Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти


Ер-мулк кадастрини юритишни ташкил этиш



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#71418
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   47
Bog'liq
Nishonboev kadastr

6.5. Ер-мулк кадастрини юритишни ташкил этиш 
Ер мулк кадастрини юритиш қуйидаги ишларни ўз ичига олади: 
-
Шаҳар ер кадастрини (ШЕК) юритиш учун
бажариладиган тайёргарлик ишлари. 
-
ШЕК ни тузиш учун зарурий справочниклар ва
классификаторлар ишлаб чиқиш. 
-
Мониторингни ташкил этиш. Бу ШЕКка кирадиган барча
ўзгарган маълумотларни қайта киритиш демак. 
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,
вазирликлар ва бошқа идораларнинг иш фаолиятига


- 66 - 
зарур бўлган сўровларга муносиб маълумотларни 
тайёрлаб қўйиш. 
-
Янги маълумотлар технологиясини тадбиқ қилиш учун
услубий жиҳатдан тайёр туриш. 
-
Тизимнинг иш фаолиятини таъминлаш ва бошқа кадастр
тизимлари билан мунтазам алоқани таъминлашга доир барча ҳужжат ва 
маълумотларнинг тайёр туришини таъминлаш зарур. 
Кўчмас мулк ҳисоб-китобини яхши ташкил қилиш учун қуйидаги 
ишларни бажариш керак: 
-
Шаҳар ҳудудининг бошқарув бўлинмалари чегараларини 
аниқлаш ва чегараларни рақамли хариталарда белгилаш; 
-
Шаҳар ҳудудининг турар жой саноат минтақалари, сув
заҳираси, умумий ерлар, ўрмончилик ерларига бўлиниш
чегараларини мукаммал ўрганиш ва жойда белгилаш; 
-
Кадастр хариталарини мунтазам олиб бориш; уларда ер 
участкаларининг тартиб рақамлари, чегаралари, майдони ва бошқа зарурий 
маълумотларни кўрсатиш; шаҳар ҳудудини рақамли хариталар билан 
таъминлаш. 
-
Шаҳарнинг топографик рақамли асосини тузиш; 
-
Кўчаларнинг манзили ва номларини аниқлаш; 
-
Шаҳар ҳудудини бошқарувга доир рақамли хариталар
тузиш. 
«Кўчмас мулкни рўйхатга олиш» матни ўша кўчмас мулкка бўлган 
мулкий ҳуқуқни беришни билдиради. 
Мулкий китобда уч бўлим мавжуд бўлиши керак. 
-
Кўчмас мулк ҳақида техник, иқтисодий ва ҳуқуқий
тавсифлар; (кўчмас мулк тарихи ҳам бўлиши шарт). 
-
Ердан фойдаланувчи ҳақида маълумотлар. 
-
Мулк эгаси мулкий ҳуқуқни бузган тақдирда қандай


- 67 - 
чора-тадбирлар кўрилиши ҳақида огоҳлантирувчи
ҳужжатлар. 
Кўчмас мулкни рўйхатга олиш тамойиллари қуйидагилардан иборат: 
1. 
Рад қилиб бўлмаслик тамойили. 
Кўчмас мулкка бўлган мулкий ҳуқуқни бекор қилиб бўлмайди 
2. 
Рўйхатга олиш тамойили. Кадастр ҳужжатлари кадастр идорасида 
сақланади. Унга тегишли ўзгартиришларни фақат маъсул ходимлар киритади. 
Барча амалиётлар кадастр китобида рўйхатдан ўтмагунча ҳуқуқий кучга эга 
бўлмайди. Шу боис, «мулкий ҳуқуқ реестри» ишлаб чиқилган. Реестрда 
рўйхатдан ўтган мулкнинг эгасини ҳуқуқлари ҳақида муайян ҳужжатлар 
бўлади. 
3. 
Фирибгарлик йўли блан мулкий ҳуқуқ бекор қилинган бўлса, 
кўчмас мулк қонуний мулк эгасига қайтирилади. Бундай ишларни суд ҳал 
қилади. 
4. 
Товон тўлаш тамойили. Фирибгарлик ёки бошқа ноқонуний 
йўллар билан кўчмас мулк эгаси ўз мулкини йўқотса ёки ўз мулкини ўзига 
қайтариш учун кетган моддий ва маънавий зара учун товон пули олиши 
кадастр тизими қоидаларида кўрсатилган. Бундан ташқари кадастр хизмати 
идоралари айби билан мулкдор зарар кўрса, бунинг учун ҳам, суд қарорига 
асосан, товон олади. 
Мулкий ҳуқуқни муҳофаза қилиш учун кадастр хизмати қуйидагиларга 
эътибор бериши керак: 
1. 
Кўчмас мулкни бошқа киши номига расмийлаштиришда озгина 
бўлсада хатога йўл қўйилган бўлса, у ҳолда бажарилган битим иши кучга эга 
бўлмайди. 
2. 
Рўйхат дафтарида кўчмас мулк ҳақидаги маълумот ёзилган 
вақтдан бошлаб у ҳуқуқий кучга киради. 
3. 
Рўйхат дафтарида кўчмас мулкни қайт қилиш охирги, сўнгги иш 
ҳисобланади. Башарти кадастр хизмати ходимлари томонидан ҳужжатларни 


- 68 - 
расмийлаштиришда хатоликларга йўл қўйилган бўлса, кадастр хизмати 
идораси айбдор деб топилади. Келтирилган зарар тўланади. Кадастр хизмати 
тўғри бажарилишини давлат кафолатлайди. 
Рўйхат дафтарида кўчмас мулкни қайд қилиш учун қуйидаги ҳужжатлар 
бўлиши шарт: 
1. 
Кадастр тасвирлови. Хусусий фирма бажариши мумкин. 
2. 
Ҳуқуқий таҳлил. Хусусий фирма бажариши мумкин. 
3. 
Рўйхатга олиш. Бу ишни давлат идораси бажариши шарт. 
4. 
Кафолат ҳужжати. Давлат кадастр хизмати бажаради. 
5. 
Рўйхатга олиш учун тўланадиган маблағ. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish