Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

2.2 ЛИМФАТИК-ГИПОПЛАСТИК ДИАТЕЗ 
Туғма ва орттирилган сабабларга кўра бола организми 
реактивлигининг 
нейроэндокрин, 
лимфатик 
системалардаги 
ўзгаришлар сабабли ташқи муҳитга кўникишининг сусайиши, оғир 
ва сурункали касалликларга, иммунопатологик ҳолатларга 
мойиллиги билан характерланади. 
Ташҳисот мезонлари 
1. Анамнези 
Антенатал ривожланиш даврининг оғир кечганлиги, туғилишда 
гавда оғирлиги ва узунлиги кўрсаткичининг юқорилиги, неонатал 
даврда чўзилувчи қоньюгацион сариқлиқ, йирингли яллиғланиш, 
постнатал даврда дисбактериоз, энтероколит, зотилжам, бронхлар 
яллиғланиши ва қайталанувчи ўпка-бронх касалликларини 
ўтказганлиги. 
2. Клиник мезонлар 
 
Боланинг ташқи кўриниши: меъёрдан ташқари ортиқча 
тўлалик, терининг рангпарлиги, терининг таранглиги суст, кам 
ҳаракатчан, бўшашган, бўйин ва кўкрак қафаси калта, оёқ-қўллари 
узун. 
 
Лимфопролифератив синдром: лимфатик тугунлар, танглай 
ва ютқин безларининг тил сўрғичлари, жигар ва талоқ бир оз 
катталашган. 
 
Буйрак усти бези функциясининг етишмовчилиги натижасида 
юзага келган клиник белгилар: коллапс, диспептик ўзгаришлар 
(қусиш, қайт қилиш, сабабсиз ич кетиши, қориннинг димланиши, 
қоринда ҳар хил оғриқлар). 
 
Юрак-қон томир синдроми: юрак тонлари бўғиқ, систолик 
функционал шовқин, артериал қон босими пасайган. 
 
Бўғим синдроми: кам ҳолларда артритлар, миокардит, 
васкулит. 
 
Тимуснинг катталашиши натижасида юзага келадиган 
синдромлар: товушнинг пастлиги, товушнинг йўқ бўлиб кетиши, 
бола йиғлаганда хўроз қичқиришига ўхшаш товуш, бошини орқага 
ташлаб ухлаш, сабабсиз йўтал, шовқинли нафас, аралаш нафас 
етишмовчилиги. 


41 
 
Гипопластик синдром: юрак, аорта томири, қалқонсимон без, 
жинсий органлар гипоплазияси. 
3. Лаборатор ва инструментал текширув натижалари 
Умумий қон таҳлили: лимфоцитлар, тромбоцитлар, 
лейкоцитлар сони ошган, моноцитлар камайган. 
Сув ва хлор алмашинуви турғун эмас, умумий ёғ ва 
холестерин миқдори ошган. 
ЭКГда – аритмия, юрак мушакларида моддалар 
алмашинувининг бузилиши ва блокада белгилари.
Даволаш 
1. Буйрак усти бези ва тимуснинг етишмовчилиги натижасида 
юзага келадиган ҳолатларни бартараф қилиш. 
2. Она сути билан боқиш. Парҳез – енгил ҳазм бўладиган ёғ ва 
углеводларни чеклаш. Сунъий овқатлантирилганда нордон сут 
маҳсулотлари бериш. Ичакнинг функцияси бузи лганда 4–5 
мг\гавда оғирлигига ёғларни чеклаш. Кўрсатма бўйича облигат 
аллергенларни чеклаш. 
3. Таъсир этувчи омилларни камайтирган ҳолда ётоқ тартиби: 
болани онаси билан касалхонага ётқизиш афзаллиги, беморни 
шифокор кўриги ва унга қилинадиган муоложаларни авайлаб 
ўтказиш, томир, мушак орасига дори воситалари юборишни иложи 
борича чеклаш. 
4. Куз ва баҳор ойларида йилига 2 марта қуйидаги дори 
воситалари билан даволаш керак: 
- қисқа муддат десенсибилловчи дори воситалари билан; 
- 2 ҳафта давомида иммуностимулятор дори воситалари билан; 
- витаминлар А, В
1
, В
2
, В
5
, С, гексавит; 
- адаптогенлар (женьшень қайнатмаси, пантокрин, олтинилдиз) 
артериал қон босими тушиб кетганда; 
- тиреоидин; 
- тимуснинг катталашиши натижасида ҳаёт учун муҳим 
органларнинг сиқилиши бўлганда 7–10 кун давомида 
преднизолон тавсия этиш; 
Профилактикаси 
 Жинсий йўллар билан ўтадиган касалликларни даволаш; 
 Ҳомиладор аёлларни тўғри рационал овқатлантириш; 
 Болани она сути билан боқиш; 
 Бир хил овқат тури билан овқатлантирмаслик; 


42 
 Кун тартибини тУЗИ ш; 
 Тоза ҳавода юриш; 
 Чиниктириш; 
 Жисмоний тарбия билан шуғуллантириш.
Диспансер кузатуви 
Лимфатик гипопластик диатезли болалар умумий амалиёт 
шифокори (педиатр), эндокринолог, иммунолог билан биргаликда 
кузатиб борилади, 3 ёшгача йилда 2 марта, 3 ёшдан катта болалар 
йилда 1 марта мутахассислар томонидан кўрилади. Кузатиш 
давомийлиги клиник синдромларнинг кузатилиш даражасига 
боғлиқ. Кўрувда қуйидагиларга эътибор берилади: 
- умумий аҳволига; 
- жисмоний ривожланишига; 
- Ҳаракати ва ўзини тутишига, гипокортицизм белгиларига 
(куннинг иккинчи ярмида ҳолсиз бўлиши, гавда ҳароратининг 
пасайиши, пешонасида томчи-томчи тер ҳосил бўлиши, 
лимфопролифератив синдроми). 
Қуйидаги текшириш усуллари ўтказилади: умумий қон ва сийдик 
таҳлили 3–4 ойда 1 марта, кўрсатмага биноан кўкрак қафаси 
рентгенограммаси, ЭКГ ( 6–8 ойда 1 марта ).
Реабилитацияси 
Ҳар хил жисмоний ва руҳий зўриқишларнинг олдини олиш; 
Бола 3 ёшга тўлгунга қадар махсус парваришда бўлиш; 
Юқумли касалликларнинг олдини олиш; 
Буйрак усти бези етишмовчилигини яхшиловчи ва адаптоген 
дори воситалари билан йилида 2 марта даволаниб туриш; 
Профилактик эмлашларни антигистамин дори воситалари 
ҳимояси остида ўтказиш. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish