Ўзбeкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат Авиация Институти



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/80
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#66150
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   80
Bog'liq
“СТРАТЕГИК МЕНЕЖМЕНТ” ўқув қўлланма

Назорат саволлари:
1. Рақобат стратегияси ва кооперация стратегияси ўртасидаги фарқ нимада?
2. Харажатларни камайтириш стратегиясининг мазмуни нимада?
3. Харажатларни камайтиришнинг асосий йўллари қандай?
4. Табақалашиш стратегиясининг мазмуни нимадан иборат?
5. Маҳсулот сифати қандай асосий кўрсатгичлар билан тавсифланади?
6. Маҳсулотларни ривожлантиришнинг асосий йўналиши қандай?
7. Табақалашиш стратегиясини муваффақиятли ҳаракатга келтириш учун нима қилиш


122
керак?
8. Янги товарларни ёйиш стратегияси мазмуни нимада?
9. Бозорни ривожлантириш стратегиясининг мазмуни нимада?
10. Адаптив кооперация стратегиясининг мазмуни қандай?
11. Стратегик альянслар тузишнинг сабаби қандай?
12. Альянсларнинг қандай шакллари бўлади?
13. Шерикни танлашнинг асосий критериялари қандай?
5.2. КОМПАНИЯ СТРАТЕГИЯСИ
Компанияларнинг турли хил стратегиялари - диверсификация, кириб бориш,
вертикал интеграция, қўшилиш ва сингиб кетиш, қўшма корхоналар тузиш ва глобал
стратегиялардан иборат. Уларнинг айримлари бошқа кўринишларга ҳам эга бўлади.
Масалан, вертикал интеграция стратегиясини альянслар стратегиясини тузиш сифатида
кўриш мумкин. Ичига кириш стратегияси диверсификация стратегиясининг бир қисми
бўлиши ҳам мумкин ва бошқалар.
1. ДИВЕРСИФИКАЦИЯ
Диверсификация стратегияси компаниянинг ўз бизнесини кенгайтираётганлигини
билдиради. Диверсификация даражаси турли хил бўлиши мумкин. Одатда, қачонки
компания фаолиятида қандайдир битта бизнес етакчилик қилиб, лекин катта ҳажмга эга
бўлмаган бошқа бизнеслар ҳам ривожланганда чегараланган диверсификацияни
алоҳида ажратишади. Боғланган диверсификация -қандайдир йўл билан ўзаро боғланган
(ишлаб чиқариш, технология, сотиш ва бошқалар) бир нечта бизнесларнинг
ривожланишидир. Учунчи гуруҳ - бу боғланмаган диверсификация, қачонки компания
бир нечта, турли хил ўзаро боғланмаган бизнесларни ривожлантиради.
Бунда асосий мақсадлар қуйидагилардан иборат бўлади:
· компаниянинг активлари ва ресурсларидан фойдаланиб синергияга эришиши,
ишлаб чиқариш фаолиятини қайта тақсимлаш ёки стратегик қобилиятлардан
самарали фойдаланиш билан боғлиқ операцион самараларга асосланиш;
· молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш;
· компаниянинг турли хил бизнеслари ўртасида капитални самарали
жойлаштириш;
· инвестиция хавфини камайтириш ва мувозонатланган инвестиция гюртфелини
шакллантириш;
· солиқни самарали режалаштириш;
· Бозор имкониятлари синергиясига ва турли хил бозорларда ҳамда турли хил
тармоқларда рақобат устунлигига эришиш;
· Инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш. Мисол. Бизнеслар ўртасидаги
фаолликни тақсимлаш.
Учта бизнесга эга бўлган корхона шартларини кўриб чиқамиз: маиший электр
жихози ишлаб чикариш (С), саноат электр жихози (В) ва саноат гидронасослари (А).
Компаниянинг стратегик қобилиятларига асосланиб – ҳақиқий стратегик маҳсулоти бўлган
электродвигателлларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйилган. Бу ҳолатда,
технологиялар, таъминот, ишлаб чиқариш, маркетинг ва кафолатли хизмат кўрсатиш
тизими барча учта бизнес учун ҳам бир хилдир. Алоҳида лойҳалаш ва сотиш амалга
оширилади.
Диверсификация стратегиясини шакллантиришнинг замонавий умумий қоидалари
қуйидагиларни ташкил этади:
· диверсификация, ўртасида синергия вужудга келиши мумкин бўлган оптимал сондаги
бизнеслар билан чегараланган бўлиши керак;
· стратегия турли хил бизнесларда унинг стратегик қобилиятларининг энг юқори
даражада ишлатилишига жамланган бўлиши керак;
· самарали диверсификация бизнес протфелларини тўғри шакллантирилиши билан


123
боғлиқ бўлади.
Бизнес - портфел деганда, компания бизнесининг йиғими тушунилади. Уни
ташкил қилишнинг услублари Бостон консалтинг гуруҳи ишларидан келиб чиққан. Тахмин
қилинганки, ташкилий режалаштирилиш жиҳатидан компаниянинг ўзи бир-биридан
мустақил ва бир-бирига боғлиқ бўлмаган стратегик иш бирликлари йиғимидан иборат.
Бизнес-портфелни шакллантириш тўғрисидаги қарор қабул қилишда, тегишли тармоқ ва
ушбу тармоқдаги ўсиш даражаси, ушбу бизнесдаги рақобат ҳолати эътиборга олиниши
керак. Ўз-ўзидан тўртта ҳолатни ажратиш ва хар бир мавжуд бизнесни ўзининг шартли
номини олган у ёки бу типга олиб бориш мумкин. Тармоқдаги кучли ҳолат - тез
ривожланувчи тармоқ. Бу ерда тармоқда ҳақиқий етакчи бўлган ва бундан буёнги
ривожланиш жараёнларида катта келажакка эга бўлган бизнеслар жойлашган. Бу энг
жалб қилувчи ҳолат. Бу бизнес тури «юлдузча» деб аталган.
Тармоқдаги кучли ҳолат - секин ўсувчи ёки ўлаётган тармоқ. Секин ўсаётган
тармоқда компаниянинг ўсиши учун инвестиция талаб қилинмайди, улаётгандан эса аста
секин капитал чиқариб олиниши керак. Бу ҳолатда, ушбу бизнесга илгари киритилган
маблағларни энг юқори даражада чиқариб олиш керак. Бундай тур «
СОҒИН
сигир» деб ном
олган.
Тармоқдаги кучсиз ҳолат - тез ўсувчи тармоқ. Бу ерда рақобат жангида ютишнинг
келажаги аниқ эмас. Бу бизнес бугунги кунда кам фойда келтиради, ривожланиши учун
катта ғамхўрлик ва куч талаб этади, лекин келажак нуктаи назаридан анча жалб қилувчи
бўлиши мумкин. Бу тур «муаммоли бола» деб номланган.
Тармоқдаги кучсиз ҳолат - секин ўсувчи ёки улаётган тармоқ. Энг жалб
қилмайдиган ҳолат, чунки бу бизнеснинг тармоқ ўсиши нуқтаи назаридан келажаги йўқ.
ва шу билан бирга заиф рақобат ҳолатида жойлашган. У «ит» деб номланган, шу маънодаки
уни боқиш керак лекин сут бермайди.
Бутун бизнесни ушбу матрицага жойлаштириб, айлана ўлчами ёрдамида мос бўлган
бизнес ҳажмини кўрсатиб, бизнес-портфел структурасини аниқ кўриш мумкин. Худди
шундай, «тармоқ жозибадорлиги-тармоқдаги ҳолат» ва тармоқнинг ҳаёт цикли –
тармоқдаги ҳолат» матрицани қўллаб ҳаракат қилиш мумкин, иккинчи бобда
кўрилганидек.
Диверсификация стратегиясини амалга оширишда янги бозорларга кириш
масласини ҳал қилишга тез-тез тўғри келади. Биз бу қисмни мустақил стратегия
сифатида ажратдик.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish