура, лазеротерапия, гистамин- электрофорези 
ёрдам беради. Бронхиал астма ҳуружлари тез-тез такрорланганида, 
юқорида кўрсатилган даволаш самара бермайди, бу вақтда 
касаллик 
ремиссиясига 
эришиш 
мақсадида 
глюкокортикостероидлар (бекотид, бекломет, бекодиск) аэрозолини 
1–4 ингаляциясини кунига 2–4 марта буюрилади, 3–6 ой давомида 
даволанади. 
Бронхиал астма оғир кечадиган ва ҳусусан гормонга боғланиб 
қолган болаларда бронхоспазмолитиклар, глюкокортикостероидлар 
аэрозоллари 
билан 
даволаш 
самара 
бермаганида 
глюкокортикостероидларни ичиш тавсия этилади. 
Касалликнинг ремиссия босқичида сабаб-аҳамиятга эга бўлган 
аллергенлар аниқланганида 3 йил давомида специфик иммунотера-
пия ўтказилади. 
Маиший сенсибилизация билан боғлиқ атопик бронхиал 
астмада специфик иммунотерапия йил давомида амалга 
оширилади. Гуллар чанглари билан боғлиқ астмада специфик 
иммунотерапия мавсумдан олдин ўтказилади. 
Инфекцион 
аллергик 
бронхиал 
астмада 
специфик 
иммунотерапия ўтказиш учун стандарт бактериал аллергенлар ёки 
аутовакциналардан фойдаланилади. 
Олдини олувчи даволаш ва специфик иммунотерапия 
бронхиал астма билан касалланган болалар учун индивидуал тУЗИ
лган реабилитацион дастурларнинг амалга оширилиши, нафас 
машқлари, динамик ва статистик жисмоний машқлар, массаж, 
чиниқтириш, 
санаторияда 
даволаш, 
сурункали 
инфекция 
ўчоқларини санация қилишга йўналтирилган усуллар қўлланиши ва 
атроф муҳит соғломлаштирилиши касалликнинг узоқ муддатли 
барқарор ремиссиясига эришишга ёрдам беради. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish