4.3.1. Ён томонга сув олиш
Каналга ён томондан сув олишда сув олувчи иншоот сифтида очиқ ёки
диафрагмали иншоотлар қўлланилади. Сув олувчи иншоотнинг ўқи гидроузелга
келадиган асосий оқим ўқига тўғри ёки ўтмас бурчак остида жойлаштирилади
(4.8 - расм). Ён томонга сув олишда бурчак 130...140
0
дан ошмаслиги керак.
Чўкиндилар тўғондаги тирқиш орқали қирғоққа жойлашган тирқишлар ва
қурилмалар, оралиқ деворлардаги тирқишлар, тўғон танасидаги очиқ каналлар
ва шу кабилар билан ювилади. Ён томонга сув олиш гидроузеллари дарёнинг
тўғри ва эгри чизиқли участкаларида қурилади.
4.8 - расм. Ён томонга сув олишни жойлашув схемалари:
а - тўғри бурчак остида; b - ўтмас бурчак остида.
Ён томонга тўғонли сув олишда чўкиндиларга қарши курашиш учун
кўндаланг циркуляциядан фойдаланилади, уни лойқалатиш учун махсус
116
конструкциялар қўлланилади: циркуляция ҳосил қилувчи тирқишлар орқали
ювадиган остоналар (қийшиқ йўналтирилган, эгри чизиқли, узунлиги бўйича
синиқ чизиқли поғоналар ва бошқалар); туб чўкиндиларни тутгич ювувчи
галереялар; ювгичлар билан жиҳозланган оралиқ деворлар ва бошқалар.
Чўкиндиларни ювиш шароитлари бўйича ён томонга сув олиш
гидроузеллари фронтал ва ён томонга ювиш билан фарқланади.
Чўкиндиларни тўғондаги тирқиш орқали фронтал ювиб ён томонга
сув олиш (4.9 - расм). Юқори бъефда чўкиб қолган чўкиндиларни тўғоннинг
бош иншоотга ёндошиб турган тирқишлар орқали ювиш конструктив жиҳатдан
анча қулай ҳисобланади (4.9 - расм, а).
Дарёдан бу тартибда сув олиш билан сувда оқиб келадиган чўкиндиларнинг
оқим структурасига таъсир қилиб бўлмайди, бунинг натижасида чўкиндиларга
қарши кураш чоралари анча мураккаблашиб кетади. Чўкиндиларга қарши
курашиш мақсадида бош иншоот остонасининг дарё тубига нисбатан бир оз
баланд қилиб қурилиши чўкиндиларнинг оқиш режимини ўзгартира олмайди. Шу
тартибда сув олинганида юқори бъефни, шу жумладан остона олдини чўкиндилар
босиб қолади, натижада майда ва йирик чўкиндилар каналга кира бошлайди.
Бундан ташқари чўкиб қолган чўкиндиларни ювиш учун жуда кўп сув сарф
қилинади. Чўкиндиларни ювиш вақтида сув лойқаланиб бош каналга чўкиндилар
яна кўпроқ кира бошлайди. Шу сабабли чўкиндиларни ювиш вақтида бош
иншоотнинг затворлари беркитиб қўйилади ва бош каналга сув ўтказишни
вақтинчалик тўхтатиб қўйилади. Агар иншоот олдидаги дарёдаги сув оқимига
нисбатан 20
0
…30
0
бурчак ҳосил қилиб чўкинди ушлаб қоладиган остона ёки нов
ўрнатилса, каналга чўкинди камроқ тушади.
Иншоотга йирик чўкиндиларнинг киришини камайтириш мақсадида
А.В.Троицкий иншоот остонаси билан баравар қилиб горизонтал токча
ўрнатишни тавсия қилинади. Бу токча сув оқимини икки қатламга ажратади,
чўкиндилари оз устки қатлам иншоотга киради, чўкиндиларга бой пастки
қатлам горизонтал токча остидаги тирқишлар орқали пастки бъефга ўтиб
кетади (4.9 - расм, b)
117
4.9 - расм. Чўкиндиларни фронтал ювиб ён томонга сув олиш:
1-бош иншоот; 2-кириш остонаси; 3-тўғон; 4-ювиш тирқишлари; 5-канал;
6-панжара; 7-сув қабул қилгич затворлари; 8-нов (акведук); 9-горизонтал токча.
Бундай иншоотларнинг ишлаши бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари
бу қурилма ёрдамида иншоотга олинадиган сувни йирик чўкиндилардан
бутунлай озод қилмаслиги кўрсатади. Бунинг сабаби шундаки, горизонтал
девор сув оқимининг ички структурасига таъсир қилмайди, балки уни сунъий
равишда икки қатламга ажратади.
Унча катта бўлмаган сув сарфлари учун проф В.Г.Айвазян оралиқ
деворлар орқали сув олишни таклиф этди, унда сув олиш оралиқ ва ён
деворларда вертикал ўрнатилган панжарали сув қобул қилгич орқали амалга
оширилади (4.9 - расм, d). Сўнгра махсус галереялар сувни қирғоққа чиқадиган
новларга ўтказилади. Сув қабул қилувчи тирқишларни барча оралиқ ва ён
деворларга ёки уларнинг бир қисмига жойлаштирилади. Бу тирқишларнинг
сони битта галереядан ўтказиладиган сув сарфи (6 м
3
/с гача) бўйича
аниқланади. Тирқиш юқориси НДС дан 0,1...0,3 м, пастки қисми эса сув
ташлаш тўғони остонасидан камида 1,5 м баланд қилиб жойлаштирилади.
Тирқишдан келадиган сув ўтказувчилар кенглиги 1,5...3 м ли кўндаланг
кесимли галереялар билан равон туташтирилади. Галереядаги оқим тезлиги сув
билан кирадиган ҳамма чўкиндиларни транспортлашни таъминлаши керак.
Галереядаги оқим режими босимсиз қабул қилинади. Галереяларни ишдан
тўхтатиш учун уларни охирида ясси затворлар мўлжалланади. Галереядан сув
118
сув йиғувчи новларга ўтади, нов туби билан галерея туби поғона (уступ) билан
туташтирилади, чунки нов бўйлама нишабликка эга, гелереянинг ҳамма
тирқишлари эса бир хил сатҳда жойлашган.
Оралиқ деворлардаги (уларнинг бир томонидан) ёки ён деворлардаги
тирқишлар кириш юзаси қуйидаги формуладан аниқланади:
( )
Do'stlaringiz bilan baham: |