Ўзбeкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат Авиация Институти



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/80
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#66150
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   80
Bog'liq
“СТРАТЕГИК МЕНЕЖМЕНТ” ўқув қўлланма

4. ҚЎШИЛИШ ВА СИНГИБ КЕТИШ
Замонавий бизнесда қўшилиш ва сингиб кетиш ўлчамлари катта. Фақат 1994
йилнинг учинчи чорагида 5800 та шунга ўхшаш операциялар содир этилган, уларда АҚШ
штаб
-
квартирасидан ҳеч бўлмаганда битта компания қатнашган. АҚШдаги
қўшилишларнинг аксарият кўпчилиги компания бозор қийматининг ошишига
йўналтирилган эди. Гап молиявий синергия - ҳар бир қўшилаётган А ва В
компанияларнинг қиймат миқдорларининг янги компания қийматидан камлиги тўғрисида
кетаяпти. Бу самара тўртта манбадан келиб чиқиши мумкин:
· операция харажаталарининг ўлчам самараси ҳисобига камайиши;
· молиявий хавфларнинг камайиши;
· менеджмент самарадорлигининг ортиши;
· бозордаги ҳолатнинг яхшиланиши.
Қўшилиш учун стимул солиқ тўловлари потенциал имкониятларининг
камайтирилиши 
ҳам 
бўлиши 
мумкин. Диверсификация 
стратегиясининг
қўлланилиши айрим ҳолларда қўшилиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Қўшилиш жараёни нафақат ишлаб чиқариш соҳасини қамраб олади. У молия
соҳасида ҳам кенг ёйилган. Мисол учун, йирик Нидерландия молия гуруҳи 1991 йили
«Национале Нидерланден» суғурта компаниясининг «НМБ - Постбанк» билан қўшилиши
натижасида вужудга келди.
Бизнес амалиётида қўшилиш ва сингиб кетиш қуйидаги турларга ажратилади:
· вертикал, бунда таъминотчи ёки истеъмолчи сингиб кетади;
· горизантал, бунда рақиб сингиб кетади;
· маҳсулотни ривожлантириш мақсадида, бунда фирма ягона бутун маҳсулот
яратиш мақсадида сингиб кетади;
· бозорни кенгайтириш мақсадида,бунда бошқа бозорларда фаолият кўрсатаётган
бир хил фирмалар сингдирилади;
· конгломератлар яратишга йўналтириш яъни ўзаро стратегик мақсадлар билан
боғлик бўлмаган комбинациялар.


125
Қўшилиш иккала компаниянинг ўзаро келишувларига биноан амалга
оширилиши мумкин. Бироқ бошқа ҳолат ҳам бўлиши мумкин - компанияни мақсадларига зид
ҳолда эгаллаб олиш ва қўшиб олувчи компаниянинг қарори билан бирлаштириш. Бир
компаниянинг иккинчи компанияни қўшиб олиши учун учта йўл мавжуд.
· бир компанияга акциядорларнинг розилиги билан бирлашиш. Бу ҳолатда қўшиб
олувчи компания қўшилаетган компаниянинг барча актив ва пассивларини ўзига
олади. Шу билан бирга қўшиб олинаётган компания фаолиятини тугатади;
· сингдирилаётган компаниянинг бозордаги акция ва қимматбаҳо қоғозларини сотиб
олиш;
· қўшилаетган компания активларини сотиб олиш.
Бунда, шартномани 
амалга 
ошириш 
жараёнида 
қўшилаётган 
компания
менежментининг қатнашиши муҳим ҳолат ҳисобланади. Агар компания менежменти
самарасиз бўлса, бу ҳолда у акция баҳосида баҳоланади. У бўлиши керак бўлган
даражасидан паст. Бозорда баҳоланмасдан қолган акцияларнинг пайдо бўлиш ҳолати
вужудга келади. Агар менежментларнинг қандайдир бошқа командаси буни кўрса, у ҳолда
улар акцияларни арзон баҳоларда сотиб олиш имкониятини қўлга киритади. Баҳо фақат
компания менежменти алмаштирилиши натижасида кўтарилади. Акциядорлар манфаатини
ҳимоя қилувчи директорлар Кенгаши, бошқаришнинг самарасизлигини
кўрмаслиги мумкин ёки менежментни алмаштирмасликнинг бошқа сабабига эга
бўлиши мумкин. Шу ҳолдагина бошқа компания менежментлари томонидан кутилган
ҳолат вужудга келади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish