Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

 


104 
II боб 
Овқат ҳазм қилиш органлари касалликлари 
3.5. Сурункали эзофагит 
Сурункали эзофагит – қизилўнгач шиллиқ пардасининг 
яллиғланишли – дегенератив шикастланиши бўлиб, кейинчалик 
патологик жараён қизилўнгачнинг шиллиқ пардаси остидаги 
қатламга тарқалиши билан ифодаланади. Бу жараён қизилўнгачга 
ҳар хил шикастловчи омилларнинг қайта-қайта ва узоқ таъсиридан, 
айниқса гастроэзофагал рефлексдан кейин ривожланади. 
Ташҳисот мезонлари 
1. Анамнези: 
Яра касаллигига, гастродуоденитга, овқат аллергиясига 
кўрсатма борлиги, кимёвий ёки қизилўнгачнинг термик 
таъсирланиши, гастроэнтерологик касалликка мойиллик, руҳий-
эмоционал ҳаддан ташқари зўриқиш, нурдан шикастланиш. 
2. Клиник мезонлар: 
Оғриқ синдроми – овқат еганда ёки ундан сўнг, тез юрганда, 
югурганда, чуқур нафас олганда тўш орқасида ёки юқори 
эпигастрия соҳасида сиқаётганга ўхшаш ёки ачитадиган оғриқ 
пайдо бўлади. Оғриқ орқага, белга, стенокардияни эслатиб турувчи 
кўкрак қафасининг чап ярмига тарқалади. 
Диспептик синдром –энгашганда, оғир нарса кўтарганда, 
ётганда, кофе ичгандан, ёғлиқ қ овқат истеъмол қилгандан сўнг 
кучаядиган жиғилдон қайнаши, эпигастрия соҳасида тўлалик сезиш 
ёки тўш орқасида юмалоқ нарса тургандек ҳис қилиш ва унинг 
кекиргандан ёки истеъмол қилинган овқатнинг озроқ миқдорини 
қайт қилиб ташлагандан кейин йўқолиши, овқат истеъмол 
қилаётганда тиқилиши ёки йўтал пайдо бўлиши, баъзан қусиш, 
ундан сўнг ўзини енгил сезиш, эрозияларда қон билан қусиш, ич 
қотишга мойиллик. 
Параклиник мезонлар: 
А) эндоскопия – қизилўнгач терминал қисми шиллиқ 
пардасининг гиперемияси, эдемаси (шиши), бурмаларининг 
қалинлашиши, эрозияси ва яраси, камдан-кам ҳолларда шиллиқ 
парда рангининг хиралиги ва қонтакт қонаши, кардиал ёриқ 
кўринади. 
Б) рН метрия - қизилўнгач ичидаги нарсаларнинг кислота 
томонга силжиши, рН нинг 4,0 ва ундан ҳам кам бўлиши 


105 
Этиология ва патогенези 
Ўткир эзофагитлар қизилўнгач шиллиқ пардасининг иссиқ 
овқат ва ичимлик, кимёвий моддалар (йод, кучли кислоталар, 
ишқорлар)дан таъсирланиши натижасида, ўткир инфекцион касал-
ликлар (қизилча, бўғма, сепсис ва ҳ.к.)да, ўткир фарингитлар, 
гастритлар ва б. да ривожланади. 
Ярим ўткир ва сурункали эзофагитлар фаол меъда ширасининг 
қизилўнгачга кўтарилиб чиқиши (рефлюкс) натижасида пайдо 
бўлади, бу ҳодиса қизилўнгач кардияси етишмаслигидир, бу 
эзофагит рефлюкси деб аталади, ва кўпинча диафрагманинг 
қизилўнгач ўтган коваги чуррасида кузатилади. Бундай ҳолат 
қизилўнгач шиллиқ пардасига қайноқ, дағал ва аччиқ овқатлар 
таъсир қилганида рўй беради, кўпинча бурун-ҳалқум ва меъданинг 
сурункали яллиғланиш касалликлари билан бирга қўшилиб кетади. 
Клиник манзараси. Ўткир катарал эзофагитда ютинганда оғриқ, 
орқада ачишиш, баъзида дисфагия қайд қилинади. 
Болаларда эзофагитлар таснифи 
Кечиши бўйича 
Шиллиқ 
парданинг 
ўзгариши бўйича 
Касаллик 
даври 
(сурункали 
эзофагит учун) 
Ўткир 
Катарал 
Зўрайиши 
Ярим ўткир 
Эрозив 
Субремиссия
Сурункали 
Геморрагик 
Ремиссия 
Рефлюкс - 
эзофагит 
Некротик 
Геморрагик эзофагитда қон қусиш ва мелена бўлиши мумкин. 
Сохта мембраноз эзофагитда фибрин пардали массанинг (қизилча 
ва бўғмада) бўлиши характерлидир. 
Ярим ўткир ва сурункали эзофагитда жиғилдон қайнаши, тўш 
орқасининг ачишиши, баъзида оғриқ, дисфагия қайд қилинади; 
рефлюкс-эзофагитда бемор олдинга энгашганида қусади ва бу 
жараён горизонтал ҳолатда кучаяди. 
Асоратлари: қон кетиши, қизилўнгачнинг стриктураси 
(торайиши) ва чандиқли қисқариши (охиргиси диафрагманинг 
қизилўнгач ўтган коваги аксиал чуррасининг ҳосил бўлишига олиб 


106 
келади). 
Даволаш. Бирга қўшилиб келадиган эзофагитларда асосий 
касалликни даволаш зарур. Ўткир эзофагитда авайлайдиган парҳез 
№1 буюрилади: овқат бўлак-бўлак қилиб 7 мартагача, оз-оз 
миқдорда берилади, сут ичиш, дағал ўсимлик клетчаткасили, аччиқ, 
тўйинган бульон, экстрактив моддалар, ёғлар, цитрус мевалар, 
шоколад, кофе б. ларни истеъмол қилиш чекланади. 
Кечки овқат ухлашдан 2–3 соат олдин истеъмол қилинади. 
Кун тартиби: ухлаётганда кўрпа-тўшакнинг бош томони 
баланд бўлиши керак, овқат истеъмол қилгандан сўнг олдинга 
энгашмаслик, ётмаслик, кечаси овқат емаслик, қаттиқ белбоғ 
ишлатмаслик, семириб кетмаслик, седатив, бетаблокаторлар, 
транквилизаторлар, теофиллин қабул қилмаслик керак. 
Антирефлюкс терапия: овқатдан олдин ½ -1 таб. церукал 
ичиладиёки 0,5%ли эритмасидан 1 мл м/о юборилади. Кунига 3 
марта овқатдан олдин 0,005 г цисаприд берилади. 
Адсорбентлар, антацидлар, ўраб олувчи дорилар курси 1–1,5 
ой. Маалокс овқатдан кейин кечасига 1 таб., алмагель овқатдан 
сўнг кечасига 1 чой қошиқ – 1 десерт қошиқ; фосфалюгель 
овқатдан сўнг кечасига 1 пакети; викалин ва викаир овқатдан сўнг 1 
таб кунига 3 марта; де-нол овқатдан сўнг 1 таб кунига 3 марта. 
Ранитидин 150 мг дан кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун); 
гастроцепин 2,5 мг дан кунига 2 марта. 
Маҳаллий анестетиклар: 0,25%ли новокаин 15–20 мл дан илиқ 
ҳолида кунига 3–4 марта; анестезин (0,3) 1 таб. кунига 3 марта. 
Спазмолитиклар курси 1–2 ҳафта: платифиллин 1 таб.дан 
кунига 3 марта; ношпа ½ - 1 таб.дан кунига 3 марта. 
Диспансер кузатуви 
1. Мутахассисларнинг текшириш оралиғи: педиатр биринчи 
йили ҳар кварталда, иккинчи йили йилига 2 марта, ундан кейин 14 
ёшга киргунча ҳар йили 1 марта. Гастроэнтеролог йилига 2 марта, 
зўрайганида касалхонага ёткизилади. 
2. Қўшимча текширишлар: фиброэзофагогастродуоденос-
копия, қизилўнгач ичи рН - метрияси йилига 2 марта. 
3. Соғломлаштириш тадбирлари: парҳез, тартиб, тоза ҳавода 
сайр қилиш, сурункали инфекция ўчоғи санацияси, асаб-руҳий 
ҳаддан ташқари толиқишни, салбий эмоцияларни бартараф қилиш. 
4. Жисмоний гуруҳи: 1–2 йил давомида тайёрлов гуруҳи. 


107 
5.Профилактик 
эмлаш: 
профилактик 
даволаш 
курси 
ўтказилгандан сўнг 1–1,5 ой кейин. 
6. Санатория – курортларда даволаниш: ремиссия даврида 
меъда – ичак профилидаги санаторияда. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish