Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил йўлларини лойихалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти



Download 40,28 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi40,28 Kb.
#69053
1   2   3
Bog'liq
Abduxakimov Ilxom 178-18

Биринчи босқичда кадрларга бўлган эҳтиёжларни прогнозлаштириш ва шахс, жамият талабларидан келиб чиққан ҳолда бозор иқтисодиётини ривожлантириш белгиланган. Бу ўринда квалификация даражасининг ўсиб бориши белгиланади.
Иккинчи босқичда кадрлар тайёрлашни таъминлаш ва квалификация даражасини амалга ошириш.
Учинчи босқичда, профессионал фаолият соҳасида кадрлардан фойдаланиш, вақти-вақти билан малакани ошириш ва қўшимча профессионал таълим ёки қўшимча профессионал таълим доирасида квалификация даражасини таъмин этиш ва янгилаб туриш.
Миллий дастурнинг комплекс вазифаларида сифатли кадрлар тайёрлаш қароридан, энг муҳим вазифани ишлаб чиқиш ва профессионал таълимнинг барча поғоналарида давлат таълим стандарти тамойилларига бағишланган “рақобатбардош ва сифатли кадрлар тайёрлаш” дастури ишлаб чиқилган.1
Рақобатбардош кадрларни тайёрлашни таъминлаш учун касбий таълимда стандартлаштириш ўсиб, юксалиб бориши зарур. Унинг моҳияти юқори ва сифатли талаблар бўйича амалиётда эришилган нормаларга муносабати белгиланади.Касбий таълимда стандартлаштириш комплекс бўлиши керак.

  • Биринчидан, ундаги ўзаро боғлиқлик даражасида кадрлар тайёрлаш ишчи ходимдан тортиб, то юқори малакали мутахассисгача профессионал таълимнинг узлуксизлиги қамраб олиши зарур.

  • Иккинчидан, таълим стандарти мутахассиснинг ҳаётий циклининг барча босқичларини қамраб олиши ва уларнинг ўзаро алоқаларини таъминлаши керак.

Таълим муассасаларининг интеграциялашган академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва бошқаларни ташкил қилиш. Бундай таълим муассасаларида қуйидагилар назарда тутилади:

  • Профессионал таълимнинг ташкилий ва методик изчиллигини таъмин этиш;

  • Соҳалар вазифасини ҳал этиш учун мақсадли мутахассислар тайёрлашни амалга ошириш;

  • Ўрта звено мутахассисларини тайёрлаш учун моддий-техника базаларидан ва олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркибидан фойдаланиш.

Касб таълими интеграциясининг горизонтали бўйича – йирик техника университетлари, илмий ўқув, илмий ишлаб чиқариш ва ўқув ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил этишдан иборат. Бундан мақсад рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар (бакалавр ва магистрлар), шунингдек, ишлаб чиқариш бирлашмалари, касб-ҳунар коллежлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш.
Бундай интеграция қуйидагиларга рухсат этади:

  • Бирлашаётган олий ўқув юртларининг моддий-техник, илмий ва педагогик потенциалидан самарали фойдаланиш;

  • Таълим муассасаларида ўқув жараёни билан фан соҳаларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш;

  • Илмий ходимлар, ўқитувчилар ва талабалар биргаликда фойдаланиш учун тажриба экспериментал ва фундаментал тадқиқот базасини ривожлантириш;

  • Касбий таълимнинг барча даражаларида давомли интеграцион тажрибани ўтказиш.

Касб таълимининг вертикал ва горизонтал равишда интеграциялашганлиги бўйича турли даражадаги рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш учун ўқув-илмий ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил этиш керак.
Касб таълимининг халқаро интеграциялашув йўллари:
1. Саноати ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликда таълим муассасаларини (университетлар, коллежлар, малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари) ташкил этиш, бу эса бозор ва халқаро муносабатлар, юқори технология билан боғлиқ бўлган мутахассислар йўналиши бўйича бўлиши зарур.
2. Истеъдодли ёшларни саноати ва интеллектуали ривожланган мамлакатларнинг таълим муассасаларида ўқитиш.
3. Хорижий мамлакатлар таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва шу билан бирга талабалар, илмий тадқиқотчилар, педагоглар тажриба алмашинувини кенг йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.

2.3. Ўрта махсус таълими тизимидаги камчиликлар ва ўзгартиришлар

2.3.Ўтган йилларда касб-ҳунар таълимини ривожлантириш, таълим жараёнини модернизациялаш ва мазмунини янгилашни таъминлаш мақсадида унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди, иқтидорли ёшларнинг халқаро ва республика олимпиадалари ҳамда танловларда салмоқли натижаларга эришишларида уларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича қатор тизимли чора-тадбирлар кўрилди. 

Шу билан бирга, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ривожланишини таҳлил қилиш натижалари тизимнинг бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини ва туб ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатди;
касб-ҳунар коллежлари аҳоли яшаш жойларига яқин бўлмаган масофада жойлаштирилганлиги, айниқса, ҳудудларда транспорт инфратузилмаси етарли даражада ривожланмаганлиги ҳамда об-ҳаво шароитлари туфайли ўқувчиларнинг вақти-вақти билан оммавий равишда дарс машғулотларини қолдиришларига сабаб бўлмоқда
асб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини шакллантиришнинг мавжуд амалиёти касб-ҳунар коллежлари таълим йўналишларига жавоб бермайдиган ўқув устахоналари ташкил этилишига, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар билан етарли даражада таъминланмаслигига олиб келди. Касб-ҳунар коллежлари моддий-техник жиҳозланишининг ўртача даражаси бугунги кунда атиги 56 фоизни ташкил этади, 31 та касб-ҳунар коллежида ўқув устахоналари умуман мавжуд эмас
касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнини ташкил этишга ва ўқувчиларни интеллектуал, маънавий-маърифий тарбиялашга юзаки ёндашиш, уларнинг бўш вақтларини банд этишнинг самарасиз механизми ўқувчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноий қилмишлар сони ортишига, уларнинг ўқишга қизиқиши ҳамда давоматнинг тушиб кетишига сабаб бўлмоқда.
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимига ўтилиши жамоатчилик, ота-оналар ва 9-синфлар битирувчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланди. 

Илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълим умумтаълим мактабларида, шу жумладан, ихтисослаштирилган мактабларда, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатларида, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида ҳамда академик лицейларда узлуксиз ва 11 йиллик муддатда амалга оширилади; 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумтаълим мактабларининг 11-синфлари битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган ўқитиш муддатларида амалга оширилади; 

касб-ҳунар коллежларига 2017/2018 ўқув йилига қадар (ушбу ўқув йили қўшилган ҳолда) ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ўқишни ўзлари таълим олаётган касб-ҳунар коллежларида амалдаги ўқув дастурлари асосида белгиланган тартибда тугатадилар. 

ХУЛОСА
Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштиришга, сифатли таълим хизматларидан фойдаланишни оширишга, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлашга давлат томонидан алоҳида эътибор берилмоқдакасб-ҳунар коллежларидаги амалга ошириладиган ўқув жараёни, қўлланиладиган ўқув-норматив ҳужжатларнинг камчиликлари, касбларнинг мураккаблиги даражаси ҳисобга олинмасдан таълимнинг ягона муддатлари белгиланиши, ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишдаги камчиликлар олинадиган билимлар даражаси пасайишига ва бир қанча йўналишлар бўйича битирувчиларга талаб пастлигига, ўқиш тугаллангандан кейин иш жойларида уларни қўшимча равишда ўқитиш зарурлигига олиб келди

Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори
2. Атаева Н. ва бошқалар. Умумий педагогика. II қисм.
3.Ахмедов И.Р – касбий педагогика (ўқув услубий қўланма) 2014 й.
4.Махкамова М.Ю. - касбий педагогика (ўқув услубий қўланма) 2019 й
ИНТЕРНЕТ САЙТЛАРИ:

  1. www.gov.uz - Ўзбекистон Республикаси хукумат портали

  2. www.ziyonet.uz- Ziyonet таълим портали

  3. www.lex.uz - Ўзбекистон Республикаси Қонуп хужжатларини маълумотлари миллий базаси

11 И.Иномов. Иқтисодий тарбия назарияси. – Т.:ТДИУ, 2005. 196-бет.

Download 40,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish